» » Нўъмон Ҳасановдан Канчельскисга жавоб!

Нўъмон Ҳасановдан Канчельскисга жавоб!

Нўъмон Ҳасановдан Канчельскисга жавоб!"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис кеча "Андижон" билан учрашувдан сўнг матбуот анжуманида клубда нима ишлар бўлганини, "Локомотив" билан ўйиндаги ҳолат ачинарли эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Барчангизга маълумки, Андрей Канчельскис касалликдан тузалиб жамоа бошқарувига қайтгунига қадар унинг ёрдамчиси Нўъмон Ҳасанов мураббий сифатида майдонга олиб тушаётган эди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Биз бу борада Нўъмон Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Пахтакор" билан ўйинда дуранг ўйнадик, учрашувга жамоани ўзим тайёрладим. Ҳоким "Локомотив" билан ўйинга ҳам ўзингиз тайёрланг деди. Натижада рақибнинг ўйин услуби ва имкониятларидан келиб чиқиб тактика туздим, футболчиларни қайси чизиқларга жойлаштиришни кўриб чиқдим. "Локомотив" билан ўйинга 1-2 кун қолганда Канчельскис Азим Аҳмедовнинг жойини ўзгартиришни айтди. Натижада ўзим истаган таркибни тушурмадим. Ўйин давомида амалга ошириладиган захираларни ҳам Канчельскиснинг ўзи қўнғироқ қилиб айтиб турди.

Лекин, кеча матбуот анжуманида бўлмаган гапларни айтгани мени ранжитди. Мен мураббийни ёмонламоқчи эмасман, нима бўлганда ҳам у бош мураббий, мен ёрдамчи. "Локомотив" билан ўйинга битта футболчини жойини ўзгартириш орқали тактика ҳам ўзгариб кетди, футболчиларни руҳияти тушуб кетди.

Мана, "Андижон" билан ўйинга жамоани ўзи тайёрлади, ўзи тактика тузди. Азим Аҳмедовни марказий ҳимояга қўйишимни сабаби, Игорь Голбанни ёнида ўйнайдиган футболчи керак эди. Яъни "Локо"ни ўйин услубидан келиб чиқиб. Биласиз, рақиб сафида Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқов каби ўта кучли ҳужумчилар ўйнайди. Мақсад уларнинг бемалол ўйнамаслигига қаратилган эди. Битта футболчини жойи алмашиши кўп нарсани ўзгартириб юборади. Марказий ҳимояда эса муаммоларимиз бор эди. "Андижон"ни юта олмадик, шундай бўлсада "Локомотив" билан ўйнни кавлаштириб кераксиз гапларни айтиш шарт эмас эди. Ҳозир айбдор мен бўлиб қолаётганим тушунарсиз ҳолат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эркакларча иш тутиш керак",- дейди Нўъмон Ҳасанов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
stephen curry shoes 15-11-2020 02:18
I am also commenting to let you know what a notable experience our princess encountered studying your web page. She learned too many things, not to mention what it's like to have an awesome giving mood to get other people easily understand a variety of very confusing subject areas. You truly exceeded our expectations. Many thanks for rendering the informative, trustworthy, informative and as well as fun tips about your topic to Mary.
stephen curry shoes http://www.stephencurry-shoes.us.com

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
24-тур. 24 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 24 59
2 Насаф 24 49
3 АГМК 24 45
4 Бунёдкор 24 42
5 Қўқон-1912 24 38
6 Сўғдиёна 24 34
7 Локомотив 24 34
8 Навбаҳор 24 33
9 Металлург 24 33
10 Машъал 24 23
11 Қизилқум 24 23
12 Сурхон 24 17
13 Андижон 24 16
14 Бухоро 24 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
23-тур. 20 ноябрь
1 - 0
Логин
Пароль
Запомнить