» » Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"

Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"

Ҳасанов: "Иккинчи таймда 14 кишига қарши ўйнадик"
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи таймда икки жамоа бир-бирига муносиб ўйнади, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи таймда негадир 14 кишига қарши ўйнадик десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар бўлганини барча кўриб турибди-ку. Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги ўйинга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи таймдаги мана шу қарорлар учунми? Яққол қизил карточка берилмади. Иккинчи тайм бошидан ҳакамлар ғалати ишлашди, ёш ҳакам бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда "Металлург" футболчисининг қўлига тўп тегди, агар ўша пенальти бўлганида ютиб кетардик. Бу нарсани ҳатто ТВда ҳам муҳокама қилишмади. Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Сўнгги 4та турни қандай тарзда ўтказган маъқул?

- Агар биринчи даврада нейтрал майдонда ўйнаган бўлсак, демак иккинчи даврани ҳам нейтрал майдонда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамга нима дедингиз?
- Ўша вазиятда ҳакамдан нега қизил карточка берилмади деб сўрадим. Сабаби футболчи келиб боши билан зарба берди. Қанот ҳаками ҳам ўша вазиятни кўриб турганди. Хайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугун қайдномада ҳам йўқ эди...

- Улар "Металлург" билан ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Тўғри қилдим деб ўйлайман. Сабаби олдинда "Бунёдкор" билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик, афсуски кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Rustamhon 25-10-2020 14:20
Haqiqatta zor bosa 4-5 ta urip tasha hakam hich nima qilolmaydi.

akram1985 25-10-2020 13:54
Кискаси кубок хам хом хаел бу йил. Шу уйин билан кубок тугул бу уйинчила хуроз кандниям ютолмайди.

Нумон азимга бало борми зашитада..... Жини пинимасми бу

Агата Моника 25-10-2020 12:53
Хакамда хеч кандай айб йук. Набарот Эхсонга кизил бериш керак эдим

Дилмурод 25-10-2020 10:25
Факат хакамга осилиш керак эмас уйинни узи йукку ахир бирорта хафли вазият булмади хисоб футбол уйнашни эсдан чикариб куйибди булар хуллас чичиб куйишди

akram1985 25-10-2020 05:22
Хурматсиз жаноб хакам. Бир чиройли уйинни кутингга тикдинг, кутингга тикдинг шунча мехнатни кутингга тикдинг.

Muxlis 24-10-2020 23:19
Ming afsus hakamlarni bu qilgan ishini nima deyish mumkin yaqqol qizilku kimdir komandani sindirmoqchimi

ilxom 24-10-2020 23:03
Бизда хакамлар шундай экан Узбекистонда футболни футболчилар эмас хакамлар уйнасин Бунака футболни курган европа мухлиси хайратдан ёкасини йиртади Бизда качон хакамлар адолатли ишлайди Яратгандан куркиб Минг афсус Узбекистон профессионалию ва бошка лигаларига

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 24 59
2 Насаф 24 49
3 АГМК 24 45
4 Бунёдкор 24 42
5 Қўқон-1912 24 38
6 Сўғдиёна 24 34
7 Локомотив 24 34
8 Навбаҳор 24 33
9 Металлург 24 33
10 Машъал 24 23
11 Қизилқум 24 23
12 Сурхон 24 17
13 Андижон 24 16
14 Бухоро 24 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить