» Интервью » Исоқжонов: «Пахтакор» кучли, аммо ...»
Исоқжонов: «Пахтакор» кучли, аммо ...»

Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви арафасида жамоамизнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бўлажак ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси, “Пахтакор” амалдаги мамлакат чемпиони ва жорий мавсумнинг ортда қолган баҳсларида юз фоизлик натижа қайд этган турнир пешқадами. Бир сўз билан айтганда, кучли рақиб. Аммо “Навбаҳор” бу йил ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган ҳамда ҳар қандай жамоага муносиб қаршилик кўрсата олишга қодир, яъни, биз рақиб танламаймиз.Айниқса, Намангандаги ўйинларда ҳар қандай жамоага қийин бўлиши шубҳасиз.
Бўлажак учрашувларда жамоавий ўйин намойиш этиб, ўйиндан – ўйинга натижаларни яхшилаб, мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Сўнгги турларда жамоамизга омад етишмади. Аммо ҳали мухлислар кутган қувончли ва ғалабали онларимиз олдинда.
Худо хоҳласа, “Пахтакор”га қарши кечадиган баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларимиз, қолаверса, мураббийларимиз ва бизга шунчалик шарт - шароитлар яратиб бераётган жамоамиз раҳбарларига ютуқни тақдим этамиз. Буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Мухлислардан эса эртага жамоамизни ҳар доимгидек, 12-ўйинчи сифатида муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Бу бизга қўшимча руҳ ва қувват беради ҳамда ғалабамизга мадад бўлади, деган умиддаман. Биз – футболчилар доимо ишқибозларнинг ишончларини оқлашга интиламиз, - дейди Исоқжонов.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш