» » Жалилов: «Навбаҳор» таклифидан хурсанд бўлдим»

Жалилов: «Навбаҳор» таклифидан хурсанд бўлдим»

Жалилов: «Навбаҳор» таклифидан хурсанд бўлдим»
Хабарингиз бор, юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Виктор Романович Жалилов 10 йиллик танаффусдан сўнг, яна севимли жамоаси “Навбаҳор”га қайтди.

Виктор Жалилов билан икки йиллик шартнома имзоланди ҳамда у олдин таъкидлаганимиздек, жамоамизда бош мураббий Нўъмон Ҳасановга маслаҳатчи – мураббий сифатида ёрдам берадиган бўлди.

Биз Виктор Романович билан учрашиб, уни ”Навбаҳор”га ким таклиф қилганлиги, вазифаси нималардан иборат бўлиши ва бошқа масалалар бўйича ўзимизни қизиқтирган бир неча саволларга жавоб олдик.

— Виктор Романович, аввало кўп йиллик танаффусдан сўнг, яна “Навбаҳор”га қайтганингиз билан табриклайман. Жамоага келишингиз қандай юз берди, сизни ким клубга таклиф қилди?

— Табрик учун раҳмат. Мени “Навбаҳор”га клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматов таклиф этди. Отабек Арифович менга “Навбаҳор”да маслаҳатчи-мураббий сифатида иш олиб боришим, ўз тажрибаларимни ўртоқлашишим, шу билан биргаликда, клубда ва Наманган вилоятида болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш бўйича фаолият юритишимни таъкидлади. Унинг бу таклифини хурсандчилик билан қабул қилдим ҳамда бундан мамнун бўлдим. Боиси, “Навбаҳор” мен учун бегона эмас. Кўп йиллар давомида мазкур жамоада фаолият юритиб, кўплаб совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлганман.

Куни кеча Наманган вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовнинг қабулида бўлиб, у билан “Навбаҳор”нинг бу йилги режалари борасида самимий суҳбат қурдик. Унга ўз режаларимни баён этдим. Шавкат Шокиржанович футболга жуда қизиқадиган, миллионлар ўйинини жуда яхши тушунадиган инсон экан. Шу боис, суҳбатимиз ҳам самимий руҳда кечди.

— Келгусидаги режалар қандай?
— Таъкидлаб ўтганимдек, менинг асосий вазифам ҳамда мақсадим вилоятда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, иқтидорли футболчиларни “Навбаҳор”нинг асосий, шунингдек, мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоалари таркибидан ўрин олишларини таъминлаш.

Буни амалга ошириш мақсадида, уч кундан буён “Навбаҳор”нинг фарм, U-21 ёшлар, U-18 жамоалари, шунингдек, вилоят маҳорат мактаби, “Навбаҳор — Умид” футбол мактабида таҳсил олаётган ёш футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Кўрик давомида шунга гувоҳ бўлдимки, Наманганда иқтидорли футболчилар жуда кўп. Бу эса мени жуда қувонтирди. Наманган азалдан иқтидорлиларга бой вилоят.

Фақатгина ушбу футболчиларнинг иқтидорларини тўғри йўналтириб, уларнинг келажакда маҳоратли футболчилар бўлиб етишишларига эришиш.

Менинг вазифам — “Навбаҳор”нинг барча жамоалари ҳамда вилоятдаги футболга ихтисослашган ҳамма мактабларни бирлаштириб, уларнинг ишини уйғунлаштириш ва худди эҳром сингари уларнинг бир-бирлари билан ҳамкорликларини кучайтиришдан иборат. Айни пайтда мураббийлар ёш футболчиларни шуғуллантиришяпти. Аммо бу ўз самарасини бериши лозим.

Мураббийларнинг иши қачон самара беради? Қачонки, уларнинг тарбияланувчилари “Навбаҳор”нинг асосий таркибидан ўрин олиб, юртимизнинг турли термалари жамоаларида тўп суришса.

Буни амалга ошириш учун эса вилоят ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, клуб раҳбарияти, жумладан, вице-президент Отабек Саматов билан ҳар куни 24 соат давомида изланяпмиз, иш олиб боряпмиз, ушбу масалани ҳал этяпмиз.

Бу эса ўз мевасини бериши керак. Янги мавсум, шунингдек, келаси йили “Навбаҳор”нинг асосий таркибидан бир қатор иқтидорли наманганлик футболчилар жой олишади, деб умид қиламан.

Тўғри, доимо Сайдулло Турсунов, Тоҳир Мадраҳимов, Зафар Мусабоев ва Шуҳрат Мирхолдиршоевга ўхшаган истеъдодли футболчилар етишиб чиқаверишмайди. Бироқ буни амалга оширишга ҳаракат қилиш лозим. Шу йўналишда иш олиб боришда давом этамиз.

Бундан ташқари, “Навбаҳор”нинг асосий, шунингдек, фарм, U-21 ёшлар, U-18 жамоалари мураббийларига ўз ваколатим доирасида ўз маслаҳатларимни бериб, тажрибаларим билан ўртоқлашиб тураман.

Сизнингча, “Навбаҳор”ни кучайтириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?
— Албатта, буни амалга оширадиган жамоанинг ўз мураббийлари бор ва улар ҳозир шу йўналишда иш олиб боришяпти. Жамоани кучайтириш учун селекция ишларини яхши олиб бориш лозим. Бу борада маслаҳат керак бўлса, мен бажонидил бунга тайёрман ҳамда ўз тажрибаларим ўртоқлашаман.

— Ўн йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоангизга қайтганингиздан хурсанд бўлсангиз керак?
— Бўлмасам-чи! Таъкидлаганимдек, “Навбаҳор” мен учун қадрдон жамоа. Мураббийликдаги илк совринларни ҳам “Навбаҳор”да қўлга киритганман. Айни пайтда мураббийлар штаби, клубда фаолият юритаётган кўпчилик, шунингдек, мухлислар билан жуда яхши танишман. Яна ўзим учун ўзгача аҳамиятга эга бўлган “Навбаҳор”да фаолият юритаётганимдан хурсандман.

Бошқа жамоаларда фаолият юритганимда ҳам доимо “Навбаҳор”нинг натижаларини кузатиб келганман. Ўтган мавсумда жамоанинг ҳамма ўйинлари телевидения орқали трансляция қилишди ва уларнинг барчасини томоша қилдим.

Аммо биласизми, инсон ўтмиш билан эмас, келажак билан яшаши, олдинга қараб интилиши лозим. Шу боис, келажакда ҳам севимли жамоамизнинг яна аввалги мавқесини тиклаб, совриндорлар сафидан жой олиши, ўз мухлисларига қувонч улашишига тилакдошман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Leverpul Barselona 10-01-2021 11:24
Наманган футболи тепасига 2005 йилги хоинлар йигилиб олиш яапти энг катта хоин Навбахор ни душман и Виктор Жалилов Ёшларни Наманган Вилоят бюджетидан топиб етиштириб кегин бошка жамоа га ёпасига оптом олиб кочиб кетади вилоят футбол рахбари Шухрат Мирхолдоршоев у хам 2005 йил кахрамонларидан бири

DILMUROD 09-01-2021 23:02
Хозирги холатта тайер турибди насафдан кетишга

Мухлис 09-01-2021 21:55
Цитата: DILMUROD
Навбахор да юксак махсад булганда Бердиевни обкилишарди бари бейфойдага ухшайди хеч ег Жалиловга бериш керак екасам мухлис камайиб кетади Наманганда
наманганга келмайди хохламайди насафдан кетмаса керак

DILMUROD 09-01-2021 21:47
Навбахор да юксак махсад булганда Бердиевни обкилишарди бари бейфойдага ухшайди хеч ег Жалиловга бериш керак екасам мухлис камайиб кетади Наманганда

Mashhur.uz 09-01-2021 18:57
69 га чикибсиз, Виктор бобо! Тажрибангизни айтмаса бошка фойдангиз тегармикин

MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
► Келди ◄ Кетди
Х. Авилов Р. Болов
Ф. Мираҳматов Д. Ҳамроев
Н. Тасич Ғ. Комилов
М. Путинканин Т. Шамсиддинов
Б. Абдураҳимов Ж. Иброҳимов
Қ. Рўзиев Х. Мухторов
У. Ҳамроев А. Исроилов
- И. Рашидхонов
- А. Исмоилов
- А. Турғунбоев
Кейинги учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь
1 - 2
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 65
2 Насаф 26 53
3 АГМК 26 49
4 Бунёдкор 26 43
5 Қўқон-1912 26 42
6 Сўғдиёна 26 38
7 Металлург 26 36
8 Навбаҳор 26 35
9 Локомотив 26 35
10 Машъал 26 29
11 Қизилқум 26 25
12 Сурхон 26 17
13 Андижон 26 16
14 Бухоро 26 14
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал. 7 декабрь
0 - 2
Логин
Пароль
Запомнить