» » Ҳасанов: “Навбаҳор” ОЧЛда ҳам бемалол ўйнай олади”

Ҳасанов: “Навбаҳор” ОЧЛда ҳам бемалол ўйнай олади”

Ҳасанов: “Навбаҳор” ОЧЛда ҳам бемалол ўйнай олади”
Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – “Металлург” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб берди.

– Ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, футболчиларимиз анча чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Рақиб билан бўлган яккакурашларда ҳам устун келишди. Аммо яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. “Металлург”да эса адашмасам, деярли хавфли вазият ҳам бўлмади. Гол урилган ҳолатда эса бекободликлар дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага киритишди. Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасидаги жамоамизнинг ҳужумини кўриб, 2-3 та гол урамиз, деб ўйлагандим.Бироқ бу – футбол. Футболда эса кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Шундай бўлса-да, бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман.

Вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиш борасида футболчилар билан иш олиб бориш лозим.

“Қўқон-1912”, “Пахтакор”да ишлаганман. Ҳамма жойда селекция бўлади, бусиз иложи ҳам йўқ. Наманганда аввалдан иқтидорли футболчилар кўп бўлган. Мана, ҳозир ўринбосарлар таркибида ҳам анча ёшлар бор, улар эртага “асосий”да бемалол ўйнаб кета олишади. Ҳозир селекция қилиб бўлмайди-ку, футболчи топган билан уни рўйхатдан ўтказишнинг иложи йўқ. Албатта, ноябрь, декабрь ойларида турнир ўтказмоқчимиз, чекка қишлоқларда ҳам шундай мусобақалар ташкил этиб, ўйинларни ўзим кузатмоқчиман. Шу тариқа футболчиларни танлаб оламиз. Келганимга кўп бўлмади, шу боис ҳозир “Навбаҳор”да селекционер мураббий бор-йўқлигидан бехабарман.

Мен бир йўналишга амал қиламан. Кўрдинглар, “Андижон” билан ўйнадик, рақиб жамоанинг хатолари ва яхши томонларини йигитларга кўрсатдим. “Металлург”нинг ўйинини кўриб чиқдик, ҳимоядан ҳужумга ўтишларини ўргандик, бунга қарши қандай йўл тутиш кераклиги бўйича кўрсатмалар бердик. Авваллари жамоага шу нарса етишмаган.

Мабодо, футболчи машғулотга 5 дақиқага кеч қолса, уни машғулотга қўймайман. Футболчилар билан кўп гаплашаман, улар ҳеч қачон менга ёмон муносабатда бўлишмайди. Буни бугунги ўйинда ҳам кўриш мумкин эди. Биринчи 20 дақиқада жуда чиройли футбол кўрсатишди, маза қилиб кузатдим. Шунчаки, гол уролмаяпмиз. “Металлург” эса гол урилган вазиятдан бошқасида дурустроқ имкониятга эга бўлолмади, шунинг учун ҳозир футболчиларимизни ёмонлашга асос йўқ, улар яхши ўйнашди.

Азизбек Турғунбоев ва Игорь Голбан яқинда терма жамоада ўйнаб қайтишди. Шунга қарамай, ҳозир бу футболчиларни захирага ўтқазиб қўёлмайман. Азизбекни захирага олмоқчи бўлиб турганимда, Азимжон Аҳмедов алмаштиришни сўради, шунинг учун режалар ўзгарди.

Турғунбоев яхши ўйинчи, шунчаки, ҳимояга қайтишга улгурмаяпти. Унинг позицияси бўйича ҳам ишлаймиз, уни ҳужумчи ортида ўйнатиб кўришни режалаштиряпман. Бугунги ўйинда эса таваккал қилгим келмади.

Жарима зарбаларини ижро этиш бўйича машғулотларда комбинацион ҳаракатларни йўлга қўйгандик. Бугунги учрашувда ҳам ўша услубни амалга ошириш кераклигини айтдим. Лекин йигитлардан айримлари буни тушунишмади, машғулотлардаги ҳаракатлар эсларида қолмаган шекилли. Шунинг учун ўша жарима зарбасини Эҳсони тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллаб қўя қолди.

Жамоада Андрей Канчельскис фаолият юритганида мен стандарт вазиятлар бўйича ишлардим. Аввалги ўйинларда бурчак зарбалари тепиш чоғида аввалдан ўйланган услубларни ишга солдик, ҳаракатлар ўхшади, Голбанда қулай имконият бўлди, лекин имкониятдан фойдалана олмади.

Ҳар доим стандартлар вазиятлар амалга оширилганда 5-6 хил вариантимиз бўлади, лекин уларни футболчиларга айтсам, фақат 2-3 таси эсида қолган бўлади. Жамоага келганимга кўп бўлмади, вазиятни ўзгартириш учун вақт керак. Мунтазамликни таъминласак, яхши бўлади.

Руслан Болов машғулотларда жароҳат олди, шунинг учун бугун қайдномага ҳам киритилмади. Жавлон Иброҳимовнинг оиласида рўй берган воқеадан хабардор бўлсанглар керак, у кўплаб машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Унинг ҳолатидан келиб чиқсак, бунақа вақтда футбол ўйнамай тургани маъқул. Жавлоннинг нималарга қодирлигини биламан, айни пайтда астойдил ҳаракат қиляпти. Машғулотларда ишлашни тўхтатмаса, тез орада ўзига келиб олади, унга имкон берамиз. “Металлург” билан учрашувдан ўйинга тайёрлигини айтди, лекин мен футболчининг аҳволини яхши биламан. Шунга яраша иш тутдим.

Азизбек Турғунбоевнинг ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевни майдонга туширмоқчи эдим, лекин Аҳмедов боши оғриётганини айтиб, алмаштиришимни сўради. Режалар ўзгарди. Бугунги баҳсда “Металлург” сафида жарима зарбасини йўллаган Евгений Чумакнинг ўйини ёқди. “Навбаҳор”дан эса Азимжон Аҳмедов яхши ўйнади. У позицияси алмашганига қарамай, жуда яхши тўп сурди. Агар жароҳат олмаганида, яхши бўларди.

“Навбаҳор” ҳозирги таркиби билан камида 2-3-ўринларда юриши керак эди. Мана, бир-икки ҳафта астойдил ишладик, самарасини бугунги баҳсда кўрдинглар, ижобий ўзгаришлар бор. Агар 2-3 ой аввалроқ шу иш бошланганда, бу жамоанинг янада кучлироқ футбол намойиш эта олишига ишончим комил эди.

Менинг ўзимга яраша услубим бор. Масалан, айрим мураббийлар футболчи тўпни қабул қилганида рақибни алдамасликни сўрашади. Менинг бу борадаги фикрим ўзгача. Тўғри, ўз ярим майдонимизда алдаш нотўғри, лекин олдинги чизиқларда бунга тўсқинлик қилмайман. Кўплаб футболчиларни алдаб, жарима майдончасига кирсин, шундай маҳорати бўлса, ёмонми?

“Навбаҳор”да маҳоратли ўйинчилар жамланган, бу жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам бемалол ўйнай олади. Кубок беллашувлари бошлангунча ҳали вақтимиз ҳам, ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир баҳсда футболчилар кучайиб боришади ва Ўзбекистон кубогида муносиб қатнашиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашамиз. Кўрасизлар, ўйин тарафлама “Навбаҳор”да ҳали катта ўзгаришлар бўлади, - дейди Нўъмон Ҳасанов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Мухлис 22-10-2020 20:03
Нумон.ака..канака.осие.чемпионлар.лигаси.хакида.гапирасиз..чемпионатда.натижа.0.булса..кубок.эса.эртак.навбахор.бу.йил.хар.йилгидан.суст.катнашмокда...2.хужумчи.билан.уйнаш.керак..уз.майдонида.ютолмаса.сафардан.умид.йук..бунга..нима.дейсиз.качон..навбахор.галаба.козонади.14та.жамоа.ичида.уйин.чикмаяпти..тактика.олий.лигага.мос.эмас.

UzbegimNavbahorim 20-10-2020 18:28
НОМОН АКА УЙИНДА БАЗИ УЗГАРИШ БОР АММО АСОСИЙ УЗГАРИШ ЙОК, БУ К,АНОТДАН БИР ХЕЛ ХАВОДАН ПАДАЧАНИ ТУХТАТИНГ БУ УСЛУБДА ХЕЧ КИМ ЕВРОПА КАМАНДАЛАРИХАМ УЙНАМАЯПТИ ФАКАТ ЕРДАН ПАС МАРКАЗДАН ДЕВОР УСЛУБИДА УЙНАБ ДАРВОЗАГА УЗЗОК, МАСОФАДАН ЗАРБА БЕРИБ ГОЛ УРЯПТИ. ХЕЧ БУЛМАСА НАСАФ ВА БУНЙОДКОР УСЛУБИДАН УРГАНИНИГ.

Nata Lys 20-10-2020 17:17
может для опоздавших на тренировку лучше штраф? и пусть себе тренируется, не теряет форму


--------------------

УЙИНДА УЗГАРИШ БОР.УЗИМНИ ФИКРЛАРМНИ ЁЗМОКЧИМАН....АЗИМ АХМЕДОВ. МАРКАЗДА УЙНАГАНИ МАЪКУЛ...ХИМОЯДА ГИЁС КОМИЛОВ БОРКУ..УНИ КУКОНДА УЙНАТГАНСИЗ ВА КАНАКА КУЧЛИ ЗАРБАГА ЭГА ЭКАНЛИГИНИ ЖУДА ЯХШИ БИЛАСИЗ...АЗИЗ ТУРГУНБОЕВГА УМУМАН ЖАРИМА ТУПИНИ ТЕПМАСИН...УНАКА ТЕПИШДА УМУМАН ГОЛ УРИБ БУЛМАЙДИ...ДАРВАЗАБОНЛАР АЗИЗНИ КАНДАЙ ТЕПИШИНИ ДАРВОЗАБОНЛАР СУВ КИЛИБ ИЧИБ ЮБОРДИ... БУТУН ЖАРИМА ТУПЛАРИНИ ГИЁСГА БЕРИШ КЕРАК...ХОЗИРГИ КУНДА СУПЕР ЛИГАДА ЗАРБАСИ ЭНГ. КУЧЛИЛАРДАН....ИСОКЖОНОВ ВА МАХМУДХОЖИЕВНИ ХАМ БОШЛАНГИЧ ТАРКИБДАН ТУШИРИШ. КЕРАК....БИЗ ФИКР БИЛДИРАМИЗ ХОЛОС.ИНОБАТГА ОЛИШ СИЗГА ХАВОЛА....ЛОЗИМ БУСА ИНОБАТГА ОЛИНГ....ВА ХОЛАНКИ МАНГА 1 БУЛИМДАГИ 20 МИНУТ УЙИН ЁКДИ..УЗГАРИШ БОР..КЕЙИНГИ. УЙИНЛАРДА ОМАД....

akram1985 20-10-2020 06:26
5 минут кеч колса умуман трениррвка куймаман депсиз. Аслида ундай килмасдан кеч коган уйинчини индивудал бир соат ортикча тренировка килдириш керак. Кеч коган одам тренировкага куйилмаса яна кеч колрврадида. Жонини кийнамасдан соккани олиб юровради.

Нуъмон хасанов 20-10-2020 06:20
Адаш уйинда озмоз узгариш бор, албатта вакт керак инша Аллох кубик бизда колади, лигада кандей уринди олсак олайлик кубикни узимизда олиб колайлик, изланишда давом этинг

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 24 59
2 Насаф 24 49
3 АГМК 24 45
4 Бунёдкор 24 42
5 Қўқон-1912 24 38
6 Сўғдиёна 24 34
7 Локомотив 24 34
8 Навбаҳор 24 33
9 Металлург 24 33
10 Машъал 24 23
11 Қизилқум 24 23
12 Сурхон 24 17
13 Андижон 24 16
14 Бухоро 24 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить