» » Акназаров: «Кападзега катта раҳмат»

Акназаров: «Кападзега катта раҳмат»

Акназаров: «Кападзега катта раҳмат»“Навбаҳор” жамоасининг келажаги сифатида қаралаётган 2001 йилда таваллуд топган маҳоратли ярим ҳимоячи Улуғбек Акназаров 1,5 йиллик танаффусдан сўнг яна ёшлар терма жамоасига жалб қилинди.

Айни пайтда Тимур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-19 ёшлар терма жамоасининг Чиғатойдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган ҳамда мазкур жамоанинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бухоро" клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган футболчи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

— 2019 йили гепатит-С касаллигига чалинганлигим учун йил бошида даволанишга мажбур бўлдим, — дея ўз сўзини бошлади Улуғбек Акназаров.

— Ўшанда Қримда “Навбаҳор”нинг асосий таркиби аъзолари билан шуғулланиб қайтгандим. Афсуски, таъкидлаганимдек, гепатит-С хасталигига чалинганим сабабли, даволаниб, 1 йил вақтимни ўтказиб юбордим. Айни пайтда ҳаммаси яхши. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоамиз бош мураббийи Тимур ака Кападзега менга яна бир маротаба имконият берганликлари учун катта раҳмат. Энди бор эътиборимни машғулотларга қаратаман.

— Яна ёшлар терма жамоаси таркибига жалб этилишингизга умид қиляпсизми
?
— Ёшлар термасида 30 нафардан ортиқ футболчи бор. Рақобат кучли. Жалолиддинов ва Эркинов ҳақида ортиқча айтиб ўтириш шарт эмас. Мендаги асосий муаммо, Осиё чемпионатига яқин қолганидагина терма жамоага жалб этилганим бўлди.Ишқилиб кеч қолмаган бўлай. Хурсанд қилгани, бош мураббийимизнинг қўллаб-қувватлаши. Биринчи маротаба танишган одам учун бу жуда муҳим. Энг қизиғи, мен ҳам Тимур ака каби таянч ярим ҳимоясида ўйнайман. Шунинг учун улардан ўрганадиган нарсаларим кўплигини тушуниб турибман.

Ёшлар терма жамоасининг кейинги йиғинига жалб этиламанми ёки йўқми, бу мураббий ҳал этади. Лекин менга ишонч билдиришса, уни оқлаш, терма жамоа шарафини қўлимдан келганича, ҳимоя қилишга ваъда бераман.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить