» » Ҳасанов: «Ҳаммаси яхши бўлади»

Ҳасанов: «Ҳаммаси яхши бўлади»

Ҳасанов: «Ҳаммаси яхши бўлади»
​Нўъмон Ҳасанов Туркиядаги йиғин ва жамоадаги камчиликлар ҳақида нималар деди?

"Авваламбор клуб раҳбарларига шундай шароитлар яратиб беришаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Жамоанинг бу йилги таркибини ўзим танладим. Таркибнинг ўзаги сақланиб қолинишида, янги футболчиларни жалб қилишда клуб вице-президенти Отабек Саматовнинг кўмаги катта бўлди. 

Таркиб ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, қишки трансферлар вақтида кўп янги футболчилар қўшилди. Айримлари кўрикдан ўтказилди. Ўйлайманки, яхши жамоа шаклланмоқда. Эндиликда уларни битта оила сифатида бирлаштириш, жисмоний томондан яхши ҳолатга келтириш устида иш олиб бормоқдамиз. Тўғри, бу осон эмас. Умид қиламанки, янги келган футболчилар жамоага тезда мослашишади. 

Футболчиларга кўпроқ ишлаш кераклигини тушунтиряпман. Чунки, олдимизга катта мақсад қўйилган. Буни улар англаши ва ҳис қилиши керак. Мени берилаётган кўрсатмаларим барча ўйинчиларга тегишлидир. Футболчиларнинг бир-бирларини ўзаро тушунишларини сўраб қолардим. Шунда бизга бир мунча осонроқ бўлади.

Туркиядаги йиғинимиз самарали бўлиши шубҳасиз. Бунда барча жамоада, бирга ёнингизда. Умумий қилиб айтганда футболчиларнинг яхши ва ёмон томонларини, характерини билиб олишим учун яхши имконият юзага келди, дея оламан. Ўзим учун кўп нарсаларни билиб олдим. 

Машғулотларни ёрдамчиларимнинг қўлига топшириб ўзим бир чеккада кузатиб турганим рост. Боиси, Тошкентдаёқ нималардир бўлаётганини пайқагандим. Ҳозир шу камчиликларни кўриб олганим яхши бўлди, чемпионат бошланганида эса кеч бўларди. 

Бундан буён машғулотларда кўпроқ тўп билан ишлашга эътибор қаратамиз. Қилинадиган ишларимиз кўп. Мавсум стартига эса 25 кун вақт қолди. Менимча камчиликларни бартараф этишим учун бу фурсат етарли. Менинг мақсадим битта - жамоам ақлли ва чиройли ўйин кўрсатиб, бизга ишонаётган вилоят раҳбарлари, мухлисларни хурсанд қилиш. 

Футболчилар билан ўтган йиғилишда машғулотларда уларга берган кўрсатмаларим асосида хатоларни, характерини яхши томонга ўзгартиришларини таъкидладим. Бу борада гаплашиб олдик. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Челси 15-02-2021 13:29
Обольн билан уйин кучли ёмгир кучли шамол остида утмокда мингмарта узб иклимигю зур 22 градус иссик буляпти туркия кор коплаб ётибти нима кераги бор эди туркия бир нарсани коилатгандек

Челси 15-02-2021 13:26
5 уйиндан кейин галаба тилари чикиб копти каерда эдингиз 5 муглубиятладан кейин топиб бумадику Номонжон битта ютибкуйиб карилаши каранг састав нолл Одил Ахмедов интервью сида айтибтику кари чол булиб колган Серблардан мингмарта намангани ёш болари зур Номон ака каерга караяпти дебтику Уна Кал мурабий сокка киляпти

Варзик 14-02-2021 18:26
Нумон ака сиз кетсангиз албатта хамаси яхши булади

НАКАДАР. ЧИРОЙЛИ ВА МАЗМУНЛИ МУЛОКОТ...АНУ. КАНЧЕЛЬСКИС. ХАМ ХУДДИ ШУНАКА ИНТЕРЬЮЛАР БЕРАРДИ...ОХИРИ БАХАЕР БУЛСИНДА...

Кейинги учрашув
1-тур. 9 март
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 0 0
2 Насаф 0 0
3 АГМК 0 0
4 Бунёдкор 0 0
5 Қўқон-1912 0 0
6 Сўғдиёна 0 0
7 Металлург 0 0
8 Пахтакор 0 0
9 Локомотив 0 0
10 Машъал 0 0
11 Қизилқум 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Андижон 0 0
14 Турон 0 0
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить