» » Мирхолдиршоев: «Яхшиямки «Нефтчи»га ўтмаганман»

Мирхолдиршоев: «Яхшиямки «Нефтчи»га ўтмаганман»

Мирхолдиршоев: «Яхшиямки «Нефтчи»га ўтмаганман»«Навбаҳор»нинг афсонавий ҳужумчиси ҳозирда Наманган ФФ вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

- Қўлимиздан фақат футбол соҳасидан бошқа жойда ишлаш келмайди, тўғриси. Мураббийлик ҳам қилиб кўрдим. Албатта, осон иш эмас. Келажакда яна мураббий бўлиб ишлаш ниятим бор, асосан ҳужумчилар билан ишламоқчиман. Наманганда ўзим кўз остимга олиб қўйган бир нечта ёш футболчилар бор. Тез фурсатда улар билан бирор стадионда машғулотлар олиб боришни режалаштиряпман. Раҳбар сифатида бир ерда ўтиришни ёқтирмайман.

- Отам раҳматли «Навбаҳор»нинг ашаддий мухлиси бўлганлар. Онамнинг айтишларича, синглимни тўйи куни «Навбаҳор»нинг ўйинига чиқиб кетган эканлар. Отам ният қилган эканлар, икки ўғлим ҳам футболчи бўлиб, бир жамоада ўйнашимизни истаган эканлар. Орзулари рўёбга чиқди. Акам билан бир жамоада ўйнаганимдан фахрланаман.

- Акам Улуғбек билан ўйнаш қулай бўлган. Акам тезкор ўйинчи эдилар. Кўп бор менга тўп узатар эдилар. Уларнинг ёрдамида кўп гол урганман. 8 йиллик «Навбаҳор»даги фаолиятим ажойиб ўтган. «Машъал»га ўтганимдан сўнг акамга нисбатан ишончсизлик бўлган.
Мирхолдиршоев: «Яхшиямки «Нефтчи»га ўтмаганман»
- «Навбаҳор»дан кетганим билан бу жамоага қарши ҳеч қачон ёмон нарса тиламаганман, атайин «Навбаҳор»га қарши ўйинларда «на принцип» ўйнамаганман. Ўша маҳаллар кўп таҳдидлар бўлган. Тўғриси эслашни истамайман. Яхшиямки, ўшанда азалий рақиб «Нефтчи»га ўтмаганман. Таклифлар бўлган лекин. Шунақа таклифлар бўлганки, айтсам ишонмайсиз. Наманганда топган пулимдан 50 баробар кўп пул таклиф қилишган, аммо ўтмаганман. Қийин аҳволда ҳам кетмаганмиз. 5-6 ойлаб маошсиз ўйнагандик.

- Тартибли футболчи бўлганман. Ҳеч ким билан сан-у манга бормаганман. Мен билан келишиш осон. Мураббийлар билан ҳеч қачон келишмовчиликлар бўлмаган. Майдонда футболчиларни бирлаштиришга ҳаракат қилардим.



Абдулҳафиз Абдулаҳадов суҳбатлашди.

Манба
: Lochinlar.UZскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить