» » Канчельскис: «Оқни оқ, қорани қора дейман»

Канчельскис: «Оқни оқ, қорани қора дейман»

Канчельскис: «Оқни оқ, қорани қора дейман»Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Бунда "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

- Аввало барча футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугун беш нафар футболчимиз коронавирусга чалиниб ёрдам бера олишмади. Ўтган ўйиндаги дисквалификация сабаб яна бир ўйинчимиз майдонга тушмади.

- ПФЛга ўйинни қолдириш ҳақида мурожаат қилдик, лекин қолдирилмади. АГМКдан сўрадик, улар ҳам йўқ деган жавобни берди. Ҳаёт давом этади. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- АГМКда бизга нисбатан бир кун кўпроқ бўлди. Бу эса уларга устунлик бағишлади. Натижада иккинчи бўлим охирларида рақиб устунлик қилди. Футболда бир кун ортиқча дам олиш ҳам кўп нарсани англатади. АГМК ўтган йил ҳам қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб дуранг қайд этганди, бу йил ҳам шундай бўлди.

- Бундай графикда ўйнаш осон эмас. Мен бу ҳақда ПФЛга ҳам айтганман. Мен ҳеч қачон қорани оқ, оқни қора демайман. Доим оқни оқ, қорани қора деб айтиб келганман. Бугунги ўйинда ҳаммаси жойида бўлди: ташкилотчилик, майдон, ўйиннинг бошланиш вақти, ҳеч қайси жиҳатдан эътирозим йўқ. Бир сўз билан айтганда супер.

- "Сурхон" билан ўйинда эса "даҳшат" бўлганди. Биз кийим алмаштириш хонасига киряпмиз, у ерда эса сантехник трубани ямаб ўтирибди. Кўряпсизми, нималар бўлган. Бизга марказлашган чемпионатга келиб ўйнайсизлар дейишди ва биз келдик, лекин ташкилотчи биз эмасмиз.

- Исталган жамоага беш нафар асосий футболчиси майдонга тушмаса қийин бўлади. Шунга қарамай, бугун майдонга тушганлар борларини беришди. Йигитларга катта раҳмат.

- Ҳар уч кунда қандай қилиб ўйнаш мумкин деб сўраганимда, ана Англияда ўйнашяпти-ку деган жавобни олдим. Кечириб қўясиз, Англияда мана мен ўйнаганман ва у ердаги шароит, ташкилотчилик, об-ҳаво, майдонлар ҳолати ва бошқаларни жуда яхши биламан. Лекин Англияда ўйнашяпти-ку дейдиган одамнинг ўзи Англияга бориб футбол кўрганмикин.

- Футболчи ўйиндан роҳат олиши керак, бунинг учун ҳамма нарса комфорт даражада бўлиши шарт. Агар сиз шудгорга чиқсангиз, қандай қилиб ўйиндан роҳат оласиз? Шунга қарамай биз "Сурхон" билан ҳам ўйнадик ва бунинг учун ҳам шогирдларимга раҳмат айтаман.

- Яна нима дейишим мумкин? Агар биз ҳам АГМКга ўхшаб бир кун кўп дам олганимизда балки бугунги ҳисоб бошқача бўлармиди. Мен жамоадаги вазиятдан келиб чиқиб дурангни ёмон натижа дея олмайман. Соловьёв 8 кун шуғулланмади, у ўйинга киришиб кетиши учун 8 кун машғулот олиб бориши керак бўлади.

- Ўйлайманки, "Қўқон-1912" билан бўладиган баҳсда ижобий натижага эришамиз. Лекин ҳаётда футболдан ҳам муҳим нарсалар бор, бу аввало инсонлар соғлиги. Ахир ҳаммамиз бир марта яшаймиз, ҳеч кимга уч марта умр берилмайди-ку, тўғрими? Мени эшитганингиз учун ҳаммага катта раҳмат, - дейди Канчельскис.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
yeezy boost 350 05-10-2020 00:09
After I originally commented I clicked the -Notify me when new comments are added- checkbox and now every time a comment is added I get four emails with the identical comment. Is there any manner you can remove me from that service? Thanks!
yeezy boost 350 http://www.yeezy-boost.us.com

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить