» » Соловьев ва Маҳмудхожиев ўйиндан сўнг нима деди?

Соловьев ва Маҳмудхожиев ўйиндан сўнг нима деди?

Соловьев ва Маҳмудхожиев ўйиндан сўнг нима деди?
"Навбаҳор" жамоаси бугун ЖАР стадионида Тошкентнинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг Соловьев ва Маҳмудхожиев ўз фикрларини билдиришди.

Иван Соловьев: «Тошкентдаги йиғинимизни режадагидек ўтказмоқдамиз. Ўртоқлик учрашувларида қатнашяпмиз, бугунги рақибимиз бироз кучсиз эди. Мени фикримча кучлироқ жамоалар билан ўйнашимиз керак. Олдимизга ҳар йили юқори мақсадларни қўямиз. Лекин олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Мавсум давомида кўрамиз ва кузатамиз. Ҳа, жамоа билан шартномани узайтирдим. Бу йил Ўзбекистондаги учинчи мавсумим ҳисобланади. Олдинда нима бўлишини вақт кўрсатади».

Шохруҳ Маҳмудхожиев: «Қишки йиғинни дастлаб "Пахтакор" жамоасида бошладим. Сўнг эркин агент сифатида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдим. Ҳозирда икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Йиғин режа бўйича кетяпти, ўртоқлик учрашувлари орқали янада оптимал спорт формасига кириб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳақиқатдан ҳам бу жамоа менга бегона эмас, ўтган мавсум қисқа муддат тўп тепдим. Ички муҳитдан хабардорман. Клублга вилоят ҳокими томонидан эътибор юксак даражада. Наманганда қандай мухлислар борлигини, фақат ғалаба исташлигини барча билади. 2020 йил пандемия сабаб стадионга ишқибозлар киритилмади. Жорий йилда насиб қилса минглаб мухлисларимиз қаршисида ҳар бир баҳсда ғалаб қозониш учун майдонга тушамиз. Билсангиз, "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача. Жамоамиз мухлисларига бизнинг қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ. Қаршидами ёки Жиззахда доим биз билан бирга. Янги мавсумда яхши ўйинларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман».скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
1-тур. 9 март
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Насаф 0 0
3 АГМК 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Қўқон-1912 0 0
6 Сўғдиёна 0 0
7 Металлург 0 0
8 Пахтакор 0 0
9 Локомотив 0 0
10 Машъал 0 0
11 Қизилқум 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Андижон 0 0
14 Турон 0 0
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить