» » Турғунбоев: «ОЧЛда ўйнашни истаймиз»

Турғунбоев: «ОЧЛда ўйнашни истаймиз»

Турғунбоев: «ОЧЛда ўйнашни истаймиз»Жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев Coca Cola Суперлига 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Гарчи пандемия даврида Суперлига баҳслари мухлисларсиз ўтказилаётган бўлса-да, ўйинлар анча шиддатли ва қизиқарли тарзда кечмоқда. Бунга рестартдан кейинги учрашувлар натижаси яққол мисол бўла олади. Суперлигамизда очко йўқотмаган жамоанинг қолмаганлиги, ҳар бир турда кутилмаган натижаларнинг қайд этилиши ўйинларнинг кескин курашлар остида ўтаётганлигидан далолат бериб турибди.

Жамоамиз ҳам рестартдан кейинги баҳсларда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Қаршида “Насаф” билан дурангга эришган бўлсак (2:2), ўз майдонимизда “Бухоро” (2:0) ҳамда сафарда “Металлург” (3:1) клубларини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик. Сўнгги 2та ўйинда 3та гол уришга муваффақ бўлдим.

“Сўғдиёна”га қарши кечадиган баҳсда ҳам жамоамизнинг ғалабали сериясини давом эттириб, гол уришда давом этиб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз. Гарчи ўзимиз учун қадрдон стадионда мухлисларсиз тўп суришга мажбур бўлсак-да, уларнинг далдасини ҳис қилиб ўйнаймиз.

Телеэкран ортида кўп минглаб мухлислар бизни олқишлаб туришади, деган умиддаман. Келаси мавсумда ОЧЛда ўйнашни хоҳлаймиз. Шу боис, ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушамиз, - дейди Турғунбоев.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить