» » Ўзинг учун жавоб бер, ПФЛ!

Ўзинг учун жавоб бер, ПФЛ!

Ўзинг учун жавоб бер, ПФЛ!
Андрей Канчельскис сингари мутахассисларнинг футболимизда ишлаётгани, аслида, омадимиз келганидан далолат. Ҳар бир ўйиндан сўнг ўзини, клубини, футболчиларини ҳимоя қилади. Футболимизда рўй бераётган камчиликларни рўй-рост айтади. Аммо танқидлар ҳаммага ҳам ёқавермайди. Айниқса — ПФЛга!

«Сурхон» – «Навбаҳор» баҳсини бошидан охиригача томоша қилдим, чиндан ҳам, жуда кўп факторлар Наманган жамоаси зиёнига ишлади. Ҳисобланмаган гол, майдоннинг дабдала ҳолати, «water brake»...

Канчельскиснинг куюнишида жон бор: нимага бир кунга битта ўйин белгиланадида, у Суперлига учун мўлжалланган энг ёмон майдонда ўтказилади, боз устига, учрашув соат 17:00да бошланади? Нега яна «Навбаҳор»нинг тоза голи инобатга олинмайди? Нега яна «Навбаҳор» футболчиси «қизил» олади? Нега яна «Навбаҳор»?

Канчельскиснинг мазкур ўйиндан кейин айтганлари ПФЛ раҳбарияти, хусусан, бош директор вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевга оғир ботгани кўриниб турибди, аммо ташкилот яна мураббийни айблаяпти, эмишки, россиялик мутахассис мавзуни ўзидан соқит қилмоқда. Нима, у ҳам бошқа мураббийлар сингари қолипдаги гапларни айтиши керакми? Ахир «Бугун ўйин қийин кечди...», «Хатоларимиз устида ишлаймиз...», «Омадимиз келмади...» каби анъанага айланиб улгурган сўзларни эшитавериш жонга тегди. Камчиликларни рўй-рост гапирадиган мутахассисларнинг оғзини ёпишга уринаверманг. Етар, энди?!

Диёр Имомхўжаевнинг сўнгги уч учрашувда («Бунёдкор», «Қизилқум», «Сурхон»га қарши баҳсларда) «Навбаҳор»нинг ўйини чиқмаганини айтиши аслида мавзуни ўзидан соқит қилиш эмасми? Наманган жамоаси раҳбарларидан бири «Бизга бундай ғалаба керак эмас» деганини ошкор этиши эса профессионалликка зид. Кўрдик-ку, «Сурхон» билан ўйиннинг бошида ташаббус тўлиқлигича «Навбаҳор» томонида бўлди, ҳаммаси ЎХШАЁТГАНДИ... Аммо ҳакамлар тоза голини «олиб қўйганидан» кейин, қайси жамоанинг ўйини ўхшайди? Умуман, қайсидир жамоанинг ўйинини муҳокама қилиш турнир ташкилотчисига ярашадими? Айтганча, айбдор ҳакамларга нисбатан қандай чоралар қўлланишидан ҳам хабардормиз: нари борса, хатога йўл қўйганлар ярим ой-бир ойга қуйи лигага «сургун» қилинади-да, кейин ҳеч нима бўлмагандек, яна элита ўйинларида ишлайверади. Ривожланишнинг ўзига хос модели бўлса керак бу ҳам. Бу ҳакамлар чиқараётган янглиш қарорлар сабаб жамоалар очко йўқотаётгани эса ПФЛ ёки ҳакамлар ишига масъул ҳисобланган ЎФА учун катта муаммо саналмайди...

Бундан ташқари, ПФЛ раҳбари «Навбаҳор» карантин вақтида ҳам машғулотларни давом эттиргани, раҳбарият шароит яратиб бергани ҳақида гапирибди. Ўҳ-ҳў, ПФЛ машғулот ўтказишга рухсат бериб жуда катта ҳиммат кўрсатибди-ку! «Сурхон»нинг ҳам «Навбаҳор» билан бир хил шароитда тўп сургани иддао қилиниши эса, мураббийларимизнинг матбуот анжуманларида гапирадиган «қолипли» гапларидан заррача қолишмайди. Сийқаси чиққан гаплар...

«Навбаҳор» Термизга 12 соат йўл босиб бориб, бундан иссиқроқ шароитда тўп суриши керак эди... Термиздаги стадионда ҳам прожектор яхши эмас...» Ие, бу «Навбаҳор»нинг эмас, ПФЛнинг муаммоси-ку! Шу айбларни ҳам «Навбаҳор»га ағдариш адолатданми, ахир?

Аёллар шунча пайтдан бери иссиқда тўп суриб, нолишмабди... Ўша жамоага ҳам ҳақиқатгўй мураббийни бош қилиб қўйинг. Эшитасиз, эшитадиганингизни. Канчельскис ЭРКАК бўлиши керак экан. Айни ҳақиқатни яширмасдан айтиши эркаклик эмасми? Кечагина мухлислар клуб ишига аралашмаслиги керак, деган мутахассис бугун «Канчельскисга қанча вақт кераклигини мухлислар мураббийдан сўрасин» деяпти.

Дарвоқе, Осиё чемпионатига майдонларни асраш қачондан буён ПФЛнинг ташвишига айланди? Буни ЎФАнинг ўзи ҳам уддалайди-ку. Суперлигага тааллуқли ҳар гапнинг бирига терма жамоалар мавзусини тиқиштиравериш ПФЛ раҳбарининг жонига тегмадимикан? АГМК, «Локомотив», «Бунёдкор» стадионларидаги чимлар ҳолати лигада тўп сураётган футболчиларнинг саломатлигидан шунчалик афзалми? Канчельскисни ёмонлаётганда нимага шулар ҳақида гапирилмаяпти?

Марказлашган чемпионат масаласида ўтказилган йиғилишга келмагани Канчельскиснинг айби, бу муаммога теранроқ ёндашиб, уни ҳал қилиш ПФЛнинг иши. «Мураббийнинг қорасини кўрсатмагани»ни ҳозир айтиш бефойда. Ўз навбатида, Андрей Антанасовичнинг «Пахтакор» нега бундай пайтда ўйин ўтказмаслиги, бу жамоа ўз футболчиларини асраши» ҳақида айтганларига ПФЛ раҳбари жавоб бермаганини унутмаслик даркор.

Тўғри, Диёр Имомхўжаев камчиликларини тан оляпти, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун тиним билмаяпти. Буни эътироф этмаслик адолатсизликдир. Аммо ўринли танқидларни қабул қилишни ҳам ўрганиши керак ПФЛ раҳбари.

Жамоанинг иши юришмаётгани, футболчилар ўз ўйинини топиб олиши каби масалалар бу клубнинг ўзига тааллуқли. Терма жамоаларимиз, улар иштирокидаги турнирлар масаласи билан эса ЎФА шуғулланади. Шундай экан, ПФЛ ўзи ва лига ташкилотчилигига жавоб берса, мақсадга мувофиқ бўларди. Акс ҳолда, «Навбаҳор» иштирокидаги ҳар бир ўйиндан кейин ўз-ўзидан шунақа муаммолар туғилаверади.

Нега айнан «Навбаҳор»? Бу савол эса энди бошқа мавзуга тааллуқли!

Манба: interfutbol.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Navbahor 20-08-2020 23:12
Bu ishlani hammasiga Diyor ayibdor toshkent kulibbine muhlise buni uze aytgan erkak bulsang ayt va telni kutar

Абдулхамид 20-08-2020 23:07
Бош мураббий эмас ёрдамчи деб эшитдимку

LochinReal 20-08-2020 22:32
Nomon hasanov trener bularmush eshitdinami pishdi endi bitta ikta kotla niyatiga
Qaerdan eshitdiz

Uznamcity 20-08-2020 22:28
Nomon hasanov trener bularmush eshitdinami pishdi endi bitta ikta kotla niyatiga yetti

Искандер 20-08-2020 22:13
Сурхон билан утган уйинда ХАКАМ 100% уйинни синдирди,, Тоза голни йукка чикарди,
Болларни рухиятига таьсир килди ,, МАШАЛ билан буладиган уйинда НАВБАХОРДАН факат галаба кутиб коламиз,,

АЗИЗ МУХЛИСЛАР ФУТБОЛЧИЛАР ХАР ТАМОНЛАМА ЧИНИКИШИ КЕРАК...АГАР ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙУЛЛАНМАНИ КУЛГА КИРИТСАК ...ЧЕМПИОНАТ =КАТАРДА= УТИШИНИ УНИТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК...

Aki 20-08-2020 19:05
Bu ozbekistonda Fudbol beyfoyda wekili NimA keragi bor Ochig oydin Navbaxori sindiriw bulitiku e E Fudbol pazol towkenli katta konla xokim aytmaydi pirzentimiz iwonala xayurollo xayitvoyivichga 6rtalari yaxwi gapir maylami nega namangani sindira veradi ex xudo

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить