» » Рўзиев: «Дукичнинг келиши хато бўлди»

Рўзиев: «Дукичнинг келиши хато бўлди»

Рўзиев: «Дукичнинг келиши хато бўлди»
Тошкентда “Локомотив” ҳамда “Навбаҳор” иштирокидаги ўйин анча қизиқарли тарзда кечганини кўрдик.

Биринчи турда иккала клуб ҳам ютқазгани сабабли улар учун уч очко ниҳоятда муҳим эди. Ҳаттоки, “Навбаҳор”да бош мураббий ўзгарди. Бу эса наманганликларга ижобий таъсир қилди.

Ғалаба учун мезбонларга нисбатан меҳмонларда иштиёқ кучли экани кўринди. Жамоа ўйини ҳам шунга яраша бўлди. Қувондиқ Рўзиев эса учрашувнинг фаолларидан бири бўлди. Беллашув якунига етгач, футболчидан интервью олдик.

- “Локомотив” устидан қозонилган ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин хусусида нималарни айта оласиз?

- Ўйиндаги ғалаба бизга ҳар томонлама жуда ҳам муҳим эди. Ўз майдонимизда “Сўғдиёна”га ютқазиб қўйганимиздан сўнг, мухлисларимиз биздан анча ранжишганди. Шунга яраша футболчиларга нисбатан танқидий фикрлар ҳам бўлганди. Шу сабабли бугун “Локомотив”ни ютмасак бўлмасди, ҳатто дуранг ҳам бизни қониқтирмасди. Вилоят раҳбари ҳам биз билан учрашганда билдикки, ҳаттоки, биздан ҳам кўпроқ вилоят раҳбари ютишимизни хоҳлаётганди. Шунинг учун ҳокимнинг гапларидан илҳом олдик. Бу эса бугунги учрашувда бизга ижобий таъсир қилди. Вилоят раҳбари энди 17 минг мухлисни қандай қилиб қайтарасизлар, деган гапи ҳам бизга қаттиқ таъсир қилди. Биринчи учрашувдаги мағлубиятга қарамасдан Тошкентдаги бугунги учрашувга яна кўплаб мухлисларимиз келишди. Ўзимизни худди ўз уйимизда ўйнаётгандек ҳис қилдик. Уларга катта раҳмат. Ғалаба ҳар томонлама кераклиги учун йигитлар майдонда борини беришди. Меҳнатимиз самараси таблода кўринди.

- Биринчи мағлубиятдан кейин Нўъмон Ҳасанов ишдан бўшатилди ва Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинланди. Бу ўзгариш эса жамоага яхши таъсир қилганини кўрдик. Футболчилар мураббийлар ўзгаришини қандай қабул қилишди?

- Ўзгаришга келсак, ҳаммага ҳар хил таъсир қилиши мумкин. Олдин ҳам Нўъмон ака Ҳасанов қўл остида ўйнаганман, у инсонни яхши биламан. Лекин бугунги учрашув кўрсатиб турибдики, клубдаги ўзгаришлар тўғри бўлганлиги амалда тасдиғини топди. Лекин бу ўйин жиҳатдан мураббий бир кунда ҳаммасини ўзгартириб юбора олмайди. Барибир Ҳасановнинг меҳнати бу вазиятда кўриниб турганди. Буни Виктор Романовичнинг ўзи ҳам таъкидлаб, раҳмат унга, сизларни шунчалик тайёрлаб берди, деб айтди. Фақат Жалилов таркиб борасида ўзгариш қилди. Шунингдек, ўйинимизда ҳам қандайдир ўзгаришлар сезилди. Масалан, мени ҳужумчи ортига қўйди. Тўп билан бемалол юришимга, рақибларни алдашимга рухсат берди. Сен ўзингдаги бор имкониятнинг кўрсат, майдонда эркин ўйнагин, дея менга кўрсатмалар берганди. Нўъмон ака эса айнан мана шундай ўйиним учун “Сўғдиёна” билан баҳсда мени захирага олганди. Тўпни кўпроқ ўзингда ушлаб қоляпсан, ҳужумни тўхтатиб қўйяпсан, деганди. Жалилов эса менга майдонда эркинроқ ўйнашим учун имконият берди. Ҳужумчиларни ҳам, ярим ҳимоячиларни ҳам пас билан таъминлашимни айтди. Шунинг учун ўзим ҳам эркинроқ тўп сурдим. Нўъмон ака аслида ёмон мутахассис эмас. Жамоамиз номидан у кишига раҳмат айтамиз. У жамоани мавсумга тайёрлаб берди. Битта нарсани айтаман: Нўъмон Ҳасановни катта хатоси – Дражен Дукич. Айнан уни ўзига ёрдамчи қилиб олиб келгани хатоси бўлди, бу менинг фикрим. Нўъмон ака клубни ўтган йилдан бери бошқараётган бўлса, сезиларли ўзгариш қилганди. Футболчилар ҳам маза қилиб ўйнашни бошлагандилар. Буни йигитлар ҳис қилишган. Лекин “Навбаҳор”га Дукични олиб келганидан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Футболчилар худди қамоқдан чиқиб ўйнагандек бўлди. Яна такрорлайман, аслида Ҳасанов ёмон мураббий эмас, футболда ўзининг имзоси бор. Лекин ёрдамчи мураббий танлашда адашди.

- Жамоа ичида муҳит ҳам яхши эмасмиди, айниқса, мағлубиятдан кейин. Масалан, сербиялик легионерлар билан муносабатлар турлича экани ҳақида эшитдик...


- Ютқазсангиз ҳар хил гап-сўзлар келиб чиқиш табиий ҳолат. Аммо жамоамиздаги муҳит ёмон эмасди. Ҳайронман, турли миш-мишларни қаердан олишаркин? Сербиялик футболчиларни чиройли кутиб олганмиз. Муносабатлар ҳам яхши. Лекин Дукич билан муаммоларимиз бор эди. У Нўъмон Ҳасановнинг кўп фикрларини ўзгартириб юборди. Мени ҳам биринчи учрашувда захирага олинишимни Дукич қилди деб ўйлайман.

- Виктор Жалиловнинг қадами қутлуғ келди. Унинг келиши жамоадаги иштиёқнинг кучайганини кўрсатди...

- Албатта. Барибир Виктор Романовичнинг тажрибали мураббийлиги билиниб турибди. Футболчилар билан гаплашиши, талабчанлиги ҳам юқори даражада. Чеккадан туриб футболни кўра олиш қобилияти ҳам ажойиб. Мураббий томонидан захирадан майдонга туширилган ўйинчилар керак бўлса, ўйин тақдирини ҳал қилишди. Сербиялик ўйинчи пас берди, Эҳсони гол урди. Бу мураббийнинг тажрибаси билан боғлиқ. Кўриб турганингиздек, захирадан туширган ўйинчилари иккинчи голда фаол ҳаракат қилишди.

- Азим Аҳмедов иккинчи бўлимда пенальтидан гол ура олмаган бўлса ҳам жамоа руҳан “синмади”. Қайтанга, ҳужумларни янада кучайтирди ва кўп ўтмасдан ажойиб гол урди. Балки бошқа жамоа бўлганида амалга оширилмаган пенальтидан ўзига кела олмаслиги мумкин эди...

- Азим ака жамоамизнинг юраги ҳисобланади. У жамоани боғлаб турувчи инсон. Пенальтидан гол ура олмагач, руҳий тушкунликка тушди. Кейин бизда Азим ака учун ҳам ўйнаймиз деган хиссиёт кучайди. Ўша хатодан сўнг, тушкунликка тушмадик. Қайтанга, бизни яхши томонга ўзгартирди. Шижоатимиз ошди. Рақиб ҳимоясида муаммолар борлигини кўрдик. Шу сабабли босим қилишда давом этдик, улар кўпроқ хатога йўл қўйишди. Бундан унумли фойдаландик.

- Жалилов билан чемпионлик қўлга киритилишига қанчалик ишонасиз?

- Биринчи ғалабадан кейиноқ ортиқча ҳиссиётларга берилиб кетмоқчи эмасмиз. “Локомотив”ни ютган бўлсак-да, катта гапириб юбориш ниятим йўқ. Лекин таркибда тажрибали ўйинчилар йиғилган. Истеъдодли ёшлар ҳам бор. Таркибдан келиб чиқиб айтсак, бемалол кучли учталикка кирсак бўлади. Мураббий ва футболчилар бир-бирига ишоняпти. Шу руҳда давом этсак, Худо хоҳласа, уддасидан чиқамиз.

Шуҳратбек Жўраев суҳбатлашди
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Leverpul Barselona 15-03-2021 12:41
Кувондик Рузиев Навбахор да кимни ака килишни яхши билиб олибди

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить