» » Суперлигада нечта жамоа бўлади?

Суперлигада нечта жамоа бўлади?

Суперлигада нечта жамоа бўлади?

Футбол мухлислари ўртасида шу савол кўтарилишига сабабчи бўлган инсонлар орамизда бор экан, ривожланиш бўлмайди. Қуйидаги фикрларни яхшилаб ўқиб чиқишингизни ва шу савол қийнаётган инсонларга тарқатишингизни сўрайман.

🔻28 ноябрь куни ЎФА Ижроқўми йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ЎзПФЛ вакилининг Суперлигада 14 та, Пролигада 10 та клуб иштирок этиши борсидаги таклифи тасдиқланди. Арал клубининг истисно тариқасида Пролигада иштирок этишига ҳамма бир овоздан рози бўлди. Йиғилишда ЎФА президенти ва Ижроқўм аъзолари иштирок этди. Кейинчалик ЎФА президентининг топшириғи билан Мурат Камалов ҳамда Дилмурод Набиев билан шахсан суҳбатлашдик. Бу инсонларнинг барчаси Президент ташаббуси тўла қўллаб-қувватланиши ва албатта ФИФА талаблари ҳурмат қилинишини маълум қилишди.

🔻Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган материалда Суперлига сўзи аллақачон Пролига қилиб ўзгартирилган. Биз ҳеч бўлмаса Суперлига ва Пролига ўртасидаги спорт принципларини ҳурмат қилишимиз керак.

🔻Бугунги воқеалар фонида Нефтчи мухлисларида кўплаб саволлар пайдо бўлгани рост. Биз Нефтчи клубини ҳурмат қиламиз, унинг шонли тарихи ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Ва умид қиламизки, унинг бугунги мухлислари ҳам Суперлигага мард бўлиб, спорт принципи билан чиқишни афзал билишади. Ўз уйида кетма-кет уч ўйинни бой берган клубнинг Суперлигада пайдо бўлиб қолиши ЎзПФЛ олиб борган шунча меҳнатни бир пул қилибгина қолмай, ҳамманинг кулгусига ҳам сабаб бўлади.

🔻Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидур. 2017 йил Нефтчи Олий лигада 15-ўринни эгаллади, аммо Суперлигада олиб қолинди (қайтага Машъал Суперлигадан тушириб юборилди). Бугунимиз аниқ кўрсатиб турибдики, бундан Нефтчи ҳеч қандай хулоса чиқармаган, ўз меҳнатлари билан элитага қайтган Машъал эса бугун ундан яхшироқ ҳолатда. Биз мана шу сабоқни унутмаслигимиз керак.

🔻Ҳа, айтганча, Суперлига иштирокчилари сонининг 16 тага етказилиши борасидаги интрига менга икки йил аввалги ҳолатни эслатяпти. Ўшанда икки клуб сунъий равишда Суперлигага қўшилди. Аммо бу на Динамога фойда келтирди ва на Сурхонга. Биз бу каби ишларга тўла қаршимиз. Масаланинг қизиқ тарафи шундаки, ўшанда ҳам миш-мишлар Сурхон ортида турган мураббий сабаб болалаганди. Бугун ўша мутахассис Фарғонада пайдо бўлиб, ишни яна интригадан бошламоқчи кўринади. Биз Хайрулла Бозоров билан суҳбатда Нефтчини ривожлантириш масаласини муҳокама қилдик. Мен бу инсонга ишонаман ва умид қиламанки, ҳаммаси табиий жараён билан рўй беради. Нефтчининг узоқ танаффусдан кейин Истиқлолга қайтганиёқ шунинг дебочаси эди. Дисквалификациядан қайтаётганлар эса ақл-хушларини йиғиб, ҳалол меҳнат билан Нефтчини Суперлигага олиб чиқишади деб умид билдираман. Буёғига уларга омад тилаймиз.

2021 йилги мавсум Суперлигада 14 та клуб иштирок этади!

Диёр Имомхўжаевскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Муроджон 22-12-2020 14:47
Тренер масаласи Нима булди

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
Х. Авилов Р. Болов
Ф. Мираҳматов Д. Ҳамроев
Н. Тасич Ғ. Комилов
М. Путинканин Т. Шамсиддинов
Б. Абдураҳимов Ж. Иброҳимов
Қ. Рўзиев Х. Мухторов
У. Ҳамроев А. Исроилов
- И. Рашидхонов
- А. Исмоилов
- А. Турғунбоев
Кейинги учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь
1 - 2
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 65
2 Насаф 26 53
3 АГМК 26 49
4 Бунёдкор 26 43
5 Қўқон-1912 26 42
6 Сўғдиёна 26 38
7 Металлург 26 36
8 Навбаҳор 26 35
9 Локомотив 26 35
10 Машъал 26 29
11 Қизилқум 26 25
12 Сурхон 26 17
13 Андижон 26 16
14 Бухоро 26 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. 7 декабрь
0 - 2
Логин
Пароль
Запомнить