» » Абдураззоқов: «Тарихий воқеа гувоҳига айландик»

Абдураззоқов: «Тарихий воқеа гувоҳига айландик»

Абдураззоқов: «Тарихий воқеа гувоҳига айландик»
Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов кеча Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Гана миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:1) сўнг ўзбекистонлик барча футбол мухлисларини самимий табриклади.

"Бугун миллионлар ўйинининг ашаддий ва фидойи мухлисларига эга бўлган Наманганда катта байрам - катта футбол тантанаси бўлиб ўтди. Вилоятимиз футболидаги тарихий воқеа гувоҳига айландик. Яъни, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик ўйини илк марта Наманганда ўтказилди. 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқич баҳсларига қизғин тайёргарлик кўраётган мамлакатимиз бош жамоаси иштирокидаги ўйинлар ҳар доим мухлислар диққат марказида туради, уни жиддий қизиқиш билан кузатамиз. Шуни инобатга олган ҳолда, бугунги ўйин нафақат наманганлик, балки бутун водийлик мухлислар учун ўзига хос совға бўлди, дейиш мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги барча футболсевар мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, ўзимнинг номимдан ва футболсевар Наманган халқи номидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига бугунги Гана терма жамоаси билан ўтказилган халқаро ўртоқлик ўйини мезбонлигини Наманганга топширишда кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорлик билдираман. Бу – бошланиши, насиб қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги расмий ўйинлар ҳам Наманганда ўтказилади ва биргаликда шундай катта футбол байрамларидан баҳраманд бўламиз. Бугунги ўйин ташкилотчилиги, стадиондаги ажойиб муҳит Наманган вилояти мамлакатимиз бош жамоаси иштирокидаги расмий ўйинларга ҳам бемалол мезбонлик қила олишини яна бир карра исботлади.

Бугунги рақибимиз - Гана терма жамоасига ҳам жорий йил ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишларида тилакдошман. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига халқаро мусобақалардаги курашларга бой ўйинларда куч-қувват, муваффақият, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан", - деди вилоятимиз раҳбари.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Халк 27-03-2021 21:48
Купрок Навбахор тугрисида уйланг бизга энг мухими шу

jahongir 27-03-2021 07:20
fatavu yahshi uyinchi ekan yoshi endi 17da shuni 2 davrada taklif qilish kerak gana quyi ligasida oynarkan manimcha ja katta oylik ham olmaydi transfer narhi -100 ming yevro

jahongir 27-03-2021 07:20
fatavu yahshi uyinchi ekan yoshi endi 17da shuni 2 davrada taklif qilish kerak gana quyi ligasida oynarkan manimcha ja katta oylik ham olmaydi transfer narhi -100 ming yevro

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить