» » Исоқжонов: «Чемпионлик учун курашяпмиз»

Исоқжонов: «Чемпионлик учун курашяпмиз»

Исоқжонов: «Чемпионлик учун курашяпмиз» «Навбаҳор» жамоаси Coca-Cola Суперлиганинг 6-турида Бекободда “Металлург”га қарши майдонга тушди ва муросасиз кечган баҳсда меҳмонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ушбу ғалабада эса наманганликларнинг иқтидорли ўйинчиларидан бири – Ислом Исоқжоновнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. У “Металлург”га қарши баҳсда “Навбаҳор”нинг фаол ўйин кўрсатган футболчилари қаторидан жой олди.

Баҳс якунига етгач, Исоқжонов ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилгани ҳақида гапирди.


- Биз бир оила ва бир жамоа бўлиб ҳаракат қилдик. Муҳими, ўйиндан-ўйинга ўсишга эришяпмиз. Албатта, рақибни ҳам жиддий ўрганиб чиққандик. Натижада бугунги учрашувда “Металлург”нинг кучли томонларини кучсизлантиришга эришдик. Қолаверса, нохуш анъанани ҳам буздик. Эшитишимча, Бекободдаги охирги 10 та ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозона олмаган экан. Ушбу қора анъанага чек қўйдик. Бугунги ғалабамизни бизни уйда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга бағишлаймиз.

Эътиборлиси, Исоқжонов ўтган йили айнан “Металлург” шарафини ҳимоя қилганди. Энди бўлса, “Навбаҳор”да тўп суриб, унинг ғалабаларига ҳиссасини қўшиб келмоқда. Шу ўринда Ислом собиқ жамоаси ҳақида ҳам фикрини қуйидагича билдирди.

- Тўғриси, бу баҳсга ҳам ҳар бир учрашувга тайёрлангандек муносабатда бўлдик. Албатта, собиқ жамоадошларимга қарши ўйнаш бироз қийин бўлди. Чунки бу клубда катта ўсишга эришгандим. Мазкур ўйинда ҳар бир чизиқда уларга етарлича қаршилик кўрсатдик ва устунликка эришдик. Лекин шуни айтишим мумкинки, бугун собиқ жамоадошларим ва яқинларимни кўрганимдан хурсандман. Кейинги учрашувларда “Металлург”га омад тилайман.

“Навбаҳор”нинг кучли ўйин кўрсатиши ўз навбатида чемпионатимиздаги рақобатнинг ортишига ҳам туртки беради. Ислом Исоқжонов эса клубининг олдига қўйилган аниқ мақсад ва вазифалар хусусида ҳам тўхталди.


- Олдимизга узоқ кутилган чемпионлик ҳамда Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Шу боисдан олдимизда жуда жиддий йўл турибди. Шуни яхши тушунган ҳолда жамоадошларимиз билан бор кучимизни ишга солиб ҳаракат қиляпмиз. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Қолаверса, бизнинг бўшашишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини имкон қадар бажаришга ҳаракат қиляпмиз.

Жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис имкон қадар “Навбаҳор”ни ғалабалар сари етаклаб боришга ҳаракат қилмоқда. Унинг ўзбек мураббийларидан фарқли томони нимада? Бу ҳақида Исоқжонов ўз фикрини шундай баён этди:

- Канчельскиснинг иш услуби ўзгача, у Европа футболини жамоамизга сингдиришга ҳаракат қилмоқда ва бунинг учун жамоага бор кучини бермоқда. Қолаверса, унга ёрдам бераётганларнинг олиб бораётган ишлари ҳам таҳсинга сазовор. Энг муҳими, Канчельскис биз билан ака-укадек, ишга келганда эса жуда қаттиққўл ва талабчан ҳисобланади. Ҳар бир мутахассиснинг иш услуби бўлади. Ўзбек мураббийларининг ҳам ишига юқори баҳо берган бўлардим.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
navbaxor12 29-06-2020 19:14
Галаба муборак навбахор
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Дилмурод 29-06-2020 11:46
Кийинги уйин kачон админ илтимос чиkариб kуйинг
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Мехмон 29-06-2020 10:38
Салом
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Норин олга бос 29-06-2020 08:34
Биз учун Пахтакордан хам нокулай ракиб хисобланган Металлургни уз уйида маглуб этдик. Энди яна бир нокулай ракиб хисобланган Кукон-1912ни хам уз уйида енгсакчемпионлик учун дадил кадам ташлаган буламиз
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить