» » Давронбек Каримов мавсум охиригача дисквалификация қилинди

Давронбек Каримов мавсум охиригача дисквалификация қилинди

Давронбек Каримов мавсум охиригача дисквалификация қилиндиЎзбекистон биринчилигининг 16-турида "Норин" ўз майдонида "Орол" жамоасини қабул қилганди (2016 й. 17 июнь).

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида (90+5) Умар Тўхтасинов томонидан киритилган гол эвазига ҳаққулободликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ушбу учрашув тугаши биланоқ Давронбек Каримов (суратда чапдан биринчи) майдонга чиқиб "Орол" футболчисини ургани ҳақида эшитгандик. Куни кеча ЎзПФЛ ушбу ҳолат юзасидан қарор чиқарди.

Унга кўра Давронбек Каримов учрашув тугаши биланоқ майдонга чиқиб "Орол" вакили Тимур Турдиевни бошига қўли билан зарба берган. Ушбу ҳаракати туфайли Каримов мавсум охиригача дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Олдинроқ, Д.Каримов "Норин"-"Хотира-79" учрашувидан кейин ҳакамлар хонасига кириб, реферига баклажка улоқтиргани учун биринчи давра якунигача четлатилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Давронбек Каримов 18 июньдан "Навбаҳор" вице-президенти этиб тайинланган.

***********

Шунингбек, Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, "Хотира-79" ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Ботиров ва "Норин" мураббийи Файзулло Аҳмедовлар 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.


Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Кейинги учрашув
31-тур. 25 ноябрь
- : -
Чемпионшип
Жамоа Ў О
1 Локомотив 18 40
2 Пахтакор 18 34
3 Навбаҳор 18 28
4 Бунёдкор * 18 18
5 Металлург 18 16
6 Бухоро 18 10
Лигада қолиш учун
Жамоа Ў О
1 Насаф 17 30
2 Қизилқум 17 27
3 ОКМК 17 23
4 Қўқон-1912 17 21
5 Сўғдиёна 17 20
6 Нефтчи 17 17
Р Е К Л А М А
Ўтган учрашув
30-тур. 10 ноябрь
1 - 0
Тақвим
«    ноябр 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
Логин
Пароль
Запомнить