» » Жалилов: «Ҳакамлар жиддий хато қилишмади»

Жалилов: «Ҳакамлар жиддий хато қилишмади»

Жалилов: «Ҳакамлар жиддий хато қилишмади»
«Навбаҳор» - «Насаф» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози ўз фикрларини билдирди.

- Оғир ўйин ўтказдик. Ҳар икки жамоа мавсумни мағлубият билан бошлаганди. Бу футболчиларга руҳий зарба бўлади. Ишқибозларинг кўз ўнгида мағлубиятга учраш оғир албатта. Бугунги ўйиндаги ҳисоб адолатли бўлди. Ҳар икки жамоада қулай имкониятлар бўлди. Қайсидир жамоа ютқазса алам қиларди. Албатта, "Навбаҳор" ғалаба қозонса яхши бўларди. Лекин футболда шундай ҳолат ҳам учраб туради. Мирзоҳид Ғофуровнинг жароҳат олиши ҳам бизга панд берди.

Селекция ишлар бўйича гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Трансфер ойнаси ёпилган. Энди ихтиёримиздаги футболчилардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Уларнинг позицияси бўйича аниқ тўхтамга келамиз. Келганимга узоқ бўлмади, вақт ўтгани сари футболчиларнинг имкониятларига қараб, уларнинг кучайишларини таъминлаймиз. "Насаф" ўтган мавсум бежиз иккинчи ўринни эгалламади. Ажойиб ёшлари бор, малакали мураббийи бор, уларнинг сафидаги ёшлар ҳеч бир жабҳада тажрибали футболчилардан қолишмадилар. Кимгадир маҳорат етишмади, кимдир яхши тайёргарлик кўрмаган бўлади. Қисқа муддат ичида ҳамма камчиликларни тузатиш имконсиз. "Локомотив" билан ўйинда қандайдир омад кулиб боққандир, "Насаф"да эса ўйиннинг яхши ташкил этилгани ўйин оғир ўтишига сабаб бўлди. Йигитлар ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди.

Ҳакамлар учун ҳам ўйин оғир ўтди. Кураш кўп бўлди. Ҳакамлар натижага таъсир кўрсатадиган хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Бошқа вазиятларни эса Ҳакамлар қўмитаси ўзи кўриб чиқади, бу борада ҳеч нарса деёлмайман.

"Локомотив" билан ўйинда марказдаги футболчиларимизга кўп оғирлик тушди. Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Машғулотлар ва ўйинлар пайти футболчиларнинг имкониятларини чамалаб, шунга кўра уларни ўйинга туширяпман. Бугун битта мажбурий ўзгаришни амалга оширганимиз ҳам яхши бўлмади.

Барчангиз кўрдингиз, футбол журналистлари, шарҳловчилар, мухбирлар, блогерлар ҳамма кўрди. Кимнингдир ўйини қовушмаганини кўрдингиз. Футболчилардан кимдир чарчаб қолди, кимдир хатоларга йўл қўйди. Буни албатта, жамоа билан таҳлил қиламиз. Ҳаммага камчиликларини кўрсатамиз. Умумий олганда, 70-80 фоиз ҳолатда жамоамиз ўйини мени қониқтирди. Қолган 20-30 фоиз ҳолатда кузатилаётган камчиликлар устида ишлаймиз.

Биласизми, Давронбек Ҳошимов ўйин охирига яқин алмаштиришимизни сўради, мушакларида муаммо кузатилди. Ислом ҳимояга ёрдам беролмаслигини айтди, Аббос эса бу борада ёрдам беришини билдирди. Шунинг учун Аббосни Исломнинг ўрнига туширдик. Шу тариқа Аббос Даврон Ҳошимовга ёрдам бериб турди. Бу вазиятда Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевни майдонга тушириш имконияти қолмаганди, - дейди В. Жалилов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Манчестер 21-03-2021 09:41
Навбаор ёмон ўйнамади,ўйин оир бўлиши ва битта гол ўйида ал илувчи бўлишини билиб,ўзларини тутиб интизомли ўйин илишди.Насафни ёшлари чарчаш нималигини билмайдиган ўйинчилардан шунга ўйин шунга араб тузилган.али кетма-кет алабалар келади.

Норин олга бос 20-03-2021 09:32
Уйинга гап йук хаммадан бизда Саловёв Насафда Бозоров иккаласиниям буйи пас булгани билан уйинниёрворди. Становичам яхши уйнади дарвозага аник тепаолмади. Менимча уй учрашувларига Махмудхржиевни тушириб сафардаги уйинларга Станоевични тушириш керак нега деганда мухлислар олдида эсанкираб дарвозага тугри йуналтираолмаябди. Махмудхожиев эса мухлислар босимига дош бера олади

Azam 19-03-2021 23:18
Agmkaga qarshi hali vaqt yahshi harakat qilsa buladi koproq bularni top bn ishlatish kerak iloji bulsa 2 kunda bir dublorni bolari bn 30 minutdan oyin tashkillashtirish kerak shunda ber birini yashi tushinadi quvondiqni hujimchi ortiga quyish kerak shu bola pelamekirlik yorvoradi agemkaga qarshi utkir himoyada azim golban mirzo avilovni markazda 67 telakov quvondiq hujimda ivan shohruh zabihilloh 4 3 3 hujim qilganda 8 ta oyinchi borib serazi markazga qaytish kerak shunda oyinda koproq top bizda buladi ortoq jalilov agar shu taktikada oynasa bolar ham charchamaydi markazda kalsoy bulib topni nazorat qiladi shunda top koproq bizda buladi kurasiz

Azam 19-03-2021 23:00
Meni fikirimcha bugin jallilov taktikada adashdi payshanbe bn 88 dagi bolani 2 tayimda tashash kerak edi shunda oyin ohirida 3 hujimchi bulardi baribir bitta vaziyat bulardi shundan foydalansa bulardi mayli zato qolmadiku bolarda sal bulsa ham azart bor yanada koproq oynasa haqiqiy jangchi buladi bular

Жамшит 19-03-2021 22:45
Хужумдаги бола пас бермити пас бермаганга яраша узи уролмади исокжоновга тегишли гап уйинда узгариш бор насаф хам падаркамас

Жамшит 19-03-2021 22:43
Бугун навбахор зур уйнади факат исокжонов пас бермади голли вазият булди хужумдаги бола уролмади айникса 88 даги серб уйинчи

Сардор2020 19-03-2021 21:58
Бугун севимли жамоамиз новбахор имконят даражасида яхши уйнади.бош мураббийимиз 2 доврада узлари хохлаган уйинчиларни таклиф этадилар.уйин натижаси адолатли булди.новбахорнинг кейинги уйинларига омад тилайман

Дилмурод 19-03-2021 21:24
Сербларга иккинчи даврада жавоб бериб юбориш керак Навбахор бугун 9 киши уйнади

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить