» » Саматов: «Болалар футболида камчиликлар етарли»

Саматов: «Болалар футболида камчиликлар етарли»

Саматов: «Болалар футболида камчиликлар етарли»
Хабарингиз бор, 7 октябрь куни “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов “Навбаҳор” клуби раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилари билан йиғилиш ўтказиб, бундан буён “Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгариб, болалар ҳамда ёшлар футболига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, ушбу йиғилишда “Навбаҳор” клуби раҳбариятида ўзгариш юз бериб, Ойбек Саматов ўрнига акаси Отабек Арифович Саматов клуб вице-президенти этиб тайинланди.

Биз янги клуб вице-президентидан интервью олиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Отабек Арифович, суҳбатимиз аввалида сизни янги лавозим билан табриклаб, келгуси фаолиятингизда омад ёр бўлишини тилаймиз
.
- Табрик учун раҳмат. Фурсатдан фойдаланиб, менга юксак ишонч билдириб, мазкур лавозимга тайинлаган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовга ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда бу ишончни оқлаш учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан.

- Янги лавозимдаги келгусидаги режалар қандай?
- Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович таъкидлаганларидек, энди “Навбаҳор”нинг стратегияси ўзгариб, асосий эътибор болалар ва ёшлар футболига қаратилади.
Келгусидаги режаларимиздан “Навбаҳор” футбол академиясини ташкил этиш, вилоятимиздаги иқтидорли футболчиларни қўллаб- қувватлаб, уларга яхши шароитлар яратиб бериб, “Навбаҳор”дан ҳар йили камида 2-3 нафардан янги кашфиётларни кашф этиш ўрин олган.

- Вилоятимизнинг собиқ раҳбари, айни пайтда Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият олиб бораётган Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров ҳам Наманган футболини ривожлантириш йўлида кўп хайрли ишларни амалга оширгандилар...
- Фикрингизга қўшиламан. Хайрулло Ҳайитбаевич вилоятимиз футболини ривожлантириш, жумладан, “Навбаҳор”ни олдинги мавқесини тиклаш борасида кўплаб ишларни амалга оширдилар. Айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари эвазига “Навбаҳор” 2018 йили, 14 йиллик танаффусдан сўнг, бронза медалини қўлга киритганди.
Фурсатдан фойдаланиб, Хайрулло Ҳайитбаевичга соғлик – саломатлик, ҳамда фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайман.

- Вилоятимиздаги болалар футболининг айни пайтдаги ҳолати ва улар билан ҳамкорлик борасида нима дея оласиз?

- Афсуски, бу борада ижобий фикр билдира олмайман. Ўзим ҳам собиқ футболчиман ҳамда Наманган шаҳридаги собиқ футбол мактаб – интернати, айни пайтдаги Наманган вилоят 1-сонли болалар-ўсмирлар маҳорат мактабида таҳсил олганман. Шунингдек, “Навбаҳор”нинг ўша пайтдаги ўринбосарлар, айни пайтдаги U-21 ёшлар жамоаси, бундан ташқари, Косонсойнинг “Косонсойчи” жамоаларида ўйнаганман. Шу боис, футболни жуда яхши тушунаман.
Вилоятимиз раҳбари Шавкат Абдураззоқов борасида ҳам шу фикрларни таъкидлашим мумкин. Шавкат Шокиржанович ҳозир ҳам тўп тепадилар ва миллионлар ўйинини жуда теран тушуна оладилар.
Очиғини айтиш керак, вилоятимиздаги футболга ихтисослаштирилган барча мактаблардаги мураббийларнинг 80 фоизининг савияси талабга жавоб бермайди. Шунга бўлса керак, иқтидорли футболчиларнинг ота- оналари ўз фарзандларини пойтахтимиздаги, шунингдек, Қаршидаги футбол академияларига жойлаштиришмоқда.
Ваҳоланки, вилоятимиздаги ҳар қандай ёш ва иқтидорли футболчилар аввало “Навбаҳор”да тўп суришлари лозим. Бундан буён вилоятимиз раҳбари Шавкат Шокиржанович айтиб ўтганларидек, наманганлик ҳар бир ёш ҳамда иқтидорли футболчи “Навбаҳор” билан шартнома имзолайди.
Ҳар бир футбол мактабларида фаолият юритадиган мураббий ўз устида ишлаши, болаларга қандай юкламаларни беришни жуда яхши билиши лозим. Энди асосий урғуни болалар футболига қаратиб, “Навбаҳор”нинг бўлажак футбол академиясига уч – тўрт нафар болалар футболини яхши тушунадиган мураббийларни жалб этамиз. Шунингдек, футболи ривожланган мамлакатлар, масалан, Россиядаги клубларга уларни малака оширишга юборамиз.

Шунингдек, мураббийлар билан келишган ҳолда, болалар ҳамда ёшлар футболини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқамиз.

Масалан, “Насаф” жамоасининг ўз футбол академияси, алоҳида йўналиши бор. Шунинг учун учун қаршиликлар таркибидан ҳар йили камида 2-3 нафар мавсум кашфиётлари етишиб чиқади.

Бизда эса гўёки “Навбаҳор” футбол клуби, Наманган вилоят болалар – ўсмирлар футбол маҳорат мактаби, 17-сонли “Навбаҳор - Умид” футбол мактаби, шунингдек, “Баркамол авлод” спорт мажмуаси алоҳида ташкилотдек, бўлингагн ҳолда, иш юритишади. Энди бундан буёғига вилоятимиз ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ташаббуслари билан вилоятимиздаги футболга ихтисослашган барча мактаблар “Навбаҳор” тасарруфига ўтадиган бўлди. Энди ҳар бир футбол мактаби раҳбарларини чақириб, улар билан ҳамкорликда фаолият юритамиз. Вилоятимизнинг футболга ихтисослашган мактабларидаги энг иқтидорли футболчилар “Навбаҳор”га жалб этиладилар. Улар билан кўп йиллик шартнома имзоланади ва кейинчалик уларга чет эл клубларидан таклиф бўлса, мазкур футболчиларнинг трансфер нархларидан яхшигина маблағ ишлаб олса бўлади.

Бунинг учун биринчи навбатда ҳалоллик, шаффофлик лозим. Афсуски, ҳаттоки, болалар футболида ҳам коррупция бор. Масалан, шундай мураббийлар борки, гарчи иқтидори йўқ бўлса-да, бирорта ёш футболчининг отаси бойвачча бўлса, ўғлингизни ўзимиз тарбиялаб оламиз, деб олиб қолади. Натижада ота футбол мактабидаги ўқиши даврида ўғли учун ўша мураббийга пул тўлаб юради. Бу ҳолат малакасиз футболчи асосий таркибдан жой олгунича давом этади. Асосий таркибда энди футболчига маош тўланади. Аммо шундай пайтда ўша футболчининг маҳоратсиз эканлиги билиниб қолади.

Шунинг учун бундан буёғига таниш-билишчиликка, коррупцияга йўл қўймасликка интиламиз. Бу Намангандаги болалар футболидаги асосий камчиликлардан бири. Буни бартараф этиш учун футбол мактабларини назоратга олиш, улар билан ҳамкорликда ишлаш, керак бўлса, “Навбаҳор” бош мураббийи ҳар бир ёшдаги футболчилар учун машғулот дастури тайёрлаб бериши лозим.

Мазкур дастур 7 ёшдан 15-16 ёшгача болаларнинг машғулотларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Аммо айни пайтда футболга ихтисослашган мактабларда таҳсил олаётган болаларнинг аксарияти мураббийлар кўрсатмаси бўйича майдонда ҳаракат қила олмайди. Улардан энг маҳоратли бўлган бир – икки нафари ўзини кўрсатиши мумкин, лекин қолганлари буни эплай олишмайди.

Энди бундай ҳолатларга чек қўйиш пайти келди. Жорий мавсум арафасида “Навбаҳор” – U-21 ёшлар жамоамизга танлов асосида, кўплаб мураббийларнинг кўрсатмалари асосида энг иқтидорли болаларни саралаб олдик. Бу эса айни пайтда ўз мевасини бермоқда ва ёшлар жамоамиз айни пайтда U-21 Биринчилигининг турнир жадвалида 4-поғонада бормоқда.Мазкур ёшлар жамоамиз таркибида ўйнаётган футболчиларнинг кўпчилиги 18-19 ёшда. Улардан 3-4 нафари Темур Кападзе мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-19 ёшлар терма жамоасига номзод. Улар қаторида Исломжон Абдуллахонов, Содиқжон Ортиқов, Улуғбек Акназаров каби футболчиларни келтириш мумкин.

Умид қиламизки, ёшлар жамоамиздан яқин йиллар ичида маҳоратли футболчилар етишиб чиқиб, “Навбаҳор”нинг асосий таркибидан жой олишади ҳамда жамоамизнинг ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишади.

Фурсати келганида яна шуни таъкидлаш жоизки, айни пайтда кўплаб наманганлик ёш ва иқтидорли футболчилар “Пахтакор”, “Бунёдкор” ҳамда “Насаф” футбол академияларида таҳсил олишмоқда. Ҳаттоки, “Пахтакор” футбол академиясида наманганлик 300 нафарга яқин ёш футболчилар борлигини эшитганман. Бу нимадан далолат? Бизда малакали мураббийларнинг йўқлигидан. Боиси, биздаги футбол мактабларидаги шароитлар ҳам аслида пойтахтникидан қолишмайди. Масалан, ўзим таҳсил олган, собиқ Наманган вилоят футбол мактаб- интернати, айни пайтдаги 1-сонли вилоят болалар – ўсмирлар футбол маҳорат мактаби биноси яқинда замонавий кўринишда қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Бироқ бизда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича алоҳида стратегия йўқ. Аксинча, иқтидорли футболчиларнинг бизда иқтидори юзага чиқмайди. Бунга эса мураббийларнинг савияси анча пастлиги, ўз ишининг мутахассиси эмаслиги сабаб бўлмоқда. Чунки мураббий ўзи нимани билса, шогирдларига ҳам шуни ўргатади. Ваҳоланки, футбол йилдан-йилга ривожланиб, тараққий этиб бормоқда.

Олдин миллионлар ўйини жисмоний бақувватликка асосланган бўлса, энди кўпроқ техникага таянилмоқда. Олдинги футбол билан ҳозиргисининг ўртасида осмон ва ерчалик фарқ бор. Шунинг учун ҳар бир мураббий доимо ўз устида ишлаши, изланиши лозим. Акс ҳолда, малакали шогирдлар етиштириб чиқара олмайди.

Таъкидлаш жоизки, ҳозирги футболда тўпни назорат қилиш устунлик қилмоқда. Масалан, Лионель Месси 2-3 нафар футболчини бемалол алдаб ўтиши мумкин.У иқтидори эвазига шу даражага эришган бўлса, Криштиану Роналду ўз меҳнати, ўз устида тинимсиз ишлаши сабабли, шу даражага етиб келди.
Бизнинг футболчилар эса ўз олдига улкан мақсад қўймайди. Уларнинг орзуси – “Навбаҳор”да ўйнаб, уйли, автомашинали бўлиб олиш, холос. Улар ўз олдиларига чет эл клубларида ўйнаш мақсадини қўйишлари шарт, аслида.

Айрим иқтидорли футболчилар Ўзбекистон миллий терма жамоасидан бир-икки марта таклиф олса олса бўлди, ўз фаолиятини мамлакатимиз жамоаларидаги фаолияти билан якунлаб қўя қолади. Ваҳоланки, бундай бўлмаслиги, нафақат вилоятимиз, балки юртимиз фахри бўлган Одил Аҳмедов барча футболчилар учун намуна, ўрнак бўлиши лозим. У ўз меҳнати билан шундай даражага эришди. Гарчи яқинда 33 ёшга тўлса-да, Одилнинг юқори савияда футбол намойиш этаётганлигига ҳавас қилиш мумкин.
Кези келганида таъкидлаш жоизки, бундан буён Одил Аҳмедов билан ҳамкорлик асосида, маслаҳатлашган ҳолда, фаолият олиб борамиз. Аҳмедовнинг Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятлари, жумладан, Наманганда ҳамда Odil Junior футбол мактаблари фаолият юритмоқда. Биз мазкур футбол мактабларидаги энг иқтидорли футболчиларни “Навбаҳор”га жалб этиб, улар билан кўп йиллик шартнома имзолаймиз.

Менимча, Наманганга болалар футболини яхши тушунадиган савияли мутахассисни таклиф этиш лозим. У айнан болалар билан фаолият юритадиган мураббийларни назорат қилиши лозим. Шунда ҳозиргидек, ҳар йили “Навбаҳор” учун футболчи қидирмаймиз. Аксинча, “Бунёдкор”, “Насаф” клубларига ўхшаб, ҳар йили “Навбаҳор” ёшлар жамоасидан 5-6 нафар футболчи етишиб чиқади. Бизда бунинг учун шароит ҳам, имконият ҳам бор. Фақат буни амалга ошириш учун яхши ҳамда малакали мутахассислар керак.

Тўғри, асосий эътиборни ёшларга қаратиш дарров, бир-икки йил ичида натижа бермаслиги мумкин. Лекин 3-4 йилда ўз самарасини беради. Маҳоратли футболчилар нафақат “Навбаҳор”да ўйнашади, балки, таъкидлаганимдек, кейинчалик хориж клубларидан таклиф тушса, уларнинг трансфер нархларидан ҳам яхшигина маблағ ишласа бўлади.
Наманганда маҳоратли футболчилар кўп. Фақат уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш керак, холос. Ҳар бир мураббийдан 5 йиллик ҳисоботни талаб қилиш керак. Шунингдек, ҳар бир мураббий ўз шогирдларининг кундалик ҳисоботини олиб бориши шарт. Шунингдек, ўша шогирдининг камчилигини бартараф этиш, уларни дастур асосида шуғуллантириши лозим. Биздаги болалар футболи мураббийлари эса тезроқ 5 йил ўтса-ю, шу шогирдларимни эсон-омон биринчи ёки Суперлига жамоаларига жойлаб олсам, дейиш билан банд. Бу билан эса иш битмайди.

Мабодо бирорта малакали футбол мутахассисини Наманганга олиб келиб, болалар футболи мураббийларидан тест олинадиган бўлса, менимча, уларнинг 80 фоизи тестдан ўтолмаса керак. Сабаби, таъкидлаганимдек, уларнинг кўпчилиги ўз ишининг мутахассислари эмас.
Энди болалар-ўсмирлар футболи мураббийларини ҳам махсус комиссия ташкил этган ҳолда, тестдан ўтказамиз. Тестдан ўтган мураббийлар ўз фаолиятларини давом эттиришади, қолганлари билан эса хайрлашамиз.

Укам Ойбек билан “Навбаҳор” раҳбариятида фаолият юритаётганимизга бир йилдан зиёд вақт бўлган бўлса, шу пайтгача вилоятимиздаги бирорта футбол мактабининг раҳбари олдимизга келиб, “Навбаҳор”нинг стратегияси қандай, бизда шунча нафар маҳоратли футболчи бор, уларни мураббийлар бир синаб кўришсин, демади. Худдики, “Навбаҳор” алоҳида, бошқа футбол мактаблари алоҳидадек.

Аслида, “Навбаҳор” ҳамда вилоятимиздаги барча футбол мактаблари пирамида каби бир йўналида иш олиб боришлари лозим. Улар “Навбаҳор” учун футболчи етказиб беришлари, бир ёқадан бош чиқаришлари лозим. Биргаликда иш олиб борилмаса, бир йўналишли тизим йўлга қўйилмаса, биз олдинги ўринга чиқа олмаймиз. Аксинча, вилоятимиздаги энг иқтидорли ва маҳоратли футболчилар бир четда қолиб кетишади.
Намангандаги айрим футбол мутасаддилари ўз манфаатлари йўлида ёлғон маълумот беришдан ҳам тойишмаяпти. Ваҳоланки, Намангандаги ҳар қандай инсон “Навбаҳор” учун жон куйдириши лозим.

Фурсатдан фойдаланиб, шуни айтмоқчиманки, иқтидорли, аммо шароити бўлмаган, ёш футболчиларни ўз кафиллигимга оламан ва уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Шундай маҳоратли футболчиларнинг ота-оналари бемалол менга мурожаат қилишлари мумкин.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор
?
- “Навбаҳор” ишқибозлари мамлакатимизда ягона. Улар доимо жамоамизни қўллаб- қувватлаб туришади. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга соғлиқ –саломатлик, узоқ умр тилайман. Умид қиламанки, “Навбаҳор” уларнинг ишончларини оқлайди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
МУХТАРАМ. ОТАБЕК САМАТОВ..СИЗНИ. МУХБИР БИЛАН СУХБАТИНГИЗНИ УКИБ. АНЧАДАН БЕРИ МАН КУТГАН. СУХБАТ УЮШТИРИЛИБДИ...АМАЛГА ОШИРИШДА СИЗГА САБР ТОКАТ ВА РИВОЖ ТИЛАЙМАН БАБАЯН БЕКОРГА. БИР УМРГА ФУТБОЛДАН ЧЕТЛАТИЛМАГАН...БИЗ. ХАЛОЛ ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАТИРМОКЧИМИЗМИ БАБАЯН ВАРИАНТИ МАКУЛ ЭМАС. ДЕБ УЙЛАЙМАН.АЛБАТТА РАХБАРИЯТ ХАЛ КИЛАДИ..АММО ЯНА УЙЛАМАЙ КИЛИНГАН ИШ БУЛМАСИН...МАНА КАНЧЕЛЬСКИС БИЗГА МАКТАБ БУЛИШ КЕРАК...МАНИМЧА МУКОБИЛ МУРАББИЙЛАР ТАЛАЙГИНА...ЕТТИ УЛЧАБ БИР КЕСИШ ЛОЗИМ...КЕЙИН АФСУС КИЛМАЙЛИК..

УТБИДДИН 13-10-2020 11:03
Ишларга омад тилайман. Алло насиб илса ёш итидорларга ам ўзимиз томондан уёш чиан кўринади. Коррупция бўлмаса бўлди. Буни тўлаонли ва шаффоф бизнесга айлантириш керак, бунда салбий томони йў. Аксар юлдузлар камбаал оиладан чиан. Фаатгина Какани биламан олос, ўзига тў оиладан чианини. Машур ўзимизни футболчиларнинг фарзандлари ам жуда зўр ўйинчи бўлишди, бунга мисоллар кўп.Омад.

Равшанбек 13-10-2020 07:33
РАСМАН САМИВЕЛ БАБАЯН

UzbegimNavbahorim 12-10-2020 22:34
ЕНДИ АГАР БАБАЯН КЕЛСА УНИНГ ХАРАКТЕРИ МУХЛИСЛАРНИ ГАПИГАИ К,УЛОК, СОЛМАЙДИ УТА К,АЙСАР УЗ ГАПИДА К,АТТИК, ТУРВОЛАДИ. У ИНТИЗОМЛИ ВА УЙИНЧИЛАНИ КУТИГА ЧУПАК ТИК,ИБ УЙНАТАДИ. УНИ МИНУС ТОМОНИ УЙИНДА СУНГИ МИНУТДА ЗАМЕНА К,ИЛАДИ ЙОКИ ЗАМЕНАСИЗ 90 МИНУТ АСОСИЙ ТАРКИБНИ УЙНАТАДИ. АММО БАБАЯН АНДРЕЙДАН ЯХШИ ТРЕНЕР

Абдулхамид 12-10-2020 22:10
Интервью учун рахматку лекин вице-президентдан Навбахоримизда нима гап деб сураса бумасмиди ?

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
20-тур. 24 okтябр, 17:30
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 19 50
2 Насаф 21 43
3 АГМК 21 42
4 Қўқон-1912 21 38
5 Металлург 21 32
6 Бунёдкор 20 32
7 Навбаҳор 21 27
8 Сўғдиёна 20 27
9 Локомотив 20 26
10 Машъал 20 19
11 Қизилқум 21 19
12 Андижон 21 13
13 Сурхон 20 12
14 Бухоро 20 11
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
19-тур. 19 okтябр
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить