» » Маҳмудхожиев: «Ёшлигимдан «золотой»ман»

Маҳмудхожиев: «Ёшлигимдан «золотой»ман»

Маҳмудхожиев: «Ёшлигимдан «золотой»ман»

Хабарингиз бор, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев яна «Навбаҳор»га қайтди ва жамоамизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Ушбу иқтидорли ва келажаги порлоқ футболчининг «Навбаҳор»га қайтиши кўпчилик мухлисларни хурсанд қилди. Шу муносабат билан Маҳмудҳожиевдан ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- «Навбаҳор»дан бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлдими?
- Эркин агентган айланганимдан сўнг Суперлиганинг 3-4та жамоасидан таклифлар бўлди. Ўтган йили ҳам бошқа жамоалар ижара асосида «Пахтакор»дан олмоқчи бўлган эди. Лекин мен «Навбаҳор»ни танлаган эдим. Бу сафар ҳам шундай бўлди.

- Айнан нима сабабдан «Навбаҳор»ни танладингиз?
- Чунки ёшлигимдан «Навбаҳор»да ўйнашни орзу қилардим. Ўзим Чустданман. Ушбу тумандан жудаям кўп мухлислар жамоамизни ўйинини кўриш учун стадионда боришади. Эркин агентга айланганимдан кейин кўплаб мухлислар телефон қилиб, «Навбаҳор»га қайтинг деб айтишди. «Пахтакор» футболчиси сифатида «Навбаҳор»га қарши ўйнаш учун келганимизда стадиондаги атмосферани кўриб, бир кун келиб «Навбаҳор»да ўйнайман деб ният қилганман. Наманганда футболни жуда яхши кўришади. Ҳар бир ўйинда деярли стадион тўлади. Бундай стадионда ўйнаш одамга завқ бағишлайди. Мен учун пул эмас футбол биринчи ўринда туради. Футбол мухлислар учун ўйналади. Мухлислар жамоаси муваффақиятини кўриб қувонади. Биз ҳам ўшани орқасидан хурсанд бўламиз. Ўзим туғилиб, ўсган жойнинг жамоасида ўйнаб, голлар уриб, мухлисларни хурсанд қилиш ниятим бор эди. Мана сўнгги ўйинда гол урдим ва орзуларимдан бири амалга ошди. Энди эса ҳаракатдан тўхтамай кўплаб голлар уриб, жамоа билан чемпионатда чемпион бўлиш ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни истайман. Бу истак фақат менда эмас бутун жамоада, раҳбариятда ва барча мухлисларда бор. «Навбаҳор»ни танлаганимни яна бир сабаби вилоят ҳокими, раҳбарият ва мураббийлар томонидан менга бўлган муносабат жудаям яхши. Шу ўринда менга ишонч билдиргани учун вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, раҳбарият ва мураббийлар штабига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоадаги муҳит ҳам аъло даражада. Айримлар яхши эмас дейди. Лекин яна қайтариб айтаман. Муҳит жудаям яхши. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг. Қандай қилиб шу жамоани танламаслигим мумкин?

- «Насаф»га урган супер голингиздан кейин кўпчилик сизни «Тилла бола» деб атай бошлади. Эшитишимизча, сизни аввалдан «Тилла бола» («Золотой») деб чақиришаркан. Ушбу ном айнан қандай пайдо бўлган?

- Мени ёшлигимдан «Золотой» деб чақиришади. Бу номни менга «Пахтакор» академиясига келганимда биринчи мураббийим Еремеев Линур Эркинович қўйган. Аммо айнан нима сабабдан бу ном қўйилганини ўзим ҳам билмайман. Лекин ёшлигимдан мураббийлар ва футболчилар «Золотой» деб чақиришади. «Насаф»га гол урганимдан кейин мухлислар ҳам «Тилла бола» деб атай бошлади.

- «Насаф»га гол уришингиздан аввал жарима зарбасини бошқа футболчилар ҳам тепмоқчи бўлдими ёки барча футболчилар сизга жарима зарбасини ишониб топширишдими? У пайтда узатма оширишингиз ҳам мумкин эди. Ҳатто Ўткир Юсупов ҳам рақиб томонда эди. Умуман олганда ўша гол ва голдан кейинги эмоция ҳақида тўхталиб ўтсангиз.
- Жарима зарбасини менга ишониб топширишди. Тепишимдан аввал Азим Аҳмедов ва Ўткир Юсупов келди. Мен уларга тўпни жарима майдони ичига ошираман деб айтганман. Аммо бу охирги имконият эди. Тўп жамоадошларимга етиб бормасачи деб ўйладим ва Аллоҳга таваккал деб тўпни тўғри дарвозага тепдим. Голдан кейинги эмоцияга келадиган бўлсам, буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Минг афсуски ўша ўйинда мағлубиятга учрадик. Ғалаба қозонганимизда нур устига аъло нур бўлар эди.

- Сиз марказий ҳужумда ҳам қанот футболчиси сифатида ҳам ҳаракат қилганингизга кўп гувоҳ бўлганмиз. Сиз учун айнан қайси позицияда ўйнаш қулай?
- Мен ёшлигимдан марказий ҳужумда ўйнаб келганман ва ўзимни ҳужумчи сифатида яхши ҳис қиламан. Лекин қанот футболчиси сифатида ҳам ўйнай оламан. Очиғини айтсам, мураббий мени қаерда ўйнатишни хоҳласа, ўша ерда ўйнайвераман.

- Футболчи бўлишингизга ким сабабчи ва айнан нима сабабдан футболчи бўлгансиз?
- Футболчи бўлишимда отам-онамнинг ҳиссалари жуда катта. Отамнинг ўзлари футболчи бўла олмаганлари учун ёшлигимдан футболчи бўлимимни ният қилардилар. «Пахтакор» академиясига кирганимда машғулотларга борардилар, ҳар битта ўйинимни қолдирмай кузатардилар ва камчиликларимни айтардилар. Ҳозир ҳам ўйинларимни биргаликда таҳлил қиламиз. Керакли маслаҳатлар берадилар. Нафақат ота сифатида, балки дўст ва энг яқин инсон сифатида ўз ёрдамларини аямаганлар. Шу ўринда ота-онамга катта раҳмат айтаман.

- Сиз яна «Навбаҳор»га қайтганингиз кўплаб наманганлик мухлисларни қувонтирди. Суҳбатимиз сўнггида мухлисларга ҳақида фикрингиз ва тилакларингиз...
- Бизни қўллаб-қувватлашдан чарчамасинлар. Майдонга чиқсак стадионга келган яқинларимиз ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнаймиз. Ўз уйларига яхши кайфиятда кетишларини хоҳлаймиз. Бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлашмоқда. Биз ҳам шунга жавобан чиройли ўйинлар кўрсатиб, ғалабалар кетма-кетлигини тақдим этамиз, Иншааллоҳ!

Асадбек Эргашев суҳбатлашди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Shox_n7 24-01-2021 11:33
Abdujamolga ozil realdan qando ketgan bolsa shundo achindim

Цитата: Мухлис
Цитата: 998939120232
Сени келганингга албатта хурсанд булдик, лекин абдужамолни кетганига анча хафа булдик, имкон бериш керак Эди унгахам, травмадан Энди тузалаетган Эди, яхши уйинчи,яхши инсон Эди, канчельский хам Уни англияда уйнаб кетишига ишонган Эди ,
махмудхожиев ни келгани яхши булди бу болага имкон купрок бериш керак уйин амалиёти купайса кейин очилади жангга кириша оладиган духи бор бола лекин абдужамол масаласи кийинрок Эди травмаси огиррок Эди тикланиб олиши учун куп вакт кетарди хозирги холатида суперлигада кийналарди менимча тугри Карор килган формасини тиклаб олиб кейин кайтса тугри булади

ИККОВИНИ ХАМ. ОМАДИНИ БЕРСИН....ИККОВИГА ХАМ УЛКАН ПАРВОЗЛАР ТИЛАЙМАН....

Мухлис 24-01-2021 09:30
Цитата: 998939120232
Сени келганингга албатта хурсанд булдик, лекин абдужамолни кетганига анча хафа булдик, имкон бериш керак Эди унгахам, травмадан Энди тузалаетган Эди, яхши уйинчи,яхши инсон Эди, канчельский хам Уни англияда уйнаб кетишига ишонган Эди ,
махмудхожиев ни келгани яхши булди бу болага имкон купрок бериш керак уйин амалиёти купайса кейин очилади жангга кириша оладиган духи бор бола лекин абдужамол масаласи кийинрок Эди травмаси огиррок Эди тикланиб олиши учун куп вакт кетарди хозирги холатида суперлигада кийналарди менимча тугри Карор килган формасини тиклаб олиб кейин кайтса тугри булади

998939120232 24-01-2021 08:51
Сени келганингга албатта хурсанд булдик, лекин абдужамолни кетганига анча хафа булдик, имкон бериш керак Эди унгахам, травмадан Энди тузалаетган Эди, яхши уйинчи,яхши инсон Эди, канчельский хам Уни англияда уйнаб кетишига ишонган Эди ,

Кейинги учрашув
1-тур. 9 март
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Насаф 0 0
3 АГМК 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Қўқон-1912 0 0
6 Сўғдиёна 0 0
7 Металлург 0 0
8 Пахтакор 0 0
9 Локомотив 0 0
10 Машъал 0 0
11 Қизилқум 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Андижон 0 0
14 Турон 0 0
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить