» » «Навбаҳор»нинг Беленковдан «катта» қарзи бор экан

«Навбаҳор»нинг Беленковдан «катта» қарзи бор экан

«Навбаҳор»нинг Беленковдан «катта» қарзи бор эканРоссиялик Алексей Беленков 2019 йил бошида "Навбаҳор"да бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Бироқ Беленков билан 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатдан аввал бекор қилинган ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаган. Мураббийнинг юристлари "Навбаҳор"га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган. Бироқ клуб бунга эътибор қилмаган.

Алексей Беленков ФИФАга муроажат қилган, унинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилди. Ушбу компания ўз вақтида италиялик Фабио Капеллонинг ҳуқуқини ҳимоя қилган ва Россия футбол Иттифоқи ушбу мураббийга керакли суммани тўлаб берганди.

«Навбаҳор»нинг Беленковдан «катта» қарзи бор экан

«Навбаҳор»нинг Беленковдан «катта» қарзи бор экан

"Навбаҳор" 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шарт, акс ҳолда ФИФА санкциялар қўллайди. Булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкин.

Афсуски ўзбек клублари учун хорижий футболчилар ва мураббийлар билан шартномани мана шундай тарзда бекор қилиши одатий ҳолга айланган. Клубларимизда малакали юристлар ва менежерлар деярли йўқ.

Нодирхўжа Юлдашев: «Навбаҳор»га ачинаман. Бечора ҳоким елиб югуради. Менеджерлари ишни пачава қилаверади. 5 млрд сўм битта, бир тийинлик фойдаси йўқ мураббийга кетади. Катта пул бу, катта. Шунақа шартномага қайси кўз билан қўйган бу раҳбар? Футбол деганда нимани тушунади? Шу пулга клубга Европадан раҳбар олиб келса, 3 йилда жамоани «шоколад» қилиб қўяди. Энди клуб совриндор бўлсаям ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин.

Шаҳбоз Беғамов: «Навбаҳор»га зўр менежер керак. Йўқ, шарт! Анча аввал, яқин келажакда Нодирхўжа Юлдашев «Навбаҳор»да иш бошлашлари мумкинлигини ҳақида ёзгандим. Ҳозир эса тавсия қиламан. Нодирхўжа Юлдашев «Навбаҳор»га керакли кадр. Бўлажак менежер. Айниқса бугунги ишдан кейин бунга яна ва яна кўпроқ ишоняпман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
20-тур. 24 okтябр, 17:30
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 19 50
2 Насаф 21 43
3 АГМК 21 42
4 Қўқон-1912 21 38
5 Металлург 21 32
6 Бунёдкор 20 32
7 Навбаҳор 21 27
8 Сўғдиёна 20 27
9 Локомотив 20 26
10 Машъал 20 19
11 Қизилқум 21 19
12 Андижон 21 13
13 Сурхон 20 12
14 Бухоро 20 11
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
19-тур. 19 okтябр
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить