» » Бошланди! Собиқ ўйинчимиз «тилга кирди»

Бошланди! Собиқ ўйинчимиз «тилга кирди»

Бошланди! Собиқ ўйинчимиз «тилга кирди»
Ўтган мавсумни жамоамизда ўтказган фарғоналик ҳужумчи Шерзод Ҳакимов «Навбаҳор»нинг қарздорлиги ва Андрей Канчельскис ҳақида интервью берди.

- Биз билган, бетакрор қайчи усулдаги голларидан баҳраманд бўлган Шерзод Ҳакимовни жорий мавсумда бирор жамоа таркибида кўрмадик.
- Ассалому алайкум. Ҳа, тўғри мураббий билан айрим сабабларга кўра чиқиша олмадим. Имконият бермади. Қисқаси ишонч билдиргани йўқ. Андрей Канчельскис жамоага легионер олиб келишини айтди. Йиғинга яқин қўлим синганди. Карантинда бошланиб қолди, тикланишим чўзилиб кетди. Иккинчи даврада ўйнашга тайёрланаман десам мени рўйхатдан ўтказмади. Лекин, клуб билан шартномам бор эди.

- "Навбаҳор"га ўтган мавсум иккинчи даврасида келиб қўшилган эдингиз. Бир қатор учрашувларда майдонга тушдингиз. Қизиғи Андрей Канчельскиснинг сиз каби футболчиларга ишонч билдирмагани кишини ўйлантирди. Жамоада мавсум бошидан бери ҳужум чизиғида муаммолари бор. Охирги ўйинларда бу ўз тасдиғини топмоқда...
- Андрей Антанасовичнинг олдига кўп маротаба кирдим, гаплашдим. Ҳаммаси яхши деди. Чемпионлик учун кураш олиб боришини бунинг учун легионерлар таклиф қилишини таъкидлади. Вақт кўрсатади дедим.

- Ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими?

- "Навбаҳор" мен билан ҳисоб-китоб қилмади. Шуни кутмоқдаман. Таклифлар бўлди. Агар шартнома бир томонлама бузилса бепул кетишимга тўғри келарди.

- Бутун мавсумни ўйин амалиётисиз ўтказиш осон эмас. Бундай паллада футболчиларда руҳий томондан тушкунликка тушиш ҳолатлари бўлади...
- Бу томондан муаммо йўқ. Муҳими оиламни бағридаман. Спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб, машғулотларда иштирок этмоқдаман. Бу ҳаёт, тушкунликка тушишни кераги йўқ. Соғлиқ биринчи ўринда туради, қолган ишлар бўлаверади.

- Андрей Канчельскис мураббий сифатида нимадир янги нарса бера олдими? Шахсан сиз сездингизми?

- У ҳеч нарса бермади. Кимга қанақа билмадим, мен сезмадим. Йиғинларда жисмоний томондан яхши тайёрлади. Лекин, қишин ёзин бир хил машғулот. Йиғинларда нима қилсак чемпионат давомида ҳам ўша нарсани қилардик. Янгилик ёки ўзгариш йўқ. Фикримча, ўзимизнинг мураббийлар ундан кам эмас. Энг асосийси озгина пулга бизнинг маҳаллий мураббийлар жон куйдириб ишлашади.

- "Навбаҳор"нинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсизлигига нимани сабаб сифатида кўрсатган бўлардингиз? Иштиёқ, футболчиларнинг кўзида олов кўрмаяпмиз. Четдан кузата туриб қандай фикр билдирасиз?
- Жамоа ғалаба қозона олмаётганига сабаб, мураббий биринчи ўринда кучли руҳшунос бўлиши керак. Футболчиларни бирлаштира олиши, бир оила сифатида шакллантириши лозим. Мен буни тескарисини кўрдим. Канчельскиснинг айбини санаб ўтадиган бўлсак дафтар тўлиб кетади.

- "Навбаҳор"ни бу қийин вазиятдан чиқиб кетиши қандай омилларга боғлиқ? Жамоани нима кучайтириши ёки ўзгартириши мумкин?
- Нўъмон Ҳасанов жамоани кучайтира олади деб ўйлайман. Чунки, ушбу мураббий қаттиққўл, жамоани бир оила сифатида бирлаштиради. Кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламан.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
UzbegimNavbahorim 14-10-2020 15:36
КАНЧЕЛСКИС ХАК,ИДА ХАК, ГАП АЙТИБДИ УЗИ ЕСА УЗИНИ КУРСАТАОЛМАДИ

М.м.м. 13-10-2020 20:28
Койиллатиб уйгани йук. Тажрибаси булганда имконият берилган уйинда гол уриб узини курсатарди

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
20-тур. 24 okтябр, 17:30
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 19 50
2 Насаф 21 43
3 АГМК 21 42
4 Қўқон-1912 21 38
5 Металлург 21 32
6 Бунёдкор 20 32
7 Навбаҳор 21 27
8 Сўғдиёна 20 27
9 Локомотив 20 26
10 Машъал 20 19
11 Қизилқум 21 19
12 Андижон 21 13
13 Сурхон 20 12
14 Бухоро 20 11
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
19-тур. 19 okтябр
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить