» » Ким аслида кимлиги билинадиган палла келди

Ким аслида кимлиги билинадиган палла келди

 Ким аслида кимлиги билинадиган палла келди
Назаримизда, қатъий интизом ва ПФЛнинг жамоаларга бириктирган шифокорлар гуруҳи тавсиясига тўлиқ амал қилиш орқали Суперлига биринчи даврасининг сўнгги 4та тур ўйинларини ортиқча муаммоларсиз ўтказиб олиш мумкин.

Амалда кўряпмизки, пандемия билан боғлиқ вазият биздагидан оғирроқ кечаётган давлатларда ҳам футбол учрашувлари давом эттирилмоқда. Шундай экан, чемпионатимизнинг қайта тикланиши ва биринчи давра тезроқ якунига етказиб қўйилишига тарафдор саналган ҳар биримиз белгиланган тартиб, қонун-қоидаларга жиддий риоя қилишимиз шарт. Бу биринчиси. Кўз тегмасин, жорий йил чемпионатимизда курашувчан ҳамда рақобатбардош жамоалар сони нисбатан кўпайгани сезилмоқда. Шу нуқтаи назардан қарасак, учрашувларнинг узоқ муддат тўхтаб қолиши темпни бузади, холос. Бу иккинчиси. Демоқчимизки, Суперлига айни кунларда қайта жонланиши ўйин­лар муросасиз руҳда давом этишини таъминласа керак. Муҳими, ҳозир юртимизда Суперлигага нисбатан эътибор ва эътироф анча ижобий томонга ўзгарган. Ҳаттоки, турнир жадвали қуйи поғоналарида бораётган жамоалар ҳаракати ҳам чакки эмас ва уларга соф аутсайдер мақомини ёпиштиришга бироз ийман­япмиз. Хуллас, ўсиш бор...

Суперлиганинг марказлашган тизимда давом эттирилиши бир тарафдан, яхшидир балки. Ҳар ҳолда, бундай шароитда барчага тенг имконият тақдим этилади. Ҳа, Тошкент шаҳри ва вилояти жамоаларида устунлик бор, лекин эътиборга олиш керак, улар ҳам биринчи давранинг якунловчи 4та тури ўйинларини нейт­рал майдонда ўтказишади. Бу холислик нуқтаи назаридан маъқул ечим, албатта. Айтиш мумкин бўлса, ҳозирги шароитда энг тўғри қарор. Барчада бир хил имконият, тенг шароит ва бир хил ёндашув. Қандайдир жиддий шикоят ёки баҳонага ўрин йўқ. Бу ёғи фақат жамоаларнинг ўзига боғлиқ. Кўрамиз, ўз майдонида ҳар қандай рақибни чўчитадиган жамоалар нейтрал майдонда қандай натижаларга эришаркин...? Шахсан менда ҳар бир турда кутилмаган натижалар қайд этилишига шубҳа йўқ. Зеро, жамоалар ҳар бир очко учун жон-жаҳди билан курашади. «Сафарда ютқаздик, ўз уйимизда ютамиз» тушунчаси йўқ. Кимда қандай мақсад бор? Вазифани амалга ошириш учун энг кичик имкониятдан ҳам фойдаланиб қолиш талаб этиладиган давр бошланмоқда. Хуллас, «сараги сарак, пучаги пучакка» чиқадиган палла. Умид қиламизки, жамоаларимиз биз кутгандан-да шиддатли ва томошабоп футбол намойиш этиб беради.

Албатта, ҳозирда жамоаларнинг қолган тур учрашувларига қай даражада киришиши асосан мураббийларга боғлиқ. Ҳар ҳолда, 4та тур ниҳоятда қисқа вақт ичида ўтказилишига эътибор қаратсак, энг катта юк жамоа бош мураббийлари зиммасига тушиши тайин. Бизнингча, кўп нарсани уларнинг топқирликлари ҳал қилади - ўз шогирдларини тиғиз паллага қай даражада тайёрлашгани, таркибда нечоғли ротация қилишлари ва турли вазиятларда тезкор, оқилона қарорлар чиқаришлари. Албатта, ҳозирда барча мураббийлар учун футболчиларнинг вирус юқтирмасликлари ҳамда жароҳатланмасликлари асосий масала ҳисобланади. Тўғри, таркиб бўйича танлов ва захира имконияти етарли бўлган мураббийларда ортиқча муаммо сезилмаслиги мумкин, лекин пандемия шароитини ҳам унутмаслик керак. Яъни турли кутилмаган ҳолатлар юзага келмаслигига кафолат бериш қийин. Умуман, бу давр захираси нисбатан қисқа клублар учун чинакам синовдир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, факт фактлигича қолади - натижа ниҳоятда муҳим, ўткинчи ўйинларга ўрин йўқ. Шу ҳолат майдонларда ўзига хос жанг гувоҳи бўлишимизга умид уй­ғотади. Эҳтимолки, тиғиз тақвим туфайли футболчиларнинг жароҳатга йўлиқишлари кўпроқ кузатилар... Биласизки, кичик жароҳат оқибатида ҳам футболчи бир ҳафта ёки 10 кун майдонга тушолмаслиги мумкин. Айни тақвимда эса бу камида 2та ўйинни ўтказиб юборишини англатади. Бу каби нохуш муаммоларни бартараф этишнинг ягона усули - таркибда оқилона ротация юритиш. Демакки, марказлашган тизим захирада ўз вақтини кутиб ўтирган ёшларга ҳам қўшимча имконият тақдим этиш мумкин. Катта эҳтимолки, мураббийлар ҳозирдан бу борада жиддий бош қотираётган бўлсалар керак. Агар иккинчи рестартдан ке­йин жамоалар таркибида янги иқтидорлар кўзга ташланишса, бундан сира ажабланманг. Уларнинг сафи қанча узун бўлса, шунчалик яхши, албатта.

Яна бир муҳим масала борки, мураббийларимиз бу борада ислоҳотга қўл урсалар, ажабмас. Тушунарлики, Суперлиганинг аксарият жамоа­лари маълум услуб ва шакл-шамо­йилга асосланиб, ўйин ташкил қилади. Уларда ўзгарувчанликка мойиллик йўқ. Мини-турнирдек ўтказиладиган 4та турда эса, бир хиллик иш бериши ниҳоятда қийин. Шундай экан, бош мураббийлар ўйин услубига ҳам қандайдир янгилик олиб киришга уринишса керак. Акс ҳолда... Ҳа, футболимиз, мураббийларимиз, жамоаларимиз учун нафақат тиғиз, балки қизиқарли давр бошланмоқда. Бир сўз билан айтганда, ким нимага қодир эканлигини исботлайдиган вақт! Энг муҳими, барча-барчада ўзига яраша имконият бор ва ким бундан оқилона фойдаланса, марра ўшаники.

Мураббийлар олдида турган масъу­лият ўз йўлига. Энди футболчиларга ҳам тўхталайлик. Хўш, қайси футболчи қисқа вақтда 4та ўйинни оптимал формада ўтказишга тайёр? Ким жароҳат ва шу каби муаммога йўлиқмасликдан ҳимояланган? Ҳеч ким. Бундан ташқари, бош мураббийларнинг учрашув давомида натижага қараб, етакчиларга дам беришлари одатдагидан кўпроқ кузатилса керак. Шу маънода айтсак, захира вакиллари ўзига хос синов арафасидалар. Ажабмас, яқин вақт ичида миллий чемпионатимиз янги иқтидорлар тўлқини билан бойиса.

Афсуски, сўнгги пайтлар футболимиз атрофида кузатилаётган ҳар қандай воқеликка негатив муносабат билдирадиган инсонлар кўпайиб кетишди. Дейлик, айни дамда миллий терма жамоамиз йиғини мутлақо керак эмасмиш. Асос ўша-ўша - йиғинда иштирок этган аксарият футболчилар асосий номзодлар рўйхатидан тушиб қолишади, барибир. Албатта, ҳар қандай ҳолатда ҳам соғ­лик устувор масала. Бироқ йиғинсиз ҳам футболчиларимизнинг вирусга йўлиқаётганликларини инобатга олсак, эътироз ўринсиз. Тасаввур қилинг, айтайлик, ки­йим-кечак бозоридан оладиган нарсамиз тайин, лекин қайсидир либос ўз жозибаси билан диққатимизни тортди. Бироқ олишга пулимиз етмайди, шунга қарамай, уни яхшилаб кўздан кечириб, келаси сафар харид қилишни дилимизга тугиб қўямиз, барибир. Шундай экан, Вадим Абрамов ҳамда йиғинга имконият яратиб берган ЎФА мутасаддиларида ҳам ўзига яраша мақсад ва режалар мавжуд. Қолаверса, Абрамовда кўз остига олиб қўйган барча футболчиларни йиғинга чақириб, уларни кўздан кечириш имконияти доим ҳам бўлавермайди. Ҳозир шундай имконият юзага келган экан, нима учун фойдаланмаслик керак? Майли, йиғинда иштирок этган аксарият футболчилар терма жамоамизнинг расмий ўйинларидан четда қолишар, лекин уларда ўзгача мотивация пайдо бўлади-ку. Муҳими, шу эмасми? Ахир кўпчилигимиз ўқувчилик пайти амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мақтов ёрлиғи олиш учун қўлимиздан келганича тиришмаганмизми? Нима, янги авлод иқтидорлари миллий жамоамиз либосини кийиш орзусида ёнишмайдими? Ёнишади, албатта, фақат уларга имконият тақдим этиш асносида нималарга қодир эканликларини исботлашларига кўмаклашиш керак, холос. Мана имкон, мана эътибор, улар бош жамоамиз шарафини ҳимоя қилишга нечоғли муносиблар - буни исботлаш ўзларига боғлиқ.

Муҳаммад ВАЛИскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Navbahor 18-08-2020 23:23
Ertaga yana 3 uringa kutarilamiz

Миржалол 18-08-2020 19:27
Navbahorga omadddd .g‘alaba bilan chiroyli ko‘raylik

Искандер 18-08-2020 17:41
НАВБАХОРГА ФАКАТ ГАЛАБА ЁР БУЛСИН,, КАМЧИЛИК ХАММА ЖОЙДА БОР,, ШУНИНГ УЧУН ЯХШИ НИЯТ БИЛАН ЖАМОАМИЗГА ОМАД ТИЛАЙЛИК ,, ОЛДИЛАРИГА КУЙИЛГАН ВАЗИФАЛАРИНИ АЬЛО ДАРАЖАДА УДДАЛАБ ,, БУТУН УЗБЕКИСТАННИ КОЙИЛ КОЛДИРИШСИН ,,, БОШКА ГАП СУЗЛАРГА ХОЖАТ ЙУК ,, ОЛГА НАВБАХОР,,,

НОДИР ПОП 18-08-2020 08:12
Ассалому алайкум Навбахар жамоасини жон куяар мухлислари хозирги кунларда Навбахор жамоамиз чиройли уйинлари билан уз мухлисларини хурсанд этиб келмокда келинглар биргаликда сурхон билан буладиган уйинда Навбахорга омад тилайлик. Доимо сог булинглар

МАНА КУЗ ХАМ КЕЛДИ.....ЖАНОБ КАНЧЕЧЕЛЬСКИХ АЙТГАНИДЕК ЖУЖАНИ САНАШ ПАЙТИ КЕЛДИ....КЕЛИНГЛАР АЗИЗ МУХЛИСЛАР РАХБАРИЯТ ВА ЙИГИТЛАРИМИЗ ОЛДИЛАРИГА КУЙГАН МАКСАДЛАРИНИ ИЖОБАТ БУЛИШИНИ ОЛЛОХДАН СУРАБ ХАММАМИЗ БИРДАН ОМАД ТИЛАБ ЮЗЛАРИ ЁРУГ БУЛИШИНИ ВА ГАЛАБАЛАРНИ ХУРСАНДЧИК БИЛАН БУ ЙИЛНИ НИШОНЛАЙЛИК....О.Л.Г.А.

Mashhur.uz 17-08-2020 09:57
Нима дейишга хам хайронман

Ассалому Алейкум. Навбахорга омад

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить