» » Чин дилдан ишлаш вақти келди

Чин дилдан ишлаш вақти келди

Чин дилдан ишлаш вақти келди
Кўп сонли «Навбаҳор» мухлислари жорий йилги мавсумдан умидларини аллақачон узиб бўлишди.

Марказлашган ҳолда ўтган ўйинларда жамоанинг асл кучи кўрина бошлади ҳамда медаллар учун курашиш ҳали эрта эканлиги аён бўлди. Таркиб жиҳатдан «Пахтакор»ни ҳисобламаганда қолганлардан кучли бўлган «Навбаҳор» ҳанузгача нима учун бундай ўйнаётгани маълум эмас.

Айтишадику, футболда номлар ҳеч нимани англатмайди! Шуни жамоамиз иштирокидаги бир қанча ўйинларда кўришга ҳам улгурдик. Бора-бора ўша номдор ўйинчиларимиз аслида майдонда ҳеч нима қила олмаяпти, баъзи вазиятларда зарарга ишлаётгандек кўринади.

Энг ёмони нимада биласизми? Аббос Ғуломов, Шоҳрух Маҳмудхожиев, Ғиёс Комилов сингари футболчиларимизни аста-секин йўқотиб бораётгандекмиз! Улар сингари ўйинчилар ҳозир ўйнамаса, унда қачон тўп тепади?

Ўзимизда легионерлардан қолишмайдиган футболчилар бор. «Раз» кейинги йилдан ёшларга таянадиган бўлсак, ишни бошлаш керак ҳозирдан. Янги йилни кутиб ўтириш шартмас. Қанчалик кучли бўлмасин, барибир фойдаси тегмаётган ўйинчилардан қутилиш лозим. Жавлон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев каби футболчилардан ҳеч қандай фойда бўлмаяпти. Иброҳимовнинг келиши катта хато бўлганди, нима учун жароҳати бор ўйинчи олингани тушунарсиз. Шу жумладан Болов ҳам. Эсингиздами, Руслан Болов келганда, мана, голеадор форвард келди деб хурсанд бўлганларимиз? Афсус, Болов ҳатто Касьянчалик ҳам бўлиб чиқмади.

Канчельскис кетди. Энди Россиядан бошқа ўйинчилар келмайди. Борлари кетади. Ҳатто Иван Соловьев ҳам кетади. Голбан энди ўзимизники. У билан узоқ йиллик шартнома бор.

Агарда Нўъмон Ҳасанов кейинги йил ҳам ишлашда давом этса, таркибимиз вилоят ҳокими таъкидлаганидек ёшлардан иборат бўлади. Ҳасанов «Пахтакор»да ёшлар билан ишлаб катта тажриба тўплаган. Қўқонда эса орттирган тажрибаларини синовдан ўтказган.

Ушбу мавсумдан сўнгги кичик умидимиз бор. Ўзбекистон Кубоги! Билиб турибмиз, жамоамиз исталган вақтда умид учқунини ўчириб юбориши мумкин. Аммо биз мухлислар шу кичик умид билан яшамоқдамиз.

Мавсумнинг хотимасини чиройли якунлайлик!скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
barcanavbahor 26-10-2020 14:42
yoshlarimiz ham ancha kuchaygandir ayniqsa odil juniordagilar

ismoil 26-10-2020 14:41
Ro'ziqul Berdiyevni jamoasi ham yoshku

UzbegimNavbahorim 23-10-2020 13:56
ПОННА РОС ЙОШЛАРГА ЕТИБОРХАМ НО ТУГРИ ФАК,АТГИНА САВИЯСИЗ ЛЕГОНЕРДАН ВОЗ КЕЧИБ УЗБЕКИСТОНДАГИ КУЧЛИ САВИЯЛИ УЙИНЧИЛАРНИ ЙИГИШ КЕРАК ЧУНКИ НАРХИ ЛИГОНЕРЛАДАН АРЗОНДИР. АХИР ЙОШЛАР БИЛАН ЖАДВАЛНИ УРТА ПОХОНАДА ЮРМАЙМИЗКУ.

Leverpul Barselona 21-10-2020 19:41
Навбахор ни хамма нарса си билан таг туги билан Одил Ахмедов & Самвел Бабаян олмагунча шу ахвол дурранг маглубият булаверади клуб ички мафия уйинларига тушиб колди бош ролла уша тепадаги инсонлар

DILMUROD 21-10-2020 14:42
Bulaga muhlislik qilib asab buzgandan evro futbolni maza qilib kurganga nima etsin

farhod 21-10-2020 06:48
navbaxorni noldan tayorlaw kerak

farhod 21-10-2020 06:44
umid yuq pachti nomi ulug surpasi quruqlar bn vaziyatdan foydalaniwni biliw kerak

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 24 59
2 Насаф 24 49
3 АГМК 24 45
4 Бунёдкор 24 42
5 Қўқон-1912 24 38
6 Сўғдиёна 24 34
7 Локомотив 24 34
8 Навбаҳор 24 33
9 Металлург 24 33
10 Машъал 24 23
11 Қизилқум 24 23
12 Сурхон 24 17
13 Андижон 24 16
14 Бухоро 24 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить