» » Ғофуров: «Футболчилар ҳам одам, темир эмас»

Ғофуров: «Футболчилар ҳам одам, темир эмас»

Ғофуров: «Футболчилар ҳам одам, темир эмас»"Навбаҳор" футболчиси Мирзоҳид Ғофуров жамоасининг муваффақиятсиз ўйинлари ҳақида нималар деди?

- Ҳақиқатан бу йилги чемпионат оғир ўтяпти, - дея суҳбатни бошлади Мирзоҳид Ғофуров. - Пандемия нафақат футболга, балки бутун соҳага таъсирни кўрсатди. Футболчилар асосан режа бўйича тайёргарлик кўради. Карантин туфайли режалар бузилиб кетди. Оқибатда спорт формамизни бир текисда ушлаб туриш қийин бўляпти. Бу ҳол яна давом этмоқда. Мана, энди ФИФА кунлари сабабли чемпионатимизда яна бироз танаффус бўлди. Бундай узилишлар ўйинларга ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмайди, - деб гап бошлади Ғофуров.

- Бундан чиқди, бу йилги оғир кечаётган мавсумнинг тугашини сабрсизлик билан кутяпсизми?
- Йўқ, бундай демоқчи эмасман. Шунчаки, мавсумни юқори нотада тугатиш керак.

- “Навбаҳор”нинг ғалабасиз серияси давом этаётганига реал баҳо берадиган бўлсак, бунинг сабабини нима билан боғлаш мумкин?
- Бунга биргина ниманидир сабаб қилиб кўрсатиб бўлмайди. Озгина-озгинадан қўшилиб, шундай ҳолатга олиб келяпти. Пандемия ҳаммага ҳар хил таъсир кўрсатди. Бунинг устига бирин-кетин омадсиз ўйинларни ўтказа бошладик. Шунинг эвазига футболчилар руҳий тушкунликка тушиб қолди. Рости, бундай вазиятдан чиқиб кетиш қийин бўляпти. Гарчи жамоадаги барча тезроқ ғалабали ўйинларимиз бошланишини хоҳлаяптию, бироқ қийин бўляпти. Бунгача ўтказган учрашувларимизга эътибор берсангиз, ҳужумлар қиляпмиз, бироқ тўп дарвозага кирмаяпти.

- Жамоанинг олдинги ўйинларида ранг-баранглик бор эди. Футболчиларда азарт деган тушунча ҳам сезилиб турганди. Охирги пайтларда эса “Навбаҳор”нинг ўйини нурсиз бўлиб қолди. Футболчиларнинг кўзи ёнмаяпти, тушкунлик жамоани тарк этмаётгани билиниб қоляпти. Бундай вазиятда масъулиятни ўз зиммасига оладиган етакчи етишмаётгандек...
- Бизда етакчи йигитлар бор. Лекин ҳаммаси етарлича бўлмаяпти. Биласиз, водийда, айниқса, Наманганда мухлислар жуда ашаддий. Улар фақат ғалаба кутади. Таркибимизга бир қатор янги футболчилар келган ва улар бундай босимни илгари кўрмагани учун қийналяпти. Юқорида айтдим-ку, ҳаммаси йиғилиб-йиғилиб шу ҳолатга етиб келдики, бундан чиқиб кетиш қийин бўляпти. Етакчи деяпсиз-у, лекин ўша етакчи ҳам керак бўлса ёрдам бера олмайдиган ҳолатга тушиб қолгандекмиз. Аммо бундай муваффақиятсизликдан барибир чиқиб кетамиз. Бунинг охири бор. Балки насиб қилса, чемпионатимизда юзага келган навбатдаги танаффус жамоамизга ижобий таъсир қилар.

- Тўғрику-я, аммо вақт ҳам қараб турмайди. Чемпионат ярмидан ўтяпти. “Навбаҳор”нинг ғалабасиз ўйинлари эса давом этяпти...
- Биз ҳар доим ўйинларга бир хилда жиддий тайёргарлик кўриб келамиз. Машғулотларимизни кўрсангиз, футболчилар бор кучини бериб ишлайди. Лекин футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Ўтган йили ҳам жамоамиз шунга ўхшаш вазиятга тушиб қолганди. Ҳаммасини унутган ҳолда навбатдаги баҳсларга янгидан тайёргарлик кўрамиз.

- Жамоада футболчиларнинг кайфиятини кўтариш ва ғолибона руҳни сингдириш учун нимадир қилиняптими?
- Ҳар томонлама ҳамма нарса қилиняпти. Лекин ўзимиз ҳам ҳайронмиз-да, қани энди шу муваффақиятсизликларимизнинг жавобини билсагу, шунга қараб ҳаракат қилсак! Ҳаммада ҳар хил фикрлар бўлади, жамоа ютмайди, футболчилар эса ҳеч нима бўлмагандек юраверади, деган гаплар ҳам учраб туради. Қайси ўйинчи майдонга тушгач, ютишни истамайди?!

- Ҳар сафар “Навбаҳор”нинг олдига совринли ўринларни қўлга киритиш ва Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифаси қўйилаверади. Бироқ мавсум давомида клубнинг омадсиз ўйинлари яна ҳаммани ажаблантириб қўяверади. Кетма-кет йўқотилган очколардан сўнг “Навбаҳор”нинг мақсади ўзгардими?

- Вазифамиз ўзгаргани йўқ, ҳаммаси ўз кучида турибди. Ахир ҳали имкониятимиз бор-ку. Бунинг устига олдимизда Кубок учрашувлари ҳам бор. Тўғри айтяпсиз, ҳар йили жамоамиз олдига катта вазифа қўйилади-ю, бироқ бир сабаб бўлиб омадсизликлар юз беряпти. Мана, ўтган йили мураббийларнинг алмашинуви жамоанинг ўйинига таъсир қилди. Бу йил эса пандемия... Аммо профессионал футболчига баҳона қилиш тўғри келмайди. Футбол бир кишининг ўйини эмас. Мен айтаётган гаплардан бошқалар баҳона қиляпти, деб ўйлашлари мумкин. Аммо мен асло баҳона қидираётганим йўқ. Лекин мавжуд вазиятлар мақсадимизни бажариш йўлида таъсирини кўрсатяпти-да. Албатта, ўзимизда ҳам айб бор. Ўйинимиз қовушмайдиган пайтлар бўлади. Футболчилар ҳам одам, темирдан эмас. Майдон текис, тўп юмалоқ. Лекин ҳамма нарсани тўғри тушуниш керак, демоқчиман.

- Бош мураббий Андрей Канчельскис ҳам covid туфайли даволаниб чиқди. Унга ҳам осон бўлмаяпти. Аммо холисона фикр билдирадиган бўлсак, у сизларни қандай руҳлантиряпти? Яъни, Канчельскиснинг роли клубда қай даражада билиняпти?

- Мураббий доим қўлидан келганича жамоани руҳлантириш ҳаракатида бўляпти. Бироқ ҳеч ким омадсизликнинг аниқ жавобини билмаяпти. Ҳар сафар ўйингача бўлган ҳолатда кайфият зўр бўлади, ишга бўлган ёндашув ҳам юқори даражада ва машғулотларда яхши ишлаяпмиз-у, майдонга тушгандан кейин нимадир ўхшамай қоляпти. Омадсиз ўйинларимиз кўпайиб кетяпти. Ўзимиз ҳам тушунмай қоляпмиз.

- Балки бош мураббий ролида бошқа мутахассис бўлганида “Навбаҳор”ни оғир вазиятдан олиб чиқиб кетган бўлармиди?
- Билмадим. Балки олиб чиқиб кетган бўларди. Олдиндан нима бўлишини билиб бўлмайди. Балки Канчельскиснинг ўрнида Зидан ёки Моуриньо бўлса ҳам шундай ҳолат давом этаверар. Футболда ҳар нарсани кутса бўлади. “Пахтакор” зўр жамоа, кучли. Ўзимизни чемпионатда ютқазган жойи ҳам бўлди. Осиё Чемпионлар лигасида эса менман деган рақиблардан ҳам яхшироқ ўйнаган пайтлари бўлди. Аммо чорак финалда тўхтади. Футбол шуниси билан ҳам қизиқ-да. Унда кутилмаган ҳолатлар кўп учрайди.

- Бошқа клублардан хабардор футболчи сифатида айтинг-чи, айнан “Навбаҳор”да ўйнаш анча оғир, деб ўйлайсизми?
- Ҳа, жуда оғир. Бошқа жамоаларга қараганда, бу ерда ўйнаш осон эмас. Айниқса, ишқибозлари ниҳоятда талабчан. Тўғрисини айтиш керак, бошқа жамоаларга қараганда, бу ерда босим жуда катта. Бунга дош бериб ўйнай олишни билиш керак. Лекин мухлисларимиз учун биз ҳам тезроқ ғалабаларимизни тортиқ қилишни жуда хоҳлаяпмиз. Бу борада улар бизни мана шундай қийин пайтларда қўллаб-қувватлашда давом этишларини истардим. Албатта, ғалабали кунларимиз ҳам келади. Ахир бизнинг ҳам мақсадимиз ишқибозларимизни хурсанд қилиш-ку, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.

- Айнан шу ҳолат ҳам якуний натижага таъсир қиляптими?
- Нима десам экан, баъзи пайтларда ўша босим ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Майдонга тушганда албатта ютишимиз шарт, деган ўй-хаёллар миямизда айланаверади. Ўзимни зўр, демоқчи эмасман, аммо бундай босимларга мослашиб бўлганман. Фақат юқорида айтдим-ку, “Навбаҳор”га янги келган футболчиларга босимни енгиб ўтиш осон бўлмаяпти.

- Шунингдек, “Навбаҳор”нинг ички ва ташқи атрофдаги воқеликлар ҳам доим жамоатчиликнинг эътиборини тортади. Натижада ҳар йили клубда нимадир бўлади. Раҳбарият, мураббийлар штаби ёки футболчилар борасида ўзгаришлар бўлиб туради. Мисол учун яқинда Илҳом Мўминжоновнинг клубга қайтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар чиқди ва шундан сўнг жамоада йиғилиш ҳам ўтказилди. Бундай ҳолатлар футболчиларга қанчалик таъсирини кўрсатиши мумкин?
- Шундай воқеликлар ҳам таъсир қилади, албатта. Аммо кимга қанақа таъсир қилиши футболчиларнинг ўзларига боғлиқ. Ҳамма бир хил эмас. Ўйиндан аввал ўша хабар чиқди ва буни ҳар ким турлича тушуниши мумкин.

- Аслида Мўминжонов ҳақида фикрингиз қандай? У чиндан ҳам “Навбаҳор”га қайтса, вазият ўзгаради, деб ўйлайсизми?
- Бу ҳақда гапирсам ҳамма ҳар хил тушуниши мумкин. Лекин Мўминжонов “Навбаҳор”да ишлаб кетган, бу ердаги ҳолатни кўрган ва билади. Бу билан бошқа мураббийлар тўғри келмайди демоқчи эмасман. Шунчаки, унга бу ерда ишлаш осонроқ, бу ердаги муҳитни билади.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Носиржон 07-10-2020 20:20
Хоким бувага Рахмат глабал мавзу кутарибдилар махаллий ешларга этибор бериш керак бечора ешларга футбол мактабида укиб битириб пенсияга чикиб кетяпган эди.

Uznamcity 07-10-2020 19:25
Мухлислар факат уйин куни кирсин колган пайт киргизмана хамма уз ишини кисин дебдили хоким бува

KR 7 07-10-2020 19:03
Endi Navbahorni strategiyasi uzararkan 3 yil daavomida qilingan ishlar uzini oqlamabdi.Endi maxalliy yoshlarga katta etibor berilarkan.Bu ishlarda Odil Axmedov ham uz yordamini berar ekan.Majlis shu haqda buldi.

Абдулхамид 07-10-2020 16:05
Цитата: Kr 7
Otabek Samatov boshqarib turarkan

Ассалому алейкум Азиз мухлислар янгиликлар учун рахмат тасанно ну лекин аник ва тиник хабар ёзинглар илтимос

sf09071985 07-10-2020 16:05
Серди шартомалари неченчи йилгачаа?

Имрон 07-10-2020 15:57
Егилиш тугадими

Имрон 07-10-2020 15:57
Янгиликла зоридан айтила

Kr 7 07-10-2020 15:38
Otabek Samatov boshqarib turarkan

Uznamcity 07-10-2020 15:32
R.Gofurov murabbiylar shtabida ish boshladi

Mashhur.uz 07-10-2020 12:26
Цитата: Футбол ишкибози
Цитата: Mashhur.uz
Андрей Антаносович жаноби олийлари хакида хам янгилик борми? Нима киляптилар хозир хазрати олийлари

КИСКА ТАТИЛДАЛАР. ЯЪНИ. БАГРИ КЕНГ РОССИЯДАЛАР....УШАНАКАСИ ХУДО КУТАРИБ КАЙТИБ КЕЛМАСАЛАЯМ МАЙЛИ..ОЛЛОХИМ УЗИДАН УТ ЧИКАРИБ НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИНИ БУ ЛУТТИБОЗДАН ХАЛОС КИЛ...ОМИН...

ЯШАНГ, БВРАКАЛЛА

Дилмурод 07-10-2020 12:19
Бабаян келгани ростми кимнинг хабар бор

Цитата: Mashhur.uz
Андрей Антаносович жаноби олийлари хакида хам янгилик борми? Нима киляптилар хозир хазрати олийлари

КИСКА ТАТИЛДАЛАР. ЯЪНИ. БАГРИ КЕНГ РОССИЯДАЛАР....УШАНАКАСИ ХУДО КУТАРИБ КАЙТИБ КЕЛМАСАЛАЯМ МАЙЛИ..ОЛЛОХИМ УЗИДАН УТ ЧИКАРИБ НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИНИ БУ ЛУТТИБОЗДАН ХАЛОС КИЛ...ОМИН...

Mashhur.uz 07-10-2020 08:41
Андрей Антаносович жаноби олийлари хакида хам янгилик борми? Нима киляптилар хозир хазрати олийлари

Искандер 07-10-2020 03:41
МУАММОНИ БОШИ,,, ТУП ДАРВОЗАГА КИРИШНИ ХОХЛАМАЯПТИ ЭКАНИДА ,,, ,,, НИМА ЭНДИ МУХЛИСЛАР ТУПНИ ДАРВОЗАГА КИРИТСИНМИ ,,, ,,,, ?? УЙИНЧИЛАР ГОЛ УРОЛМАСА ,, ТУП ДАРВОЗАГА КИРИШНИ ХОХЛАМАС ЭКАН ,, , БУНАКА ГАП ЕЗИШДАН МАКСАД НИМА ,,, ?? ??? ШУ ХАМ БАХОНА БУЛДИМИ ,,, ФАКАН ИНСОФ БЕРСИН ,,,,,

Носиржон 06-10-2020 21:17
Лекин Мирзо тиришкок бола

Носиржон 06-10-2020 21:16
Нима эмиш туп дарвозага киришни хохламаяпган эмиш сан дарвозага олдин тугри тепчи кейин кирадида биронтанг тугри теполмайсан.машгулотда тепаверасан уйинда курсат

Цитата: Дилмурод
Мирзохид сен узинг яхши уйинчисан лекин сузларинг хаммаси курук сафсата буни узинг хам яхши биласан сизлар уйнамаяпсизлар уйнашни хохламаяпсизлар Бир бирларингга туп оширишни билмайсизлар туп билан турган уйинчида вариант булмаяпди хеч Ким очилмайди туп сурамайди чунки еток булиб колгансизлар тренировка килган уйинчи бундай уйнамайди сизлар номига тренировка киляпсизлар курсатаетган уйинларинг махалла футболига ухшайди сизларни хозирги холатда про лига командаси хам бемалол маглубиятга учратади сабаби тренерга барибир сизларга хам мазза номига машгулотга чикиб соккани олиб етибсизлар бошка командалар уйнаяпдику улар демак одам эмас эканда факат сизларни жонларинг Ширин эканда факат сизларга коронавирус юкибдида усирокка Арпа Уни бахона дегандек сени шахсан Мен жуда хурмат киламан яхшими бунака интервью бермагин узингни обруйингни тукиб Навбахор мухлислари сен уйлаган даражада лох эмас

МАН МИРЗОХИД. БИЛАН ТЕЗ ТЕЗ ГАПЛАШИБ ТУРАМАН....ТАБИАТАН ЖУДА КАМ ГАП КАМ СУКУМ ЙИГИТ...МАН ИНТЕРЮНИ УКИБ ХАЙРОН КОЛДИМ. НАХОТКИ МИРЗОХИДНИ ГАПЛАРИ..ИШОНГИМ КЕЛМАЙДИ....УНИНГ ОГЗИДАН БУНАКАНГИ ГАПЛАР ЧИКМАЙДИ...БУ ГАПЛАР ШУХРАТБЕКНИ БАДИИЙ ТУКИМАСИ...

Muzaffar 06-10-2020 14:14
To'g'rida fudbol bu halq fudboli uni ortida minglab muhlislar va fudbol ishqizbozlari turadi biroq o'yindan o'yinga pasayib borish ham to'g'ri kelmaydi-da buni fudboldagi umumiy qilib aytganda inqiroz desak yana ham to'g'riroq aytgan bo'lamiz to'g'rimi bunga sabab nima bunga fudbolchilar,murabbiylar,kulub va muhlislar ham hayronda nega nega deb hammani ensasi qotyapti sababi pandimiya bir tarafdan olib qaraganda pandimiyaga chalinganlar nega shunday bo'lyapganini sababini biladi misol uchun men men ham tushunmasdim nega bular pandimiyani bahona qilaveradi undan ko'ra boshqa bahona qilishsa to'g'ri bo'lardi deb o'ylardim toki men ham shu kasallika chalinmagunimcha negaki har kuni isitma holsizlanish hammayog'ingiz og'rishi yo'tal ich surilishi hullas buni bishidan o'tkazgan odam biladi shu tariqa fudbolchilarni holini ham bir tushunib ko'ring bu bilan kassalangan faqat men demoqchi emasman muhlislar ichida talaygina topiladi kimdadir yengil yana kimdadir og'ir va yana kimdadir o'ta og'ir o'tadi buni boshidan o'tkazgan muhlislar bo'lsa biladi lekin aytishlar mumkin mana men kassalanib chiqdimku yuribman diya turli misollarni keltirishadi lekin siz sog'aygandan keyin srazi yugirdingizmi jismoniy tomondan yo'q albatda shunday ekan murabbiy va fudbolchilarga ham oson tutmang bu bilan ularni oqlayapganim yo'q to'g'ri ularda ham hatolar talaygina topiladi biroq vaziyatdan hammamiz bir yoqadan bosh chiqarib harakat qilmas ekanmiz yuqorida aytib o'tganimdek inqirozga uchrayveramiz yana murabiyni kulib rahbariyatini va fudbolchilarni tanqid qilishdan uyog'iga o'tmay pastga qarab shung'ishini tomosha qilib turaveramiz undan ko'ra kelina ularni qo'llab turaylik shu qiyin vaziyatdan chiqib olishsin keyin ko'ramiz nima bo'lishini buning uchun siz kulib rahbaryati va murabbiylar ham fudbolchilar harakat qilinglarda endi hadeb gapso'zlarni tagida qolavermay sizlar shunaqa jamoa emmasizku to'g'rimi agar shunday jamoamiz desanglar unda harakat qilmay qo'yaveringlar biz muhlislar dardimiz ichimizga tushib tilimizni tishlab yuraveramiz ha buni ham chegarasi bir tushininglar ahir shuning uchun harakat qilmasanglar bo'lmaydi.

Navbahor 06-10-2020 13:53
Pandemiya faqat bizane erka toylada bulde nima ham derdim omon bulsen

Дилмурод 06-10-2020 12:11
Мирзохид сен узинг яхши уйинчисан лекин сузларинг хаммаси курук сафсата буни узинг хам яхши биласан сизлар уйнамаяпсизлар уйнашни хохламаяпсизлар Бир бирларингга туп оширишни билмайсизлар туп билан турган уйинчида вариант булмаяпди хеч Ким очилмайди туп сурамайди чунки еток булиб колгансизлар тренировка килган уйинчи бундай уйнамайди сизлар номига тренировка киляпсизлар курсатаетган уйинларинг махалла футболига ухшайди сизларни хозирги холатда про лига командаси хам бемалол маглубиятга учратади сабаби тренерга барибир сизларга хам мазза номига машгулотга чикиб соккани олиб етибсизлар бошка командалар уйнаяпдику улар демак одам эмас эканда факат сизларни жонларинг Ширин эканда факат сизларга коронавирус юкибдида усирокка Арпа Уни бахона дегандек сени шахсан Мен жуда хурмат киламан яхшими бунака интервью бермагин узингни обруйингни тукиб Навбахор мухлислари сен уйлаган даражада лох эмас

Azam 05-10-2020 23:55
Nima qilyabsizlar mashgulotda 11 da boshlab kimni aldamoqchi bu ternovka nol bulsa bahona qilmasdan biz tugadik buldi uzir demaysanmi uka kuchimiz etmayati biz 30 minutli futbolga moslashdik akalar deb aytevir hamma bildi bu yil nol 9 urin naqtligini kubokni tushda kurasizlar anderey bn ukam hayr 2020 navbahor ayt shunaqa ertagina tugadi

Шушляков 05-10-2020 22:28
Бир тийинга арзимайдиган интервю,эртак,сафсата.Бу футболчилар мухлисларди хаммасини лох деб уйлайди шекили.Яхшиям буларга пандемия бор бохона учун.Гапирмайсанми мухит дабдала.ТРЕНЕР ноль деб.Бутун Узбекистон билиб булдию санларди.Журналист хам олдиндан тайёрланган саволларди беради.

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
20-тур. 24 okтябр, 17:30
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 19 50
2 Насаф 21 43
3 АГМК 21 42
4 Қўқон-1912 21 38
5 Металлург 21 32
6 Бунёдкор 20 32
7 Навбаҳор 21 27
8 Сўғдиёна 20 27
9 Локомотив 20 26
10 Машъал 20 19
11 Қизилқум 21 19
12 Андижон 21 13
13 Сурхон 20 12
14 Бухоро 20 11
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
19-тур. 19 okтябр
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить