» » Рўзиев: «ОЧЛ учун курашамиз»

Рўзиев: «ОЧЛ учун курашамиз»

Рўзиев: «ОЧЛ учун курашамиз»
Юртимизда кўзга кўринган футболчиларидан бири, «Навбаҳор»нинг янги аъзоси Қувондиқ Рўзиев билан интервью ташкиллаштирдик.

- Қувондиқ Рўзиевнинг болалик даврлари қандай ўтган?

- Болалигимда сариқ касали билан оғриганман. Касалликнинг оғирроқ даражасини бошимдан ўтказганим ва дадамнинг ўзлари ҳам шифокор бўлганликлари учун менга футбол ўйнашни тақиқлаб қўйишган эди. Хаттоки кўчадаги болалар билан ҳам ўйнатишмас эди. Бу вазият 4-синфни тамомлашимга қадар давом этган. 5-синфга ўтиш пайтида бобом мени футбол интернат мактабига ўқишга олиб борганлар. У ерда 1 йил ўқиганимдан кейин, ўзимнинг қизиқишларим туфайли “Пахтакор” академияси ва Республика Олимпия Заҳиралари коллежига кўрикдан ўтиш учун Тошкентга келганман. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, ҳаммаси ижобий якунланган ва шу тариқа кейинги фаолиятим пойтахт билан боғлиқ бўлиб кетди.

- Негадир юртимиз футболида трансферлар амалга оширилса, унинг миқдори оммага ошкор этилмайди ва сир тутилади. Қувондиқ Рўзиевнинг “Қўқон1912” дан “Навбаҳор”га кўчиб ўтиши неча пулга тушди?


- Сир эмаски, асосан футболчилар жамоалар билан бир йиллик шартномалар тузишади. Улар клубда ўз ўрнини топа олмаган бўлиши мумкин ёки бошқа кучлироқ жамоадан таклифлар тушиши мумкин. Ўшани эвазига кўп футболчиларнининг бир жамоадан бошқа жамоага кўчиб ўтиши текинга тушади, яъни трансферлар амалга ошмайди. Менда ҳам ҳудди шу ҳолат. Одатда бир йиллик шартнома тузардим, ўтган мавсум ҳам шундай қилган эдим. Йилни оҳирида бир неча яхши жамоалардан таклифлар тушди. “Локомотив”га ўтиб кетишим ҳам мумкин эди, лекин раҳбарият билан гаплашганимда яна бир йил “Қўқон”да ўйнаб беришимни айтишди. Шунинг учун “Темирйўлчилар” таклифини қабул қила олмадим. “Локомотив” клубига таклиф билан чиқганлиги учун ва қароримни тўғри тушунганлиги учун раҳмат айтмоқчиман. Орадан бир неча кун ўтгач “Навбаҳор”дан таклиф тушди. Наманганликларга “Қўқон” клуби раҳбарияти билан келиша олишсагина “Лочинлар” таркибида ўйнай олишим мумкин эканлигини тушунтирдим. Маълум бир вақт давом этган музокаралардан сўнг “Навбаҳор” клубига ўтдим.

- Куни кеча “Навбаҳор”нинг 10-рақамли футболчиси Азиз Турғунбоев “Пахтакор” клубига кўчиб ўтди. Сиз “Қўқон1912” таркибида айнан шу рақамда тўп сургансиз. Балки “Лочинлар” таркибида ҳам 10-рақамда ҳаракат қиларсиз?

- Азизнинг “Пахтакор” жамоасидаги фаолиятига омад тилайман. ОЧЛда ўзини ҳар томонлама кўрсатиб Европа жамоаларида ўйнаш насиб қилсин. Рақамга келадиган бўлсак, тўғри, “Қўқон”да 10-рақам остида тўп сурганман. Лекин “Навбаҳор”да қайси рақамни танлаш ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳозир асосий эътиборимни футболчилар билан тезроқ бир оила бўлиш ва машғулотларни мукаммал даражада қилиш учун қаратганман. Албатта ҳаммасини вақти келади, раҳбарият билан келишган ҳолда ўзимга мос рақамни танлашга ҳаракат қиламан.

- “Навбаҳор”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қандай кечяпти ва раҳбарият томонидан қандай натижани қўлга киритиш талаб қилиняпти?

- Янги мавсумда Худо хоҳласа жамоа олдига Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун бериладиган йўлланмалардан бирини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Кучли учликка киришни мақсад қилганмиз. Албатта шароитлар ҳам шунга яраша яратиб берилмоқда. Ҳамма нарса ўз ўрнида, ўз вақтида амалга ошириляпти. Қишда кўп жамоалар сунъий майдонларда машғулот олиб боради, шунга қарамасдан раҳбарият томонидан машғулотларни табиий майдонда амалга ошириш учун ҳамма ишлар қилиняпти. Ундан ташқари, меҳмонхоналар, озиқ-овқат борасида ҳам ҳеч қандай муаммолар йўқ. Хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганмиз. У ерда кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишни мақсад қилганмиз. Шу орқали янги мавсумни юқори формада бошлашни мақсад қилганмиз. Худо ҳоҳласа раҳбарият яратиб бераётган шароитларга жавобан ўз ўйинларимиз билан уларни хурсанд қилиш ниятидамиз.

- Суҳбатимиз сўнгида мухлисларга қандай тилакларингиз бор ва улар бу мавсумда сиздан нималарни кута олишади?

- Мухлисларга энг аввало сиҳат-саломатлик тилайман. Барчамиз пандемия даврида яшаяпмиз. Шу сабабли ўзларини ва оила аъзоларини эҳтиёт қилишларини сўраб қоламан. Бу йил насиб қилса “Навбаҳор” жамоаси ўз олдига қўйган мақсадини амалга оширади. Иншааллоҳ ўз ўйинимизга ишонамиз ва мухлисларни ҳам ишонтира оламиз. Янги мавсумда ўзимнинг ёрқин ҳаракатларим билан муҳлислар кутган ўйинларни намойиш қилиш орқали уларнинг қалбидан чуқур ўрин олишни асосий мақсад қилиб қўйганман. Бу йўлда кўпроқ меҳнат қилиб, муҳлислар олдида ва қолаверса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлишига ваъда бераман.

Иброҳим Жалолов суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
УТГАН ЙИЛИ КУВОНДИКНИ НАВБАХОР САФИГА КУШИШНИ ТАКЛИФИНИ БЕРГАН ЭДИМ..ХАЙРИЯТ АХБАРИЯТГА РАХМАТ ЖУДА ХАМ ТУГРИ КАРОР...КУВОНДИК САНГА ОМАД...УЗИНГНИ БИЛАМАН ХЕЧ ХАМ АЯМАЙСАН...ГИЁС. КОМИЛОВНИ КУЙИБ ЮБОРИЛГАНИ НОТУГРИ. БУЛДИДАААА...

Abdusamat 02-02-2021 10:22
10 ракам саники энди

Azam 31-01-2021 21:00
Quvondiq senga omad uzing astodil bul ukam bizga pilemekir kerak edi yahshi sen keldi markazni uzing qulga olib hujimlarni tashkil qilib berasan biz senga ishonamiz

Кейинги учрашув
1-тур. 9 март
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Насаф 0 0
3 АГМК 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Қўқон-1912 0 0
6 Сўғдиёна 0 0
7 Металлург 0 0
8 Пахтакор 0 0
9 Локомотив 0 0
10 Машъал 0 0
11 Қизилқум 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Андижон 0 0
14 Турон 0 0
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить