» Интервью » Рўзиев: «Мухлисларимиз бор, ҳеч кимдан қўрқмаймиз»
Рўзиев: «Мухлисларимиз бор, ҳеч кимдан қўрқмаймиз»

Футболчиларимиз кўтаринки кайфиятда шуғулланишди. Ушбу машғулотлардан сўнг “Навбаҳор” сафига янги қўшилган маҳоратли ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев клуб матбуот хизматига интервью берди.
‑ Авваламбор, наманганлик ашаддий мухлисларга салом! Туркиядаги йиғинимиз ажойиб тарзда ўтди. Клуб раҳбарларига катта раҳмат, барча шароитларни яратиб беришди. Машғулотларни ўзимиз ўйлаган режа асосида ташкил этдик.
Туркиядаги ўртоқлик учрашувлари ҳақида гапирадиган бўлсам, албатта, бундай ўйинларда натижа муҳим аҳамият касб этмайди. Асосий мақсадимиз, жамоавий ўйинни шакллантириш эди, бир қатор ёшларга имконият берилди. Хориж йиғинида яхши савиядаги жамоаларга қарши ўйнадик ва ўзимизнинг нималар устида ишлашимиз кераклиги, камчиликларимизни аниқлаб олдик.
Жамоага анча мослашдим, йигитлар билан чиқишиб кетдик. Бу борада Туркиядаги йиғин менга жуда асқотди, чунки барчамиз бир жойда яшаб, бир жойда овқатландик. Шу нарса ёрдам бериб, футболчилар билан ака‑укадек бўлиб қолдик.
Нўъмон Ҳасанов билан, адашмасам, қарийб икки ярим йил бирга ишлаганмиз. Бахтиёр Ашурматов билан Нўъмон Ҳасановнинг машғулотларидаги фарққа тўхталадиган бўлсам, Бахтиёр ака асосан жанговарликка урғу беради. Нўъмон ака эса футболчининг маҳоратидан келиб чиқиб, жамоавий ўйинни шакллантиришга интилади. Ҳар икки мутахассиснинг ўзига яраша устун жиҳатлари бор, машғулотлари қизиқарли ўтади.
Янги мавсум тақвими биз учун жуда қийин келди, десам бўлади. Кетма‑кет бир нечта ўйинларни номдор жамоаларга қарши ўтказамиз. Лекин ҳеч қайси рақибдан қўрқаётганимиз йўқ, чунки бизнинг 12‑ўйинчимиз – мухлисларимиз бор, буни ҳамма билади. Наманганлик ишқибозлар бизни қўллаб‑қувватлаб туришса, бу рақибларни бемалол енга оламиз. Худо хоҳласа, ушбу босқичдан эсон‑омон ўтиб оламиз.
Жамоамиз мухлисларига оилавий хотиржамлик тилайман, ўйинларга келиб, стадионларни тўлдириб туришса, биз ҳам шунга яраша уларнинг юзларини ёруғ қиламиз, - дейди Қувондиқ.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
1-тур. 9 март | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2020
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Навбаҳор | 0 | 0 |
2 | Насаф | 0 | 0 |
3 | АГМК | 0 | 0 |
4 | Бунёдкор | 0 | 0 |
5 | Қўқон-1912 | 0 | 0 |
6 | Сўғдиёна | 0 | 0 |
7 | Металлург | 0 | 0 |
8 | Пахтакор | 0 | 0 |
9 | Локомотив | 0 | 0 |
10 | Машъал | 0 | 0 |
11 | Қизилқум | 0 | 0 |
12 | Сурхон | 0 | 0 |
13 | Андижон | 0 | 0 |
14 | Турон | 0 | 0 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Ўзбекистон Кубоги. 1/4 финал. 12 декабрь | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш