» Интервью » Саидқосимов: «Пенальти бор эди»
Саидқосимов: «Пенальти бор эди»

Ҳамма ўзининг қараши бўйича вазиятга изоҳлар бермоқда, турли фикрлар янграмоқда. Биз эса барчасига аниқлик киритиш ва мавзуга якун ясаш учун шу соҳанинг мутахассисига юзланишнга қарор қилдик. Бу борада бизга собиқ ҳакам, ўз вақтида ҳакамлар қўмитаси департаментида ҳам фаолият олиб борган Маъмур Саидқосимовнинг фикрларини билдириб ўтди.
- Собиқ ҳакам, ҳакамлар қўмитаси департаментида фаолият олиб борган инсон сифатида ҳам ўзимнинг нуқтаий назаримдан келиб чиқиб фикр билдирсам, кўпчилик наманганлик ишқибозлар наздида ҳакамларни ҳимоя қилаётгандек бўлишим мумкин. Лекин мен ҳар доим ҳақиқатни гапириб келганман. Кўп инсонлар футболни яхши тушунаман, ҳакамликни зўр биламан, деб ўйлайди. Бугунги кунда ҳакамлик қилиш оғирлашиб боряпти. Чунки IFAB томонидан ўйин қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритилмоқда. Буларни эса мухлислар тўлиқ тушуниб етишмайди. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда белгиланган пенальтига келсак, биринчи кўрганимда менда ҳам шубҳа пайдо бўлди. Сўнг такрорий вазиятларни томоша қилиб ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилинганлигига гувоҳ бўлдим. Шунингдек клублардан илтимос қилиб қоламан, ЎФА томонидан қўйилаётган талабларни, камераларни жойлаштиришга жой билан таъминлаб беришларини сўрардим. Фалон пулга футболчи сотиб олгандан кўра шу шароитларни яратиб беришса мақсадга мувофиқ бўларди. VAR тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзи учун ўзи шароит қилишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўринган вазиятлар мухлисларга кўринмаган бўлиши мумкин. Энди 11 метрлик зарба белгиланган вазиятга қайстак. Сардор Рашидов тўп билан эди. Иккисининг оёғи ҳавога кўтарилганда яъни, Рашидовни чап, унга қаршилик кўрсатаётган ҳимоячининг чап оёғи. Шу ҳолатда Рашидовнинг товонига "контакт" бўлган. Ҳар бир жамоанинг ҳужумчиси жарима майдони ичида имконият борича фойдаланишга ҳаракат қилади. У ерда озгина тегилганда ҳам оёқнинг мувозанатини йўқолишига олиб келган. Яхшилаб эътибор берилса, Рашидовнинг тўпиғига "контакт" бўлиши натижасида сирпанишга олиб келинганини кўрасиз. VAR ва бош ҳакам вазиятни такроран кузатиб пенальти белгилади. Қарор тўғри қабул қилинди. Яна бир нарса "Навбаҳор" жамоаси азалдан ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганда доим рақиби устидан зафар қучишни истайди. Бошқа жамоа бўлганида ҳам бунчалик тўполонлар бўлмасди, деб ўйлайман, - дейди Маъмур Саидқосимов.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Суперлига - 2021
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш