» » Канчельскис: «Барибир касаллик ўз сўзини айтмоқда»

Канчельскис: «Барибир касаллик ўз сўзини айтмоқда»

Канчельскис: «Барибир касаллик ўз сўзини айтмоқда»“Навбаҳор” - “Андижон” (0:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис қатнашиб, учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Дерби номи билан дерби. Биринчи бўлимда гол урганимизда, ўйин бошқача тус олиши мумкин эди. Иккинчи бўлимда урган голимизни ҳисобга олишмади. Буларнинг бари ғалати. “Сурхон” билан ўйинда гол урганимизда ҳам ҳисоблашмаганди. Қоидага кўра, ҳакамлар дисквалификация қилинаверади, лекин бизга очко ёзилмайди. Нима ҳам дердим, йигитлар мана бу касалликлардан кейин ўзларида машғулот ўтказиш, майдонга тушиб тўп суришга жасорат топа олишяпти. “Локомотив”га қарши ўйин билан солиштирадиган бўлсак, у учрашув пайти мен йўқ эдим, шифохонада эдим, бугун футболчиларимиз нисбатан анча яхши тўп суришди, аста-секин ўзларига, аввалги формаларига қайтишаётгани кўриниб турди. Айрим одамларга коронавирус бизни ҳам четлаб ўтмаганини етказиш осон бўлмаяпти, баҳона қидиряпти, дейишади. Ҳаёт давом этади, олдинда “Насаф” билан ўйин бор.

Афсуски, бугун 2 очко йўқотдик. Кўриб чиқдик, тоза голимиз инобатга олинмади. 3 очко бугун бизга жуда керак эди. Якунда 0:0 билан кифояландик. Сардоримиз Азим Аҳмедов “Насаф” билан ўйинда майдонга тушмайди, Хуршид Мухторов ҳам худди шундай ҳолатда. Сариқ карточкалари кўпайиб кетди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Насаф” билан ўйинга тайёрланамиз. Танаффусгача шунингдек, “Бухоро” билан учрашувимиз бор. Хуллас, бугун йигитлар борларини бериб ўйнашди.

Кийиниш хонасида 5-10 дақиқа ўрниларидан турмай ўтиришди. Барибир, касаллик ўз сўзини айтмоқда. Буни мен бошдан ўтказган киши сифатида айтаман, улар эса югуришмоқда, машғулотларда қатнашишмоқда. Осон эмас, тушунинглар. Гол уролмаяпмиз, имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Мавсумлар оралиғида бир бразилиялик футболчини сотиб олишни режалаштиргандик, аммо молиявий томонлама келишолмадик. Ваҳоланки, вилоят ҳокими бразилиялик ўйинчи олиш кераклигини айтганди. “Машъал”дан бир футболчи олиб келишни ўйлагандик, у ҳам ўхшамади. Шунга қарамай, шогирдларимдан курашаётганликлари учун миннатдорман.

Тўғри, “Андижон”да ҳам имкониятлар бўлди, чунки биз олдинга ўтганимизда бўшлиқлар вужудга келиши табиий. Футболни тушунадиган одам, бизда яхши жамоа борлигини билади. Тошкентда ўтказилган ўйинларда вирус юқтириб олдик, мен ҳам касал бўлдим. Руҳий ҳолатимизда аста-секин яхшиланмоқда. “Насаф” билан ўйингача 5 кун бор, тайёргарлик кўрамиз.

“Локомотив” билан ўйинда таркибни мен танламаганман, бунга ҳаққим йўқ эди, чунки футболчиларнинг қандай ҳолатда эканини билмай туриб, бундай қилолмайман. Шунчаки, битта илтимос қилдим: Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўймасликни сўрадим. Марказий ҳимоядагиларни ўзгартирмаслик кераклигини айтдим. Ўша таркибни Ҳасанов танлаганди. “Локомотив” билан ўйин яхши чиқмаганлигини тан оламан. Имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз, ҳужумларни гол билан якунлайдиган форвард етишмаяпти. Такрорлайман, энди “Насаф” билан ўйинга тайёрланамиз. Нима, энди очко йўқотдик, деб ўзимни осишим керакми? Ишлаймиз, машғулот ўтказамиз. Шифохонада ётганимда уларнинг қандай шуғулланишганидан бехабарман. Аммо буларнинг бари ўтмишда қолди, энди келгусида ўйинларга тараддуд кўришимиз лозим. Йигитлар руҳий тушкунликдан чиқишмоқда, ўзларига келишмоқда. Галдаги асосий вазифамиз – “Насаф” билан ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозониш. Футболчилар борасида йўқотишларимиз бор, лекин таркибимизда уларнинг ўрнини тўлдирадиганлар бор.

Кимгадир қўнғироқ қилиб, буйруқ берганим бўлмаган гап. Бундай қилиш хато. Мен йўқлигимда Наманганда нималар содир бўлганини аниқлаймиз, муҳокама қиламиз. Чунки “Локомотив” билан ўйиндаги ҳолатга чидаб бўлмайди, жуда аҳвол чатоқ эди. Ўйинни телевизор орқали томоша қилиб, ҳушимни йўқотишимга бир баҳя қолди. Бугун эса бошқа ўйин, мотивация ҳам бошқа бўлди. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин ўтган 10 кун ичида биз нималар қилганимизни аниқлашга киришаман, - деди Канчельскис.


Ўткир Умаров ёзиб олди
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить