» » Канчельскис ўйиндан сўнг нималар деди?

Канчельскис ўйиндан сўнг нималар деди?

Канчельскис ўйиндан сўнг нималар деди?Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Канчельсксис ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Машъал"ни ғалаба билан табриклайман. Баракалла, йигитлар. Икки хил тайм бўлди. Биринчи таймда жуда ёмон ўйнадик. Иккинчи таймда вазиятларга эга бўлдик, ҳисобни тенглаштиришимиз керак эди. Қаердадир омад келмади, бу футбол.

Ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Олдинги тур билан солиштирганда яхшироқ майдон ва қулай вақтга белгилаб беришганига раҳмат.

Бугун майдонга тушган футболчиларга раҳмат. Уларга иккинчи тайм учун эътирозим йўқ. Биринчи таймни эса таҳлил қиламиз. Ҳаёт давом этади, кейинги турдаги АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугун ғалаба учун нима етишмади? Голлар етишмади. Таркибимизда йўқотишлар бор. Бир қанча футболчиларда касаллик симптомлари бор. Аммо таркибимизда бошқа футболчилар ҳам бор, улар майдонга тушиб ўйнашлари керак. Коронавирус бизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Таҳлил қиламиз, гаплашамиз. Бугун биз мағлуб бўлдик, рақиб эса ютди, "Машъал"ни табриклайман.

Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"да менинг ёрдамчи бўлади. Машғулотлар жараёнида ҳам, бошқа ишларда ҳам. Айни пайтда менинг ёрдамчим карантин туфайли Москвадан кела олмаяпти шу боис Ҳасанов менга ёрдам беради", - дейди Андрей Канчельскис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить