» » Давронбек Каримов: Футболга бўлган қизиқиш “Норин”ни қайта тиклашга туртки берди”

Давронбек Каримов: Футболга бўлган қизиқиш “Норин”ни қайта тиклашга туртки берди”

Ҳаққулободликлар келаси йил яна биринчи лигада иштирок эта бошлайди. Бу йил “Норин”ни қайта тиклаш ташаббуси тумандаги тадбиркор инсон Давронбек Каримовдан чиққан.

“Норин-текс” ип-эгирув корхонаси раҳбари футболнинг чинакам ишқибози бўлгани учун ҳам туманга катта футбол қайтишида амалий ёрдам бериб келмоқда. Фарғонада ўтган пулька баҳсларини қолдирмасдан кузатиб борган Давронбек Каримов жамоаси биринчи лигага йўлланмани қўлга киритгач, сайтимизга дастлабки интервьюсини берди.

- “Норин” жамоамиз биринчи лигага йўлланмани қўлга киритганидан ҳозир жуда мамнунман. Хурсандчилигим чексиз. Ниҳоят мақсадимизга эришдик – дея гап бошлади Давронбек Каримов.
- Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш туфайли “Норин”ни қайта тиклашни мақсад қилгандик. Ўз вақтида Ҳаққулободда катта футбол бўлган. Аммо сўнгги 18 йилдан буён жамоа йўқ эди. Туманимиз ҳокими раҳнамолигида бу йил жамоа тузишга эришдик. “Норин-текс” корхонасининг ҳомийлигида “Норин” келаси йил ўзини ҳар жиҳатдан кўрсатади деган умиддаман.

- Ҳаққулободлик бўлган футбол кишилари – Рустам ака Ҳамидовни жамоа бошлиғи сифатида тайинлаганмиз. Бош мураббийликка эса собиқ футболчи Файзулло Аҳмедовни олиб келганмиз. Булар ўз вақтида “Норин”да ўйнашганини мухлислар яхши билса керак. Қисқа фурсат ичида курашчан жамоа тузилишида уларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

- “Норин” бу йил Наманган вилояти чемпионатида муносиб иштирок этиб, бирорта ҳам мағлубиятга учрамади. Кўнглимиз тўлди. Пулькада ҳам йигитлар ишончни оқлади.

- Айни пайтга келиб жамоадаги шароитлар яхши томонга ўзгартириб борилмоқда. Стадонимиз яқинда таъмирдан чиқарилди. Футболчилар учун база муаммо эмас. Уларга “Норин-текс” корхонасидан махсус жой ажратилган. Босқичма-босқич ПФЛ талаблари бажарилади ва профессионаллик сари харакат қиламиз.

- Клубда молиявий шароитларни ўртача дейиш мумкин. Келаси йил ҳам чемпионатда муносиб иштирок этиш учун бу борада муаммо туғдирмасликка уринамиз. Шу кунгача йигитларни хизматлари учун муносиб тақдирлаб келдик. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Туманимиз ҳокими Аъзамжон Султонов ҳам бу борада бизни қўллаб-қувватлаб келмоқда. Энг асосийси туманга катта футболни қайтариш билан бирга соғлом-турмуш тарзини ҳам кенг тадбиқ этишни ўйлаяпмиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить