» » Остон - остонадаги олов!

Остон - остонадаги олов!

Остон - остонадаги олов!Қайси остона? Қанақа олов? Ишончимиз комил, зукко мухлисларда бу саволларга жавоб тайёр. Рақиб жарима майдони яқини - зарбалар остонаси.

Шу ҳудудда гол тақдири ҳал қилинади, унинг зуваласи пишитилади. Остон Ўрунов айни мана шу ҳудудда меъёридан ортиқ фаол ҳаракатланади, гўё оловга айланади. Муҳтарам мухлис! Аслида бу сафарги мулоҳазаларимизни футболимизга коронавируснинг таъсири масаласига бағишлашни режалаштиргандик. «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашуви номаълум муддатга қолдирилгач, режамиз янада қатъийлашганди. Бироқ ўтган якшанба куни «Спорт» телеканалида «Уфа» иштирокидаги 2та ўйин кетма-кет намойиш этилиши билан фикримиз бирдан ўзгарди. Икки ўйин томошаси жараёнида Остоннинг ҳаракатини мириқиб кузатдик.

Қизиғи, «Ростов» - «Уфа» учрашувида Элдор Шомуродов захирага олингач, Остон Ўрунов янада ўзгача кайфиятда тўп сурди, таъбир жоиз бўлса, Элдор учун ҳам ўйнади. Гарчи таҳририятдагилар мулоҳазаларимиз матнини дизайнер-операторга тезроқ топширишимиз лозимлигини айтишса-да, «Локомотив» - «Уфа» учрашувини ҳам кутдик. Кутмасак бўлмасди. Чунки Остоннинг кучли рақибга қарши қандай тўп суришини яна бир бора кузатишимиз ва у билан боғлиқ хулосаларимиз қай даражада ўзини оқлашини такрор текшириб олишимиз керак эди. Кўрдик! Текширдик! «Ишон, лекин текшириб кўр!» нақли нақадар тўғрилигига қайта иқрор бўлдик. Тошкентнинг «Локомотив» клубидан кетган иқтидор Мос­кванинг «Локомотив» жамоасига қарши кечган мураккаб учрашувда завқ ва сурур билан тўп сурди! Қойил! Офарин! «Локо» ҳимоячилари уни кўришганида, довдирашди, узатмаларини тўсолмай роса қийналишди, бир йўла икки-уч кишилашиб алданишди. «Рақиб ҳимоячилари томон дадил бостириб борадиган, улар билан юзма-юз келишдан чўчимайдиган, қўрқмай дриблинг ишлатадиган футболчилар камайиб кетишди!» дея афсус билан неча бор сўзлаган Биродар Абдураимовнинг армонлари ўрнини орзу-умидлар эгаллади, назаримизда. Футболимиз анчадан буён шундай футболчини кутаётганди, соғинганди.

Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Василис Хазипанагис, Владимир Фёдоров, Азамат Абдураимов, Олег Шацких... ва ниҳоят, Остон Ўрунов! Садоқатли мухлисларимиз эслашса керак, бир неча йил аввал «Жарима майдони ичидаги жимжитлик» сарлавҳаси остида мақола ёзиб, миллий жамоамизга айни шу тоифадаги футболчи етишмаётганини таъкидлагандик. Мухлислар Остоннинг «Навбаҳор» таркибидаги ўйинларини ҳали-ҳануз ҳаяжон билан эслашади. О, у «Пахтакор»га қарши сафар учрашувида нималар қилиб юборганди-я! Фаррух Сайфиев ҳамон ўша дамларни унутмагандир. Гап «шерлар» ва «лочинлар» ўртасидаги муросасиз тўқнашувда ёки «Пахтакор»нинг чап қанот ҳимоячиси ёш футболчига қандай алдангани ҳақида ҳам эмас. Гап футболимизда ёш истеъдод порлаётганида, олов бўлиб ёнишни истаётганида эди. «Остон! Остон!» - бу каби ҳайқириқ-олқишлардан куч оларди, тезлигига тезлик қўшарди, кучли ҳимоячилардан тап тортмай техникасини ишга соларди у. Ўша шиддат ва шижоат Остонни легионерликка шайлади.

Одил Аҳмедов kun.uz сайтига берган интервьюсида Ўруновнинг функционал ҳолатига алоҳида эътибор қаратди ва унинг РПЛда эркин ўйнай олишига ишонч билдирди. Ўйладикки, энди унинг ишлари янада олға кетади. Якшанба оқшоми шу хулоса ўз исботини топди. Мухлислар «Локомотив» - «Уфа» учрашувидан олдин Ўруновга самимий тилаклар йўллашди. Фикримизча, шу ишонч ҳам унга қўшимча куч-қувват бағишлади. Энг асосийси, ҳамюртимиз «МЮ» скаути меҳмон бўлган баҳсда ҳам нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди. Москвадаги ўйинда, чемпионат лидерларидан бирига қарши баҳсда энг яхши футболчи бўлиш осонми?! Осон эмас, албатта! Эҳтимол, Биродар Абдураимов замонидан буён бундай ҳол кузатилмагандир. Адашаётган бўлсак, узр! Лекин Остон ҳақида ёза туриб, шундай хулоса айтишни лозим топдик. Ахир у Россия юрагидаги оловли ўйинда юлдуз мисоли порлади! «Спартак» ва «Пахтакор» ўртасида қишда кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг россиялик мутахассисларнинг ўзбек футболи ҳақидаги қарашлари салбий томонга ўзгарганди. Элдор Шомуродов фаолиятидаги вақтинчалик пасайиш гўё ўша салбий қарашларни тасдиқлаётганди. Андрей Фёдоров ёшлар футболи ҳақида сўзлар экан, Россия ва Ўзбекистондаги иқтидорларни таққослаб, бизникиларга катта баҳо берганида ҳам, кўпчилик қувонмаганди. Қандай хурсанд бўлиш мумкин?! Бунинг учун арзирли натижа, мисол керак-ку! Мана, энди қувонсак арзийди. Остон - футболимиз кўзгуси, натижа ва мисол!

Истаймизми-йўқ, мухлислар Ўруновни Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоевга солиштиришади. Ана, Жасур «Шахтёр» таркибидаги дебют учрашувида гол урди. Унинг собиқ жамоаси - «Энергетик-БГУ» эса «Рух»га шармандали ҳисобда ютқазди. Демак, Жасурнинг ўрни яққол билинди, Шаҳбоз Умаров ёлғизланиб, қандай ўйнашни билмай қолди. Жасур «Энергетик-БГУ»да ташаббускор футболчи саналарди, жамоа ҳужумлари аксарият ҳолларда у орқали бошланиб, у билан якунланарди. Ҳаммаси Яхшибоевнинг феъл-атвори билан боғлиқ. У ўзини кўрсатишни хоҳлайди ва шунга яраша майдонда тер тўкади. Бошқача айтганда, жамоадошларини ўзи учун ўйнашга мажбурлайди. Тўғрироғи, қолганлар беихтиёр Жасур учун ўйнайверишади. Фақат сабр қилинадиган бир жиҳат шуки, Яхшибоев - Беларусь чемпионати легио­нери. Фарқ шунда! Вақти келиб, у ҳам камида РПЛда тўп сурса, айни муддао бўларди.

Элдор Шомуродов масаласига келсак, ундаги вазият сал бошқачароқ. Элдор қанчалик истеъдодли бўлмасин, ташаббускор футболчи ҳисобланмайди, тўғрироғи, жамоа унга эргашмайди ёки у жамоани эргаштиролмайди. «Ростов» таркибидаги Мамаев, Ионов, Попов каби «жангари» футболчилар орасида «нон топиб ейиш» қийин. Элдор табиатига кўра, ҳамкорликни хуш кўрадиган футболчи! Бироқ майдонда унинг бу хислати қўллаб-қувватланавермайди. Агар курашмаса, гол учун ўзи изланмаса, истеъдоди кўзга ташланмайди. Валерий Карпин каби кайфият мураббийи ҳар доим ҳам ундаги бу руҳий ҳолатга эътибор қаратмайди. Майдонда кўзга ташланмаяптими, шартта захирага олади, бошқа футболчилардан Элдорни тўп билан таъминлашни талаб қилмайди. Элдор йўл қўйган бир-икки хато ҳам мураббий ва жамоадошлари кўзига кўриниб кетади. Демоқчимизки, Шомуродов истеъдоди ёрқин порлаши учун феъл-атворини тушунадиган жамоа таркибида, мураббий қўл остида фаолият юритиши лозим. Остон Ўрунов шу жиҳатлар бўйича бошқа йигитларимиздан ажралиб туради.

У Москвада Ўзбекистон футболи машъаласини ёқди! Ҳар ҳолда, ўйин қаҳрамони сифатида олқиш олди! Марҳум шоир Абдували Қутбиддин охирги китобини «Бор», деб номлаганди фахр ва ишонч билан. Ҳа, бор! Ўзбекистон футболида Остон Ўрунов каби иқтидор бор! «МЮ» скаути «Локомотив» вакили эмас, балки Остонни ён дафтарчасига қайд этиб қўйган бўлса, не ажаб?! Эҳтимол! Ахир Ўрунов Москвани ёндирди, ўша скаут юрагига чўғ ташлади! Янги порлоқ юлдуз муборак, азиз мухлис!

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" нашри
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Leverpul Barselona 16-07-2020 21:49
Ха бу Остон Уринов ни Навбахор дан кетиш операций си нималарни узгартириб юбордию шу Остон Уринов туфайли Андрей Канчелцкий Навбахор дан бир марта бадарга булишига улгурди Бу Остон Уринов сабаб Навбахор мураббий лари тарихига Деяан Жорживич деган махлук кушилди хеч нимани койиллата олмадию лекин келиб ишлаб оладигон суммани олиб кетди ох ох Остон Остон бу Остон Олов булишига Навбахор бошида нималар булдию
  • Ёқмади
  • -3
  • Ёқди

ОСТОН МАНГА МАРХУМ 1979 ЙИЛ АВИА ХАЛОКАТ КУРБОНИ МИХАИЛ АН ни ЭСЛАТИБ ЮБОРАДИ....АН ЧАРЧАМАЙДИГАН ФУТБОЛЧИ ЭДИ...ОСТОН ЮЛДУЗЛИК КАСАЛИГА ЧАЛИНМАСА АЖОЙИБ ФУТБОЛЧИДИР..ЯЪНИ ОДИЛ АХМЕДОВ ШОМУРОДОВ СИНГАРИ АЖОЙИБ ФУТБОЛЧИДИР...КЕЗИ КЕЛГАНДА АЙТИШ ЛОЗИМ....У УЗИНИ ОЛОВЛИГИ АЙНАН НАВБАХОРДА ЧАРХЛАНДИ....НАВБАХОРНИ АШАДДИЙ МУХЛИСЛАРИНИ ДОИМ КУЛЛАБ КУВАТЛАШЛАРИ УНГА КАНОТ ВАЗИФАСИНИ УТАДИ...МУХЛИСЛАР ДОИМ КУЛЛАБ КУВВАТЛАШДИ... ВА ОСТОН УЗИДАГИ ХУДО БЕРГАН МОХОРАТИ БИЛАН МУХЛИСЛАР ЮРАГИДАН ЖОЙ ОЛДИ..ОСТОН ТУГРИСИДА МУХЛИСЛАР ИЛИК СУЗЛАР БИЛАН ЭСЛАШАДИ....САНГА ОСТОН ОМАД...САНИ КУЛЛАБ КУВВАТЛАГАН НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИНИ ЭСДАН ЧИКАРМАГИН.....
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Mashhur.uz 16-07-2020 15:54
Остон факат олга
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Navbahor fc 16-07-2020 15:35
Ostonga bugungi uyinda omad yor bulsin
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

мирзохид 16-07-2020 12:46
Пайти келганда наманганни .навбахорни.унинг мухлисларини хам эслаб куйсин уша ..олов..
  • Ёқмади
  • -1
  • Ёқди

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить