» Интервью » Мираҳматов: «Яхши ниятда «Навбаҳор»га келдим»
Мираҳматов: «Яхши ниятда «Навбаҳор»га келдим»

Жумладан, жамоа раҳбарияти бир қатор футболчилар билан шартнома тузишга улгурди, шунингдек, Нўъмон Ҳасановни бош мураббий сифатида қолдирди. «Лочинлар» сафига қўшилган янги футболчилардан бири - «Андижон»да порлаган Фарҳод Мираҳматов. У Наманган клуби билан «1+1» кўринишида шартнома тузди. Шу муносабат билан футболчига юзланиб, айрим саволларга жавоб олдик.
- «Андижон»да етакчилардан бирига айланган ва янги мавсумда ҳам жамоада қолишингиз тахмин қилинганди. Бироқ кутилмаганда, «Навбаҳор»га ўтдингиз...
- «Навбаҳор»ни келаси йили ҳам бошқариши маълум бўлган Нўъмон Ҳасанов билан «Пахтакор» ўринбосарлар жамоасида бирга ишлагандик. Қисқасини айтганда, Наманганга айнан Нўъмон ака таклиф қилди. Бу мураббийни яхши билганим учун чорловга ижобий қарадим.
- «Андижон»да ишларингиз чакки эмасди. Айтингчи, жамоадан кетишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳа, «Андижон»да сал кам 3 йил ўйнадим. Шукрки, футболчи сифатида ўсишга эришдим, мухлислар орттирдим. Биласизми, мавсум ниҳояси етиши билан фаолиятимни совринлар учун курашадиган клуб сафида давом эттиришни дилимга тугиб қўйгандим. Менимча, «Навбаҳор» бу борада - яхши вариант.
- Мана, шонли тарихга эга «Навбаҳор» билан шартнома туздингиз, ҳозир нималарни кўзлаяпсиз?
- Асосийси, «Навбаҳор» охирги йилларда ўз олдига юқори вазифаларни қўймоқда. Насиб экан, совринларга даъвогар жамоа сафига қўшилдим. Энди унинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишим шарт. Эзгу ният билан келдим ва ўйлайманки, барчаси яхши бўлади.
- Ҳозирча, «Навбаҳор»нинг янги мавсум учун режаси расман маълум қилинмади. Бу борада футболчиларга қандайдир маълумот берилдими?
- Назаримда, жамоа ўз одатига кўра, юқори ўринларга интилади. Клубда аниқ мақсад борлиги сезилиб турибди.
- «Навбаҳор» ҳақида гап кетса, наманганлик мухлисларни эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Бироқ уларнинг босимига дош бериш осон эмас, бунга тайёрмисиз?
- Албатта. Муҳими, наманганликлар жамоани ўзгача қўллаб-қувватлашади. Бу майдонда тўп сураётган футболчиларга қўшимча куч бағишлайди. Ҳа, босим кучли, лекин «Андижон»да ҳам шундай шароитда ўйнадим. Умид қиламанки, барчаси яхшиликка.
Х. Юсупов суҳбатлашди
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди | ◄ Кетди |
Х. Авилов | Р. Болов |
Ф. Мираҳматов | Д. Ҳамроев |
Н. Тасич | Ғ. Комилов |
М. Путинканин | Т. Шамсиддинов |
Б. Абдураҳимов | Ж. Иброҳимов |
Қ. Рўзиев | Х. Мухторов |
У. Ҳамроев | А. Исроилов |
- | И. Рашидхонов |
- | А. Исмоилов |
- | А. Турғунбоев |
Кейинги учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2020
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 26 | 65 |
2 | Насаф | 26 | 53 |
3 | АГМК | 26 | 49 |
4 | Бунёдкор | 26 | 43 |
5 | Қўқон-1912 | 26 | 42 |
6 | Сўғдиёна | 26 | 38 |
7 | Металлург | 26 | 36 |
8 | Навбаҳор | 26 | 35 |
9 | Локомотив | 26 | 35 |
10 | Машъал | 26 | 29 |
11 | Қизилқум | 26 | 25 |
12 | Сурхон | 26 | 17 |
13 | Андижон | 26 | 16 |
14 | Бухоро | 26 | 14 |
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. 7 декабрь | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш