» » Дукич: "Истеъфо учун қулай фурсат юзага келишини кутишди"

Дукич: "Истеъфо учун қулай фурсат юзага келишини кутишди"

Дукич: "Истеъфо учун қулай фурсат юзага келишини кутишди"
Чемпионатнинг биринчи туридан кейиноқ “Навбаҳор”да мураббийлар ўзгариши содир бўлгани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Нўъмон Ҳасанов ва унинг ёрдамчиси сербиялик Дражен Дукич “Сўғдиёна”га бой берилган ўйиндан кейин дарҳол истеъфога чиқарилди.

Албатта, бу ҳар қандай мураббий учун ёқимсиз ҳолат. Боз устига унниг Наманганда иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаганди. Иккинчи турда наманганликлар Тошкентда ғалаба қозонишди. Учинчи турда Наманганда “Насаф” билан дуранг ўйнашди.

Яқинда жамоа етакчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев интервью бериб, Нўъмон Ҳасановнинг катта хатоси сифатида Дражен Дукични олиб келганлиги ҳақида айтганди. Афтидан, ушбу мақолани сербиялик мутахассис ўқиган шекилли, sports.uz мухбирига клубдаги истеъфоси ва Рўзиевнинг гапига муносабат билдиришни хоҳлади.

- “Навбаҳор”дан истеъфога чиқишингизни қандай қабул қилдингиз?

- Истеъфо мураббийнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Мураббий бундай кутилмаган вазиятга доим тайёр турмоғи керак. Аммо уларнинг ўйиндан икки кун олдин ва дастлабки турдан сўнг, мана шундай қарорга келишлари мумкинлигини сира кутмагандим. Футболда шунақаси ҳам бўлиб тураркан. Ваҳоланки, биз мавсум бошланиши учун жуда яхши ва шаклланган жамоани тайёрлашга муваффақ бўлгандик. Албатта, илк турдан кейин истеъфога чиқариб юборишлари биз учун ёқимсиз сюрприз бўлди.

- Аслида биринчи турда “Навбаҳор”нинг мағлубиятига нима сабаб бўлганди? Чунки иккинчи турда Тошкентда ютиб келди...

- Ўзингизга яхши маълум, мавсумнинг илк ўйини ҳар доим ва ҳар қандай клуб учун осон кечмайди. Кўрган бўлсангиз, “Навбаҳор” “Сўғдиёна”га қарши жуда яхши тўп сурди. Буни шундан ҳам билиб олиш мумкинки, жамоа баҳс давомида голга тортадиган 7-8 та хавфли вазиятни юзага келтира олди. Қолаверса, икки бор “Сўғдиёна” дарвозаси томон пенальти белгиланиши керак эди. “Навбаҳор”нинг кейинги ўйинда ютиши ҳақида гапирадиган бўлсам, бу янги мураббийнинг иши эмас. Чунки бунга қадар биз Нўъмон Ҳасанов билан жуда яхши клубни шакллантира олгандик. Янги мураббийнинг бир кун ичида жамоани яхши тайёрлай олиши мантиққа ҳам тўғри келмайди. Бу бизнинг Ҳасанов билан бирга амалга оширган ишимиз эди. Боз устига янги мураббийнинг ўзи ҳам ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу ўзининг эмас, балки биз амалга оширган иш эканлигига ишора қилиб ўтди.

- Умуман, илк ўйиндан кейиноқ клубдан кетишингизни мутлақо кутмагандингиз-а?

- Улар бош мураббий Нўъмон Ҳасановнинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаётгандилар. Кейин эса мен биринчи ёрдамчи сифатида ишга келдим. Улар истеъфога чиқариш учун қулай фурсат юзага келишини кутгандилар. Яна шуни айтишим керакки, жамоада бош мураббий вазифасига яна кимларни олиб келиш юзасидан турли вариантлар йўқ эмасди. Улар бу хусусида гапирардилар. Аммо мухлислар жамоа бош мураббийи ролида Нўъмон Ҳасанов қолишини истаётгандилар. Жумладан, Самвел Бабаян ўз ёрдамчилари билан клубда ишлаш учун фурсат туғилишини кутаётганди. Нима бўлган тақдирда ҳам шуни айтишим керакки, анча тажрибали мутахассис сифатида чемпионатнинг илк туридан кейин бош мураббий истеъфога чиқариш мумкинлигига сира гувоҳ бўлмагандим. Янги клуб президенти қўйилган вазифани бажариш учун ташкилий ишлар етарли даражада амалга ошмаганидан кўнгли тўлмаганлигини шу тарзда ифода қилган кўринади. Ваҳоланки, жамоа мавсумга ёмон ҳозирлик кўрмаганди. Бу клубдаги одамларнинг футболни яхши тушунмасликларидан далолат беради. Клуб олдига вазифа қўйишдан олдин шунга мос равишда инфратузилмани ҳам шакллантириш керак бўлади. Клуб президенти Нўъмон Ҳасановнинг ўйин борасидаги қарашларини тушунмади. Бир сўз билан айтганда, раҳбарият бизнинг жамоада ишлашимизни истамади. Шу боис ўзимиз ҳам истеъфо юз бериши мумкинлигини кута бошлагандик. Аммо мавсум стартидан кейиноқ шу воқеанинг содир бўлиши...

- Сизнингча, “Навбаҳор” бу йил қандай натижа кўрсата олади?

- “Навбаҳор” ўз олдига доим жиддий мақсадларни қўядиган клублар сирасига киради. Жамоа Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконини берувчи йўлланмалар учун курашади ёки бундай имкониятга Кубок ўйинлари орқали чиқиш пайида бўлади. У ерда фақат бир одам – вилоят ҳокими футболни тушунади. У “Навбаҳор”га катта ёрдам бериб келяпти. Афсуски, жамоанинг бугунги раҳбарияти кутилган даражада иш олиб бормаяпти. Устига-устак икки ой давомида ҳеч кимга маош берганлари йўқ. Юқоридагилар “Навбаҳор” биринчи ёки совринли ўринлардан бирини эгаллаши ва Кубок соҳиби бўлиши учун ишни мутлақо бошқача тарзда олиб боришлари мақсадга мувофиқ бўларди.

- Клубдаги ички муҳит қандай эди ва сербиялик футболчилар ҳақида нима дея оласиз?

- Клубга келган пайтимда менга ҳаммаси яхши экандек кўринган ва бу хусусидаги гапларда жон бордек туюлганди. Бироқ “Навбаҳор”да иш бошлаганимдан сўнг, ҳаммаси ҳақиқатга тўғри келавермаслигини тушундим. Улар ўз ишимни яхши бажаришга ҳаракат қилган бўлсам ҳам менга берган ваъдаларини умуман уддалаш ниятида эканликларини намойиш этмадилар. Клубдаги муаммолар ҳақида оғиз очадиган бўлсак, уларнинг жавоби шундай янграрди: эртага, эртага! Бугунги президенти илгари жамоада вице-президент лавозимида ишлаган. Айнан у “Навбаҳор”га икки нафар сербиялик футболчини олиб келган. У бу ўйинчиларга украиналик ҳамкори орқали эга чиққан. Айтишим керакки, сербиялик ушбу ўйинчилар жуда иқтидорли ва яхши йигитлардир. Аммо жамоанинг ишлари кўнгилдагидек чиқмас экан, негадир юқоридагилар бундай маҳалда асосий айбдор сифатида легионерларни кўришади холос.

Шунингдек, Қувондиқ берган интервьюсида мен ҳақимда ҳақиқатга тўғри келмайдиган фикрларни билдирган. Агар у бу гапларни кўзларимга қараб туриб айтган тақдирда сира хафа бўлмасдим. Шунда ҳақиқий эркакнинг ишини қилган бўларди. У ердан кетганимдан сўнг, Қувондиқ ўша интервьюни бериб, мен ҳақимда турли бўлмағур гапларни айтди. Албатта, ҳар кимнинг ўз қараши бўлади. Масалан, мен Қувондиқни қандай савиядаги футболчи эканлигини биламан. У доим ҳам ақл билан тўп сурмайди. Рўзиев ҳар хил гаплар билан футболни тушунмайдиган кишиларни алдаши мумкин. Мени эса мутахассис сифатида сира алдай олмайди. Ҳозир сизга интервью бераётган эканман, Қувондиққа шундай деган бўлардим: агар сен мард бўлганингда нима учун мен ҳақимдаги қарашларингни ўзимга айтмадинг?! У ҳақида яна кўп гапларни айтишим мумкин эди. Лекин бундай қилмоқчи эмасман.

Футболда узоқ йиллардан бери юрган одамман. Шу боисдан ҳам Наманганда – “Навбаҳор”да олиб борган фаолиятим бундай чиққанидан ажабланмайман. Ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб тураркан. Ваҳоланки, раҳбарият жамоа юқори даражада тўп суриши учун ҳамма ишни обдон ва пухта ўйлаган ҳолда олиб бориши даркор. “Навбаҳор”даги фаолиятим чоғида юқоридагилар томонидани ишга бўлган бундай муносабатни кўрмадим.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
САН ДУКИЧ БЕКОРГА АНУ ХАМ ТОВОГИНГ ХАСАНОВ БИЛАН КУКОНДАН БАДАРГА БУМАГАНСАН..САНДА УМУМАН МУРАББИЙЛИК САЛОХИЯТИ ЙУК...ГАПНИ КУПАЙТИРМА..МАНИМЧА РАХБАРИЯТ ИККАЛАНГ ТУГРИДА ТУГРИ КАРОР ЧИКАРИБ ЭРТА КУНДА КОВУШИНГНИ ТУГРИЛАБ КУЙДИ..МАН ЖУДА КУП САН ТУГРИНГДА КАРШИ ФИКР БИЛДИРГАНМАН..

САН ДУКИЧ БЕКОРГА АНУ ХАМ ТОВОГИНГ ХАСАНОВ БИЛАН КУКОНДАН БАДАРГА БУМАГАНСАН..САНДА УМУМАН МУРАББИЙЛИК САЛОХИЯТИ ЙУК...ГАПНИ КУПАЙТИРМА..МАНИМЧА РАХБАРИЯТ ИККАЛАНГ ТУГРИДА ТУГРИ КАРОР ЧИКАРИБ ЭРТА КУНДА КОВУШИНГНИ ТУГРИЛАБ КУЙДИ..МАН ЖУДА КУП САН ТУГРИНГДА КАРШИ ФИКР БИЛДИРГАНМАН..

Манчестер Ю. 21-03-2021 20:30
Дукич не обижайтесь от нас.Мы болельшики такие,всегда от своих команд ждем только победа.Но в первом ж тура проигрывать еще в своей поле это ж стыдно.И отставка команд тренеров,ну значить эта судьба такая.
Дукич удачи вам в будущее.

Мухлис 21-03-2021 20:11
Нумон хасанов ва жукич иккаланг мураббий булсанг жамоага таклиф килган уйинчиларинг зурмас хужумчи йук жамоани аросатда колдирдинг нумон ва сан. Жамоага мурабий булишдан аввал каерга келяпсан уйлаш керак осон ишни узи йук хужумчисиз футбол уйнаб натижа килиб буладими сенларни деб энди жалиловга кийин булади.уйинчиларни танлашда адашдинг сенлар мурабиймисан куп гапирма иккаланг вактида кетдинг йуолларинг.

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить