» » Ҳасанов: «Жамоада қолишим аниқ эмас»

Ҳасанов: «Жамоада қолишим аниқ эмас»

Ҳасанов: «Жамоада қолишим аниқ эмас»

Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “Навбаҳор” бош мураббийи вазифасини бажарувчи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

Жамоамиз устози сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Аввало бугунги ғалаба билан барчани, ушбу ютуғимизда муносиб ҳиссалари бўлган вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти, клубимиз ҳомийлари, шунингдек, мухлислар ҳамда яхши ўйин намойиш этган футболчиларни табриклайман.

Бугунги ғалаба йигитларга қўшимча руҳ бағишлайди, деган умиддаман. Чунки қаторасига 3та учрашувдан буён зафар қучяпмиз. Ҳали олдинда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги ўйинлари бор ҳамда ғалабаларимиз бардавом бўлади, деган ниятдаман.

Бугунги ўйин борасида гапирадиган бўлсам, учрашув жуда ёқди. Тўғри, кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Бироқ, футболчилар берилган кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, тўпни бир-бирларига аниқ оширган ҳолда, роҳатланиб, тўп суришди. Учрашувнинг биринчи бўлимида жамоамизда кўплаб имкониятлар юзага келди. Ҳаттоки, пенальтини ҳам уролмадик. Лекин, бу бир тарафдан яхши ҳам бўлди. Боиси, футболчилар 2-бўлимда майдонга худди ҳисоб 0:0 бўлганидек, чиқишди ҳамда якунда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.


- Яқинда Ўзбекистон кубоги мусобақасига қуръа ташланди ва унда “Навбаҳор”нинг мазкур турнирдаги илк рақиби маълум бўлди. Жамоанинг кубок мусобақасидаги мақсади қандай?


- Албатта, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Тўғри, қуръадаги илк рақибимиз қуйи лига вакили “Оқтепа” бўлди. Аммо бу рақибга ҳам енгил қарамаслик керак. Чунки битта гол уриб, ҳимояга ётиб олиши ҳам мумкин. Шунинг учун,ўша ўйинга ҳам муносиб тайёргарлик кўрамиз. Мақсадимиз, ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиш.

- Кейинги мавсумда ҳам “Навбаҳор”да бош мураббий сифатида фаолият юритасизми? Иван Соловьёвнинг жамоадан кетиши, бугун унинг “Навбаҳор”да охирги ўйини бўлганлиги борасида гап-сўзлар бўлмоқда.Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биринчи саволингизга келсак, “Навбаҳор” клуби билан жорий мавсум якунига қадар шартнома имзолаганман. Шунинг учун келаси йили жамоада ишлашим борасида аниқ гап айта олмайман. Иван Соловьёв тўғрисида тўхталадиган бўлсам, унинг клуб билан амалдаги шартномаси бор. Шартномаси бор футболчи эса ўзингизга маълум, ҳеч қаёққа кета олмайди.

Мабодо келаси мавсумда ҳам “Навбаҳор”да фаолият юритадиган бўлсам, Соловьёвни жамоада қолдирган бўлардим. Чунки ўзинглар гувоҳи бўляпсизлар, у майдонда анча жонкуяр ва яхши техникага эга. Бундай футболчилар эса кам.

Сўзим якунида мухлислардан футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Айрим ишқибозлар футболчиларни ҳақоратлашмоқда. Масалан, бугун ҳам ғалаба қозонган бўлсак-да, 3-4 йигитлар мухлислар ҳақоратлашганини таъкидлаб, хафа бўлиб ўтиришибди. Билмадим, “Навбаҳор”нинг ютқазишини истайдиган ишқибозлар ҳам борми? Бундай мухлислар стадионга келишмаса ҳам майли. Футболчилар ишқибозларга қувонч улашиш учун майдонга тушишади. Шунинг учун мухлислардан доимо, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўйинчиларни қўллаб- қувватлаб,уларга қўшимча куч-қувват ва руҳ бағишлашларини илтимос қиламан.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Цитата: Искандер
Уни олиб келамиз, у Келаркан демасдан шу НУЬМОН ХАСАНОВга узи эплайди, КАНЧЕЛЬСКИСГА берилган ИМКОНИЯНИ бериш керак ,,

ЖУДА ХАМ. ТУГРИ. ТАКЛИФ. УЙИНЛАРДА ЖОЗИБА ПАЙДО. БУЛИЯПДИ....ЖАНОБ КАНЧЕЛЬСКИСГА БЕРИЛГАН ИМКОНИЯТНИ УЧДАН БИРИНИ БЕРИШ КЕРАК....НИМА БУЛСА ХАМ .....ХАММА ЛИГЕОНЕРЛАРНИ ЖАВОБИНИ БЕРИБ УЗИМИЗНИ ЙИГИТЛАРГА ШАРОИТ КИЛИБ БЕРИШ КЕРАК...

Искандер 22-11-2020 14:38
Уни олиб келамиз, у Келаркан демасдан шу НУЬМОН ХАСАНОВга узи эплайди, КАНЧЕЛЬСКИСГА берилган ИМКОНИЯНИ бериш керак ,,

akram1985 21-11-2020 13:48
Йигитлар бази бир галамислани гап сузига кулок солмастан. Факат галаба сари интилинглар. Омад хеч качон тарк этмасин.

akram1985 21-11-2020 13:41
Барча навбахорда туп тепадиган йигитларга галаба учун каттакон рахмат.

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
25-тур. 29 ноябрь
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 25 62
2 Насаф 25 52
3 АГМК 25 46
4 Бунёдкор 25 42
5 Қўқон-1912 25 41
6 Металлург 25 36
7 Сўғдиёна 25 35
8 Навбаҳор 25 34
9 Локомотив 25 34
10 Машъал 25 26
11 Қизилқум 25 24
12 Сурхон 25 17
13 Андижон 25 16
14 Бухоро 25 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
24-тур. 24 ноябрь
3 - 0
Логин
Пароль
Запомнить