» » Лукич: «Канчельскис мени хушламасди»

Лукич: «Канчельскис мени хушламасди»

Лукич: «Канчельскис мени хушламасди»Бугун СА интернет нашрида жамоамиз собиқ ҳимоячиси Славко Лукич билан ўтган суҳбат эълон қилинди. Мазкур суҳбатнинг «Навбаҳор»га таалуқли қисмини ҳавола этамиз.

- Ўзбекистоннинг икки жамоасида ўйнадингиз. Сизга бир вақтда "Насаф" ва "Навбаҳор"дан таклиф тушса, қайси жамоага борардингиз?

- Албатта, "Насаф". Чунки Рўзиқул Бердиев энг зўр мураббий. У ёшлар билан яхши ишлай олади, жуда талабчан ва яхши маънода инжиқ. Айтганини бажартирмагунича қўймайди, бу эса футболчининг ривожланишида катта ўринга эга бўлади.

- Мураббийлар масаласида ҳам тўхталсак: қайси мураббий талабчан - Рўзиқул Бердиев ёки Андрей Канчельскис?

- Албатта Рўзиқул Бердиев. У Канчельскисдан 100 марта яхши. Солиштирадиган бўлсак: Рўзиқул Бердиев - самолёт, Андрей Канчельскис - трактор. Бердиев доим замон билан ҳамнафас, Канчельскиснинг мактаби эски, ўз доирасидан чиқмайди.

- Эшитишимизга қараганда, "Навбаҳор" сиз билан қарздорликни узмаган экан. Клуб сизга 70 млн сўмга яқин пулни тўламаган.
- Тўғриси, бу ҳақида билмайман. Ҳоким жуда яхши инсон, шу сабабли "Навбаҳор" билан бу муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга урундик (у бу саволга тўлиқ жавоб беришни истамади).

- Унда нега "Навбаҳор"дан кетдингиз?

- Андрей Канчельскис мени ёмон кўрарди. Ёдимда, Игорь Голбан жароҳат олганди. Ўшанда мен Канчельскисга марказий ҳимояда ҳам ўйнай олишимни айтгандим. 4 ўйинда мағлуб бўлмадик, икки голли пас амалга оширдим. "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин менга ҳеч нима демади ва навбатдаги ўйинларда захирада қолдирди. У мени доим танқид қилаверарди.

- Футболда мухлислик алоҳида ўринга эга. Сиз ўзбек футболидаги энг кўп мухлисга эга икки клуб таркибида ўйнадингиз. Солиштирадиган бўлсак, қайси клубнинг мухлислари зўр, "Насаф" ёки "Навбаҳор"?

- Иккиси ҳам зўр. Ҳеч кимни ажратиб кўрсата олмайман. Шунчаки "Насаф" ва "Навбаҳор"даги мухлислар - Ўзбекистондаги энг зўрлари.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить