» » «Беленков эртаги» давом этади

«Беленков эртаги» давом этади

«Беленков эртаги» давом этадиАлексей Беленков ва "Наваҳор" ўртасидаги сериал давом этади.

Кеча "Навбаҳор" клуби расмий сайтида ФИФАдан ҳеч қандай хат келмагани ҳақида хабар чиқди. Бугун ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Навбаҳор" апрель ойида ҳам, 20 июль куни ҳам ФИФАдан хат келганини эълон қилди.

Championat.asia сайти "Навбаҳор"ни имкон қадар тезроқ огоҳлантириб ушбу чигал вазиятдан чиқиб кетиш учун муаммони чоп этганидан кейин бир кун давомида "Навбаҳор" ФК сайтимизга қарши раддия ёзиш билан овора бўлди. ФИФА белгилаган 30 кун муҳлатнинг бир куни бекорга ўтиб кетди. ФИФАдан келган хат фотошоп қилинган деган фикрлар ҳам янгради ҳатто. Биз ҳеч бир клубга қарши эмасмиз, ўзбек футболи ривожи бизнинг сайтимиз ривожига таъсир қилади. Буни ҳеч қачон унутмаслик керак. Championat.asia нинг мақсади "Навбаҳор"ни огоҳлантириш эди, аксар одамлар буни нотўғри тушунди. 16 июль куни "Навбаҳор" клуби "Сурхон" билан ўйин Тошкентга кўчирилганини расман тасдиқланмай туриб эълон қилгани учун ПФЛдан узр сўраган эди. Кечаги "асоссиз хабар" учун клуб ҳеч кимдан узр сўрамаса ҳам майли, Беленков ишини тезкор ҳал қилишса бўлгани.

СИЛА вакиллари 2019 йил декабрь ва 2020 йил январь ойида "Навбаҳор" клуби спорт директори Абдумалик Умирзоқов билан боғланиб Беленков борасида музокара олиб боришганини маълум қилишди. Мураббийнинг юристлари “Навбаҳор”га 150 минг АҚШ доллари тўлашни ва барча масала ёпилишини маълум қилишган, аммо клуб бунга эътибор қилмаганидан кейингина Алексей Беленков ФИФАга мурожаат қилишга мажбур бўлган экан.

Хўш, Беленков нима учун шартномани бекор қилишни сўраган? Сабаби клуб мураббийнинг 4 ойлик маошини беришни кечиктирган. ФИФА қоидаларига кўра агар клуб футболчи ёки мураббийнинг 2 ойдан кўпроқ маошини беришни кечиктирса шартномани бекор қилиш борасида мурожаат қилиш мумкин. Беленков мана шу банддан фойдаланган.

Кеча 21 июль куни СИЛА компанияси расмий сайтида ҳам бу борада расмий хабар чиқди.

Яна бир масала, нима учун ФИФА юборган хат дарҳол "Навбаҳор" клуби почтасига етиб бормаган бўлиши мумкин? Ҳар бир клубда TMS менеждери бўлиши шарт ва у ЎФА TMS менежери орқали маълумотларни махсус тизимга киритишга масъул ҳисобланади.

FIFA Transfer Matching System 2009 йил ФИФА Конгресси томонидан маъқулланган ва 2010 йил 1 октябрдан мажбурий этиб белгиланган.

Тизимни ишга туширишдан мақсад клублар ва футбол ассоциациялари ўртасидаги бошқарувни шаффофлиги, самарадорлигини ошириш бўлган.

Клуб футболчи сотганда ҳам, сотиб олганда ҳам трансферлар деталларини кўрсатиши шарт. Трансфер тасдиқланиши учун барча деталлар келишиб олинган бўлиши шарт. Агар халқаро трансфер бўлса халқаро сертификат бўлиши лозим.

Ўзбекистонда барча клублар TMS тизимини ЎФА ёрдамида тўлдиришади. Балки клубларимиз профессионал даражага ўтиб махсус ўқитилган TMS менежерларига эга бўлишни ўйлаб кўришса бўлармиди. Шунда ФИФА томонидан юборилган ҳар қандай хат тўғридан-тўғри клубга келиб тушаверади.


Манба : championat.asiaскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Навбахор 23-07-2020 23:04
Нимага нармални ёрдамчи Мурабий ишламайетганини энди тушиндим
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Navbahor 22-07-2020 21:18
Okala kelina hamma bir bulib chim aziya saytga kirmayluk ushanda bunaqa yolgon habar chiqmaydi
  • Ёқмади
  • -3
  • Ёқди

Zerro 22-07-2020 19:24
Ессиз пул шунча
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить