» ЎзПФЛ » Бошланиши чакки эмас!
Бошланиши чакки эмас!

ПФЛ мутасаддилари ҳақида
ПФЛ ходимларининг ишга сидқидилдан ёндашаётганлари мақтовга сазовор. Айниқса, ташкилий ишлар масаласида ўсиш борлиги яққол сезилмоқда.
Жамоалар ҳақида
Кўз тегмасин, жамоаларнинг бу йилги мусобақаларга тайёргарлиги анча яхши. Илк ўйинларда кузатилган шиддат ва ён бермаслик бу фикримга асос. Тахмин қилиш мумкинки, жорий мавсумда ўзгача рақобат гувоҳига айланамиз. Ҳа, «Пахтакор» яққол кучлидек, аммо ишонаманки, «шерлар»ни ҳам қийнаб қўядиган рақиблар топилади ҳали, худди «Насаф» каби. Шахсан менга жамоалар логотипларию, экипировкалари ҳам ёқди. Тан олайлик, спорт либосларининг юқори дид билан ишлангани - маркетинг соҳаси тараққиётидан далолат.
Трансляциялар ҳақида
«Спорт» телеканали ва унинг ҳамкорларига салом! Чемпионат ўйинларининг тўлиқ трансляция қилиниши - мухлисларга қўшимча имконият. Бу ҳолат миллий чемпионатимизга қизиқиш ортишига хизмат қилиши тайин. Шунинг баробарида ўйинларнинг тўғридан-тўғри намойиш этилиши нафақат ҳакамлар, балки футболчиларни ҳам қайсидир маънода тарбиялайди, гарчи баъзи истисно ҳолатлар ҳам учраётган бўлсада. Шу ўринда шарҳловчилар хизматини ҳам таъкидлаш ўринли. Улар яхшими-ёмон, ҳар ҳолда, шарҳ жонли чиқишига ҳаракат қилишмоқда.
Стадионлар ҳақида
Ҳозирча майдонлар сифати хусусида баралла гапириш ноўрин. Умид қиламанки, апрель - май ойларига бориб, майдонлар ҳолати талаб даражасига келади. Нисбатан сарғиш майдонларни баҳор энди бошлангани билан изоҳлаш ва барчасини тўғри тушуниш даркор.
Футболчилар интизоми ҳақида
Фақат шу нарса дилни бироз хиралаштирди - футболчилар ижросида қўпол хатти-ҳаракатлар нисбатан кўп. Айниқса, учрашув ҳакамларига кескин эътироз билдириш, уларнинг ишларига аралашиш. Бу - футболимизда интизом масаласи паст эканлигига белги. Профессионал спортчи ҳар қандай вазиятда ўзини тутиб туриши шарт. Ҳиссиётларга эрк бериш профессионаликка зид ва бу ҳолат халқаро ўйинларда қаттиқ панд бериб қўйиши ҳеч гап эмас.
Ҳакамлик ҳақида
Оғриқли нуқта, ҳа, жуда оғриқли... Биргина «Сўғдиёна» - «Турон» ўйини ва унинг атрофида кузатилган воқеалар бутун мавсумга татийди. Умид шуки, ҳакамнинг дисквалификациясидан қолганлар тегишли хулоса чиқаришади. Муҳими, ҳакамлик сифати яхшиланишига ҳаракат бор. Хусусан, VAR тизимининг амалга татбиқ этилгани умумий ҳолатни анча яхшилаши керак.
Клублар раҳбарияти ҳақида
1-турдан кейин 2та истеъфо - очиғи, бу мақтанадиган манзара эмас. Ахир жамоани мавсумга бир мураббий тайёрласаю, стартдаёқ уни бўшатиб юборишса... Ҳа, истеъфоларнинг сабаби бордир, аммо стратегияни ҳам унутмаслик керак.
Умуман, Суперлигадаги айни ижобий ўзгаришлар учун ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, «Спорт» телеканалига миннатдорчилик билдириш жоиз. Яна стадионларда жонли муҳитни таъминлаётган жонкуяр мухлисларга ҳам, албатта.
Шерали ОРТИҚЗОДА
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш