» Бошкалар » «Навбаҳор» - «Насаф». Превью
«Навбаҳор» - «Насаф». Превью

Бу икки клубнинг йўллари Ўзбекистон чемпионатларида 48 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 22та ўйинда қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 12та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб бўлган. 14 учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Тўплар нисбати ҳам “Насаф” фойдасига. “Аждарлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 79 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 65 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 80 очкони, “Навбаҳор” эса 50 очкони қўлга киритган.
“Навбаҳор” чемпионатларда “Насаф” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. Ўз навбатида “Насаф”нинг ўзаро ўйинлардаги бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси ҳам 6:0 бўлиб турибди.
“Навбаҳор” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
2020 йил - «Навбаҳор» - «Насаф» 0:0
2019 йил - «Навбаҳор» - «Насаф» 1:1
2018 йил - «Навбаҳор» - «Насаф» 0:0
2017 йил - «Навбаҳор» - «Насаф» 1:0
2016 йил - «Навбаҳор» - «Насаф» 2:2
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз майдонида 9та ўйинда “Насаф”ни мағлуб этган. Ўн бир учрашувда дуранг қайд этилган. 4та баҳсда “аждарлар” водийдан ғалаба билан қайтишган. Сўнгги бор «Насаф» 2013 йили уч очко билан Намангандан қайтган. Охирги учта ўйинда «Навбаҳор» Наманганда «Насаф»ни енгга олмаяпти.
19 март, 18:30
НАВБАҲОР - НАСАФ
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш