» » Ҳасанов: «Қимматбаҳо ўйинчилар олмаймиз»

Ҳасанов: «Қимматбаҳо ўйинчилар олмаймиз»

Ҳасанов: «Қимматбаҳо ўйинчилар олмаймиз»

Сoca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (2:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Худога шукр, бугун узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бунинг учун йигитларга катта раҳмат айтаман. Футболчилар кучли жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишди. “Бунёдкор” жамоаси аъзоларига ҳам чиройли ўйин намойиш этишгани учун раҳмат айтаман. Ҳар икки жамоа бугун очиқ ўйин намойиш этди. Ҳисоб очилганидан сўнг, негадир йигитлар ҳужумкорликни сусайтиришди. Натижада танаффусга саноқли дақиқалар қолганида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда йигитлар танаффусда берилган кўрсатмаларга тўлиқ амал қилиб, иккинчи тўпни киритганимиздан сўнг, очилиб, тўпни назорат қилишди ҳамда зафар қучишди. Бунинг учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Тўғри, хатолар бўлди. Жамоага мен кутган ўйинни намойиш этиши учун вақт керак. Ҳали бу борада иш олиб борамиз.

- Биринчи бўлимда Жавлон Иброҳимовни алмаштирмоқчи бўлдингиз.Аммо негадир кейинчалик фикрингиздан қайтдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Ўзинглар кўрдинглар, ўша вазиятда Жавлон бироз оқсоқланаётганди. Жамоамиз шифокоридан сўрасам, оёғида оғриқ борлигини айтди. Шунинг учун Иброҳимовни тезда алмаштирмоқчи бўлдим. Аммо бироздан сўнг, Жавлоннинг ўзидан сўрасам, оғриқнинг қолганлиги, ўйинни давом эттира олиши лозимлигини таъкидлади. Шунинг учун Иброҳимовни алмаштирмадим.

- Жамоа мухлислари финал баҳси Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг жорий йилги соҳиби “Навбаҳор” бўлишини исташмоқда ва бу борада Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақовга ҳам мурожаат қилишди. “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон кубоги мусобақасидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Албатта, жамоа ўйиндан – ўйинга очилиб бормоқда. Йигитларга “пас” билан, очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашни ўргатяпмиз. Ўзбекистон кубоги баҳсларига ҳали анча, камида бир ойча вақт бор ҳамда ушбу мусобақада муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон кубоги масаласи бўйича Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов билан гаплашдик ва улар бу борада ўз фикрларини билдирдилар. Шавкат Шокиржоновичга катта раҳмат, бугунги учрашувдан олдин футболчиларни руҳлантирдилар ҳамда йигитлар майдонга ўзгача иштиёқда чиқиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

- Келаси мавсум учун режаларингиз қандай?

- Биринчидан, ҳозир мен бош мураббий вазифасини бажарувчиман. Келажакда ҳам клуб раҳбарияти мен билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида бўлса, бу борада келишиб, гаплашиб оламиз ва таркибни кучайтирган ҳолда, яхши жамоа ташкил этишга ҳаракат қиламиз.

Келаси мавсумда асосий эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратамиз. Маҳаллий ўйинчиларсиз жамоа ташкил этиш қийин. Қимматбаҳо футболчиларни харид қилмаймиз. Фарм-клубимиз ва ёшлар жамоамизда иқтидорли футболчилар бор ҳамда улардан 5-6 нафари асосий жамоа билан машғулотларда иштирок этяпти.

Менга ёш футболчилар билан фаолият олиб бориш ёқади. Жорий мавсум якунида барчаси жойида бўлса, бу борада клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашамиз. Сўзим якунида жамоамизни бугунги ўйинда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Лекин айрим ишқибозлар ҳисоб тенглашганидан сўнг, футболчиларга нисбатан номақбул сўзларни ишлатишди. Ҳақиқий мухлис бундай бўлмайди, аксинча, ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоасини қўллаб-қувватлаб туради.

Олдинги интервьюларда таъкидлаганимдек, наманганлик мухлисларни жамоасини ҳаттоки, ҳисобда ортда қолаётган пайтда ҳам қўллаб-қувватлаб туришгани учун ҳурмат қиламан.

Мисол учун “Барселона” ҳам ўз дарвозасидан биринчи бўлиб, тўп ўтказиб юбориши мумкин. Футболда бундай ҳолатлар юз бериб туради. Аммо мухлислар далдаси билан кейин 2 та гол уриб, ғалаба қозониш ҳам мумкин. Шунинг учун “Навбаҳор” мухлисларидан доимо жамоани қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламан.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
UzbegimNavbahorim 28-10-2020 11:15
ИНША АЛЛОХ 12 УЙИНДАН СУНГ ЮТДИК УЙИНДА УЗГАРИШ БОР БИЗ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЕМАС ХАКАМНИ СУКДИК. ЯНГИ МАВСУМДА САЛОВЕВ БОЛОВ ИБРОХИМОВ ХОШИМОВЛАРДАН ТАШК,АРИ БАРЧАСИНИ САК,ОАБ К,ОЛИБ ДАВАБКА ЙОШ УЙИНЧИЛАР К,УШИШ КЕРАК. ЖАА ДУБЛОР К,ИВОРСАХАМ БУЛИАЙД.

UzbegimNavbahorim 28-10-2020 11:15
ИНША АЛЛОХ 12 УЙИНДАН СУНГ ЮТДИК УЙИНДА УЗГАРИШ БОР БИЗ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЕМАС ХАКАМНИ СУКДИК. ЯНГИ МАВСУМДА САЛОВЕВ БОЛОВ ИБРОХИМОВ ХОШИМОВЛАРДАН ТАШК,АРИ БАРЧАСИНИ САК,ОАБ К,ОЛИБ ДАВАБКА ЙОШ УЙИНЧИЛАР К,УШИШ КЕРАК. ЖАА ДУБЛОР К,ИВОРСАХАМ БУЛИАЙД.

UzbegimNavbahorim 28-10-2020 11:15
ИНША АЛЛОХ 12 УЙИНДАН СУНГ ЮТДИК УЙИНДА УЗГАРИШ БОР БИЗ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЕМАС ХАКАМНИ СУКДИК. ЯНГИ МАВСУМДА САЛОВЕВ БОЛОВ ИБРОХИМОВ ХОШИМОВЛАРДАН ТАШК,АРИ БАРЧАСИНИ САК,ОАБ К,ОЛИБ ДАВАБКА ЙОШ УЙИНЧИЛАР К,УШИШ КЕРАК. ЖАА ДУБЛОР К,ИВОРСАХАМ БУЛИАЙД.

navbaxor chempion 28-10-2020 08:54
эээ жаноб тренер барселона кайдаю навбахор кайда???

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить