» » Исроилов: «Майдонга тушиб кетгим келади»

Исроилов: «Майдонга тушиб кетгим келади»

Исроилов: «Майдонга тушиб кетгим келади»
Кўпчилик мухлисларни ўтган мавсумда жароҳат олган ва айни пайтда ундан фориғ бўлиш ниятида астойдил ҳаракат қилаётган жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроиловнинг қачон майдонга қайтиши қизиқтирмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, клуб матбуот хизмати Исроилов билан қисқача суҳбат уюштирди.

- Абдужамол, яшил майдонга қайтишингизга оз қолдими?

- Ҳа, оз қолди. Айни пайтда жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлиш ниятида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Фарҳод ака Рустамов билан биргаликда якка ҳолда, машғулотлар олиб боряпмиз. Тез кунлар ичида майдонга қайтаман, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мени шундай қийин пайтда қўллаб-қувватлаб, жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлиб, майдонга қайтишимни тилаган ҳолда, маънавий ва моддий ёрдам бериб турган Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, клуб раҳбарияти, шу жумладан, ака-ука Отабек ҳамда Ойбек Арифович Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Худо хоҳласа, яшил майдонга қайтсам, уларнинг ишончларини оқлайман, деган умиддаман.

- Футболчи учун майдон четида ўйинларни кузатиш қийин бўлса керак?


- Қийин бўлганда қандоқ! Баҳсларни майдон четида кузатиш, жамоага керакли пайтда ёрдам беролмаслик айниқса, футболчи учун жуда қийин ҳолат. Буни бошидан ўтказган инсонгина ҳис қила олиши мумкин, холос.
Айрим пайтларда ҳаттоки, майдонга тушиб, жамоамизга ёрдам бергим келиб кетади. Лекин на илож, жароҳатим бунга йўл қўймайди. Худо хоҳласа, тезроқ майдонга қайтиш, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман.

- Лочинлар”нинг жорий мавсумда намойиш этаётган ўйинлари борасида нима дея оласиз?

- Жамоамиз Суперлиганинг 1-давра баҳсларида ўз майдонида ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Шунингдек, 2-давранинг дастлабки, “Пахтакор”га қарши кечган баҳсида дурангга эришди. Тошкентда марказлашган ҳолда ўтказилган ўйинларда эса кўпчилик жамоадошларим COVID-19га чалинишгани боис, пойтахтдаги баҳсларда “Навбаҳор”нинг бироз омади келмади ва очко йўқотишга мажбур бўлди. Кези келганида, мазкур хасталикдан даволанаётган жамоамиз устози Андрей Антанасович Канчельскис, шунингдек, барча юртимиз футболчиларининг COVID – 19 касаллигидан тезроқ соғайишлари, коронавирус балоси тезроқ юртимиздан даф бўлишини тилаб қоламан. Ўзбекистон кубоги ўйинлари бошлангунига қадар, майдонга қайтиб, мазкур мусобақа баҳсларида жамоамизга ёрдам бериб, “Навбаҳор”нинг узоқ йиллик танаффусдан сўнг, биллур совринни қўлга киритишига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.

- Режаларингиз?

- Режам – тезроқ яшил майдонга қайтиб, “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳиссамни қўшиш.

- Ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- Мақсадим – бу йилги мавсумда жамоадошларим билан биргаликда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- “Навбаҳор” ишқибозларига сабр тилайман. Карантин чекловлари тезроқ якунланиб, мухлисларнинг яна стадионларга қайтиб, ўриндиқларни тўлдириб, “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларига тилакдошман. Биз – футболчилар эса ишқибозларнинг ишончларини оқлаш учун майдонда барча имкониятларимизни ишга солишга интиламиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
UzbegimNavbahorim 11-09-2020 15:30
NUMON AKA HASANOV. LOKOGA QARSHI SHU TARKIBNI TUSHURING. YUSUPOV GOLBAN MUHTOROV SHAMSIDDINOV GOFUROV AHMEDOV GOLISHEV PANCHSHANBE ungTURGUNBOEV chap ISOQJONOV markaz hujum MAHMUDHUJIEV zahiradan (chap krayga RASHIDHONOV - ISOQJONOV urniga) (IBROHIMOV- GOLISHEV urniga) (BOLOV - MAHMUDHUJIEV urniga) (ung krayga SALOVYOV - TURGUNBOEV urniga tushiring. qolgan zahira HAMROEV. KOMILOV. URINBOEV. ( ASOSIYSI MARKAZ HUJUMGA TEZ YGURADIGAN SH MAHMUDHUJIEV ni SINASH KERAK BOLOV VA URINBOEV lar SEKIN YUGIRYAPTI

Миржалол 10-09-2020 21:44
Bu okam ham maydonga tushib qolsa juda yaxshi bo‘lar edi markaz ancha kuchayardi . Hozirda markaz haltaroq menimcha shunga hujumlar keskin emas azim unchalik yugur mayaptiii markazdagi odam qolganlardan sal ko‘proq yugurishi kerak .

Бамбу 09-09-2020 22:51
Абдужамол хозир сен жудаям кераксан жамоага.Тезрок согайиб майдонга кайтишингни яратгандан сураб коламиз.

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить