» » Никимбаев: «Навбаҳор» мухлислари кўпроғига муносиб»

Никимбаев: «Навбаҳор» мухлислари кўпроғига муносиб»

Никимбаев: «Навбаҳор» мухлислари кўпроғига муносиб»ФИФА Низоларни ҳал қилиш қўмитасининг «Навбаҳор» ва жамоа собиқ мураббийи Алексей Беленков бўйича чиқарган қарори, мана нечанчи кундирки, жамоатчилик эътиборида турибди.

«Навбаҳор» ҳажиҳат ва талабчан мухлисларга эга. Улар шу қадар талабчанларки, ҳатто клуб ўз айбини тан олиш ўрнига, мураббий билан низо ҳақидаги хабарни тўлиқ рад этишни маъқул кўрди.

«Навбаҳор» мухлисларининг мамлакатда энг талабчан эканликлари 30 ёки ундан ҳам кўпроқ йиллар аввал маълум эди. Шундай мураббийларни биламан, улар Наманган клубида ишлаш бўйича таклиф олишган, бироқ бундай босим остида ишлашдан хавфсираб, рад жавобини беришган. Андрей Канчельскиснинг дастлабки хайрлашувдан кейин яна Наманганга қайтгани эса, унинг феъл-атвори ҳақиқий жангчиларга хос эканлигидан далолат («МЮ» юлдузидан яна нима кутгандингиз?).

Аммо ҳолат шундайки, «Навбаҳор»нинг талабчан мухлислари клуб қарорларига таъсир кўрсатишнинг реал механизмига эга эмаслар. Ҳа, куни кеча улар Беленковдан бўлган қарздорликни бартараф этиш учун пул йиғишга ҳам астойдил киришдилар, бундай олижаноблик кишида ёрқин таассурот қолдиради. Бироқ ишқибозларнинг пуллари клуб йўл қўйган хатолар эмас, клуб ривожи йўлида сарфланса мақсадга мувофиқ бўларди.

Умуман, мухлислардан пул йиғилиши футбол оламида янгилик эмас. «Манчестер Юнайтед» клуби аъзолари ҳар йили 35 фунт миқдорида тўловни амалга оширишади. Кексалар ва вояга етмаганлар учун чегирмалар мавжуд. Бунинг эвазига аъзолар клубдан жамоа рамзи туширилган сувенирлар олишади, турли имтиёзларга эга бўлишади: клуб дўконидаги харидларга 10 фоизлик чегирма, уй учрашувларига чипталарни биринчилардан сотиб олиш ҳуқуқи, сафар ўйинларига чипталар харид қилишда имтиёз ва ҳоказо.

Аммо «Навбаҳор»га «МЮ» моделини тавсия қилмаган бўлардим. Англия клубларига мухлислар хўжайинлик қилишолмайди. Туманли альбиондаги клублар акционерлик жамияти ҳисобланиб, ҳатто акцияларнинг салмоқли қисмига эга бўлганлар ҳам клуб сиёсатига таъсир ўтказолмайдилар. Яққол мисол сифатида Алишер Усмоновнинг «Арсенал»даги ҳолатини келтириш мумкин. У 30 фоиз акцияга эга бўлгани ҳолда, якуний қарорларга дахл қилолмасди. Натижада Усмонов акцияларини сотишга қарор қилди.

«Навбаҳор» мухлислари «Реал», «Барселона», «Атлетик Бильбао» ҳамда «Осасуна» каби клублар тизимига эътибор қаратишса яхши бўларди. Бу жамоалар ассоциация сифатида рўйхатга олинган, уларда акция йўқ. Мазкур клубларда, бизнинг тушунчамиз билан айтганда, хўжайин йўқ. Президентни клуб аъзолари танлашади ва кейинги ишларни айнан у юритади, клубнинг ривожланиш стратегиясини аниқлайди, ваколати доирасида фаолият кўрсатади.

Клубнинг бу тоифа аъзолари socios (сосьос) деб аталади. «Реал»да уларнинг сони 90 мингга етади, «Барселона»да эса – 160 минг нафар. Ваҳоланки, socios бўлиш унчалик осон эмас. Бу ерда гап фақат йиллик тўлов («Реал»да у 123 еврони ташкил этади) ҳақида бормаяпти.

Масалан, «Реал Мадрид» клуби аъзоси бўлиш учун номзодликни амалдаги аъзоларнинг икки нафарининг тавсиясидан сўнг қўлга киритиш мумкин. «Барселона»даги тизим ҳам шунга ўхшаш.

Балки, клубнинг мулкчилик шаклини ўзгартириш «Навбаҳор»нинг раҳбарият билан боғлиқ инқироздан чиқиши ва молиялаштиришни барқарорлаштиришда ёрдам берар.

Дарвоқе, шу кунларда ижтимоий тармоқларга «Навбаҳор»нинг ҳомийлари рўйхати жойлаштирилди. Мазкур рўйхатда 16 та банкнинг номи келтирилгани ушбу ҳомийликнинг тижорий қийматини деярли нолга тенглаштиради. Муайян бир банкнинг рақобатчилари ҳам ҳомий бўлган клубга ҳомийлик қилишида қандай маъни бор? ПФЛ эса клубларга «Пепси» билан ҳамкорлик қилишни тақиқлайди, акс ҳолда бу ташкилотнинг «Кока-Кола» билан шартномасига зиён етказиши мумкин. Аммо навбатдаги жазавани чақирмаслик учун ПФЛ ҳақида гапирмай турамиз. Бошқа бир ҳолатни ёдга оламиз. 2000 йиллар охирида маҳаллий нефть ва газ ишлаб чиқаришга ихтисослашган компаниялардан бири ОФК Чемпионлар Лигасига ҳомийлик қилишни хоҳлади, аммо уни «Қатар Петролеум» компанияси ортда қолдирди. Бир клуб ёки мусобақа ягона тармоқ вакили ҳисобланган икки ҳомийга эга бўлолмайди, миқдорнинг 16 тага чиқиши эса – абсурд. Бу мажбурий ҳомийлик саналади.

Кўриниб турибдики, «Навбаҳор» мухлислари севимли клубларининг ёрқин ғалабаларини соғинишган. Наманган клубининг ягона чемпионлиги 1996 йилга бориб тақалади, учинчи ва ҳозирча сўнгги бўлиб турган кубок эса 1998 йили қўлга киритилган. «Навбаҳор» ишқибозлари бунданда кўпроқ ютуқларга муносиблар.

Алишер Никимбаевнинг «Телеграм» каналидан олиндискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
- О. Жўрабоев
- А. Жўрабоев
Кейинги учрашув
10-тур. 19 август
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 22
2 АГМК 9 21
3 Навбаҳор 9 17
4 Қўқон-1912 9 16
5 Металлург 9 16
6 Насаф 9 16
7 Бунёдкор 8 16
8 Локомотив 9 12
9 Сўғдиёна 9 11
10 Машъал 9 9
11 Сурхон 9 7
12 Андижон 9 5
13 Қизилқум 9 2
14 Бухоро 8 2
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 13 июль
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить