» » «Навбаҳор» Беленков борасида раддия билдирди

«Навбаҳор» Беленков борасида раддия билдирди

«Навбаҳор» Беленков борасида раддия билдирдиХабарингиз бор, 20 июль куни спортга ихтисослашган сайтлар ва ОАВда россиялик 63 ёшли мутахассис Алексей Ильич Беленковнинг Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлагани, бироқ клуб ҳамда Беленков ўртасида 2023 йил 30 ноябрга қадар тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилингани ҳамда клуб ёрдамчи мураббийга шартнома бўйича пулларини тўламаганлиги, натижада мураббийнинг юристлари “Навбаҳор”га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишганини, аммо клуб бунга эътибор қилмаганлиги учун Алексей Беленков ФИФАга мурожаат қилганлиги, россиялик мутахассиснинг ҳуқуқларини SILA компанияси ҳимоя қилиши, “Навбаҳор” 30 кун ичида Беленковга 520 минг АҚШ доллари (тахминан 5 миллиард 300 миллион сўм) тўлаши шартлиги, акс ҳолда, ФИФА санкциялар қўллаши, булар трансферларни амалга оширишга тақиқ қўйиш, очколар олиб ташлаш ва қуйи лигага тушириб юбориш бўлиши мумкинлиги борасида мақола чоп этилди.

“Навбаҳор” ПФК россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков масаласига оид мазкур мақола юзасидан раддия билдириб, қуйидагиларни билдиради:

Алексей Беленков “Навбаҳор” жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган даврлари, яъни 2019 йилнинг cентябрь ойидан декабрь ойигача бўлган муддат учун клубдан ойлик маошларини тўлиқ олган.

Ўтган мавсум якунланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси аъзолари мавсумлар оралиғидаги қишки таътилга чиқишади.

Шу муносабат билан Алексей Беленков ўз юрти Россияга жўнаб кетганди.

Шундан кейин янги йилдан сўнг, “Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бироқ Алексей Беленков жамоа ихтиёрига етиб келмайди. “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ушбу россиялик мутахассис билан қўнғироқлашиб, жамоага қайтишини таъкидлайди. Лекин Алексей Ильич “Навбаҳор”да фаолият юритмаслигини айтади.

Шу кунгача “Навбаҳор” ПФКнинг расмий электрон почтаси манзилига жамоанинг россиялик мутахассисдан қарзи борлиги тўғрисида ҳеч қандай хат жўнатилмаган ва жамоа бу борада огоҳлантирилмаган.

Шу боис, “Навбаҳор” ПФК Алексей Беленков борасидаги мақолада билдирилган ушбу мураббийга катта миқдордаги маблағ тўланиши борасидаги фикрларни асоссиз деб ҳисоблайди ва мухлислардан тасдиқланмаган бундай хабарларга ишонмасликни сўрайди.

“Навбаҳор” ПФКскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Булар хамами рос тез Харакат килиш керак
  • Ёқмади
  • -1
  • Ёқди

don_papo 22-07-2020 17:01
CAdagi ILxomni asvobini mikrafon urnida ishlatadigon GRAFIK VA XUYZULLO79 rosa xursand
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Xamzayev Muzaffar 22-07-2020 16:06
Qarzdor ekanligi aniq ekan. Afsus CA da yozibdi
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Октябрь 22-07-2020 12:30
.........ебди бир тийин бермаслик керак. Нима иш килди бу ............
  • Ёқмади
  • +2
  • Ёқди

БУЛАР УЗИ ШУНАКА....ИНДАМАЙ КЕТАДИДА КЕЙИН ЧИЙДА ХАЛТАСИ ЧИКАДИ....ШАРТНОМА ТУЗИЛАЁТГАНДА ХАР ТАМОНЛАМА БУЛСА ХАМ КЛУБ МАНФАТИ КУЗДА ТУТИЛИШИ ЛОЗИМ..БИЗ ХАЛИ ШАРТНОМА НИМА ТУШИНИБ ЕТМАЯПМИЗ....БИЗГА КУПЕР ЖАНОБЛАРИ КУРСАТГАН КАРОМАТЛАРИНИ ЭСДАН ЧИКАРМАСЛИГИМИЗ КЕРАК....ШАРТНОМА ШУНДАЙ ТУЗИШИ КЕРАККИ УНДА КЛУБ МАНФАТИ ТУРИШИ КЕРАК.....ИШЧИНИ РАХБАР ХАЙДАБ ЮБОРДИ ....У РОССА УЙНАБ ЮРИБ КЕЙИН СУДГА МУРОЖАТ КИЛИБ ОЙЛИКЛАРНИ УНДИРИБ ОЛАДИ...ХОЗИР БЕЛЕНКОВ ХАМ ШУНДАЙ ЙУЛ ТУТМОКЧИДИР....УЗИ БУ БЕДАВОНИ КИМ ОЛИБ КЕЛГАН...ЁРДАЧИ МУРАББИЙ ШАРТМИ...ХАЛИ ПСИХОЛОГ ЕТИШМАЯПДИ... ЯНА БИР НИМАЛАРДИР...ХОКИМЛИК ЯНА НИМА КИЛИБ БЕРИШИ КЕРАК!!!!!!!!!!!
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить