» » «Навбаҳор» жаримага тортилди

«Навбаҳор» жаримага тортилди

«Навбаҳор» жаримага тортилди
Coca-Cola Суперлига 3-тури доирасидаги "Навбаҳор" – "Насаф" учрашувининг 51-дақиқасида "Навбаҳор" мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, "Насаф" футболчилари ва ўйин расмийлари томон майдонга турли буюмлар улоқтирган.

Шу сабабли "Навбаҳор Лочинлари" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди ва агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди.

Бунга Диёр Имомхўжаев ҳам ўз муносабатини билдирди:

Навбаҳор ва Арал самали уй ўйинларида мухлислар ўзларини номақбул тутишда давом этишса, уларнинг навбатдаги уй учрашувлари томошабинларсиз ўтказилади.

Coca-Cola Суперлига илк туридан ўрин олган Навбаҳор — Сўғдиёна ўйини вақтида мухлислар томонидан майдонга улоқтирилган буюмлар ҳақида маълумот берилган. Оқибатда Навбаҳор клуби жаримага тортилганди. Шунга қарамай бу ҳол Навбаҳор — Насаф ўйинида яна такрорланди. Шундан келиб чиқиб, Тартиб-интизом қўмитаси якуний огоҳлантириш берди. Сизга яхши маълумки, Нефтчи иштирокидаги уч уй учрашуви мухлисларсиз ўтиши борасида қабул қилинган бўлиб, Фарғона клуби бунга тўлиқ амал қилишига тўғри келяпти.

Наманганлик футбол мухлислари фаоллик борасида мамлакатимизда етакчи эканига шубҳа йўқ. Уларнинг самимийлиги ва футболга бўлган меҳри албатта ўзгача. Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани каби, улар орасида бир нечта ўзини тута билмайдиган, тартиб-қоидаларга амал қилмайдиганлари ҳам бор. Бир неча минг мухлис уларнинг касрига стадиондан узоқлашиши албатта ачинарли бўлади. Шундан келиб чиқиб, мухлислар фаоллари мана шундай кишиларга вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қилишлари ўринли бўлади. Зеро биринчилик ёки фаоллик ҳеч кимга ўзини номақбул тутиш ҳуқуқини бермайди. Унутмаслик керакки, сиз улоқтираётган қаттиқ жисм кимнингдир фарзанди ёки кимларнингдир отасини жиддий жароҳатлаши мумкин.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Халк 02-04-2021 20:32
Агмкга ютказдик Жалиловга рахмат лекин ямон булса хам Бабаяни тезлик билан олиб келиш керак хозирги шароитда унинг акли жуда зарур ва жуда фойдали хоким ака маслахатимизни этибор беринг илтимос

Халк 01-04-2021 20:16
Биз мухлислар бу жаримадан норозимиз рохбарлар Уфа устидан арз килишини талаб киламиз

Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 5 15
2 Сўғдиёна 5 11
3 Қўқон-1912 5 9
4 Насаф 5 8
5 Бунёдкор 5 8
6 АГМК 4 7
7 Металлург 5 6
8 Қизилқум 5 6
9 Локомотив 5 5
10 Навбаҳор 5 4
11 Сурхон 5 4
12 Андижон 5 4
13 Машъал 5 4
14 Турон 4 1
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель
1 - 2
Логин
Пароль
Запомнить