» » Панчшанбе: «Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан»

Панчшанбе: «Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан»

Панчшанбе: «Ишончни оқлашга ҳаракат қиламан»Хабарингиз бор, жамоамизнинг янги аъзоси - тожикистонлик ярим ҳимоячи Эҳсони Панчшанбе 6 сентябрь куни “Навбаҳор” сафида илк машғулотини ўтказди. Машғулот якунлангач, футболчи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

- "Навбаҳор”га Сизни ким таклиф қилди?

- Клуб раҳбарияти мени “Навбаҳор”да кўриш ниятида “Истиқлол” жамоаси ва агентим билан музокаралар олиб борди ҳамда якунда барчаси ижобий тарзда якунланиб, наманганликлар таркибига қўшилдим ҳамда клуб билан 2,5 йиллик шартнома имзоладим. Мени жамоада жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Бунинг учун “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда янги жамоадошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Юртимизга келгунингизча, Ўзбекистон футболи ва “Навбаҳор” жамоаси ҳақида маълумотга эгамидингиз?

- Албатта. Ўзбекистон чемпионатини анча кучли деб ҳисоблайман. Ўзбек футболчиларидан айни пайтда мураббийлик қилаётган Миржалол Қосимовни жуда яхши биламан. Ҳозирги ўзбекистонлик футболчилардан эса Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоевнинг ўйинларини кузатганман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- “Навбаҳор” таркибига қўшилишим аниқ бўлганидан сўнг, кўплаб наманганлик ишқибозлар шахсий телеграмимга хабарлар йўллаб, мени севимли жамоалари сафига қўшилаётганим билан қутлашди ҳамда омад ёр бўлишини тилашди. Бунинг учун “Навбаҳор” мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Худо хоҳласа, клуб раҳбарлари ва ишқибозларнинг ишончларини оқлаб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Фақатгина мухлислар жамоамизни доимо қўллаб - қувватлаб туришса бўлгани. Барча наманганлик мухлисларга сиҳат – саломатлик, оилавий бахт тилайман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Mashhur.uz 08-09-2020 17:23
Qachon maydonga tusharkan

Myxlis 08-09-2020 15:49
Gap...yok.....senga...va....navbaxor....jamasiga....omab.......lokoni....damini...ber....olga...lochinlar

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить