» » Мураббийлар қўнимсизлиги қачонгача давом этади?

Мураббийлар қўнимсизлиги қачонгача давом этади?

Мураббийлар қўнимсизлиги қачонгача давом этади?Футбол! Бу спорт тури ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Миллионлар ўйини спорт турлари орасида шубҳасиз биринчи ўринда туради. Айни пайтга келиб миллионлар ўйини - миллиардлар ўйинига айланиб кетган десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Ана шу спорт турини бизнинг серқуёш ўлкамизда ҳам севишади, ардоқлашади. Жумладан водийда ҳам. Водийлик мухлисларнинг футболга бўлган меҳрлари бўлакча, айниқса биз яшаётган Наманганда.

"Навбаҳор" мухлислари бу алоҳида мавзу. Жамоа хоҳ уйда, хоҳ сафарда учрашув ўтказмасин улар ҳамиша севимли жамоаларини ёлғизлатиб қўйишмайди. Аммо, ҳозир мен айтмоқчи бўлган гаплар мухлислар хақида эмас балки сўнгги йилларда жамоада рўй бераётган ўзгаришлар ва клубдаги мураббийлар қўнимсизлиги ҳақида бўлади.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мураббийлар муаммоси энг оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. Наманганда ишлаган мураббийлар орасида шубҳасиз Виктор Романович Жалилов энг яхши натижаларни қайд этган кам сонли мураббийлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон чемпиони, чемпионат кубоги, суперкубок ва бронза медалларини бир неча маротаба ютган мураббий, ҳозирча "Навбаҳор"нинг энг яхши мураббийи бўлиб турибди. Сўнгги бор 2004 йилда бронза медалларига эга чиққан "лочинлар", мана 12 йилдирки соврин юта олишмаябди ва ўша энг охирги қўлга киритилган соврин ҳам Виктор Жалилов қўли остида киритилганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Жалилов Наманганни тарк этгач кимлар келмади дейсиз. Рахим Қурбонмамедов, Толиб Бобоев, Асқар Қўшиқбоев, Сеид Сеидов, Рустам Забиров, Рустам Абдуллаев, Усмон Асқаралиев, Бахтиёр Ашурматов, Рашид Ғофуров, Александр Волков. Хуллас жуда кўп!

Бу орада 2010 йилги мавсум бошида Жалилов Наманганга яна бир бор қайтарилди, жамоа кучайтирилди. Жамоа ҳатто дастлабки давранинг 6-туридан сўнг биринчи ўринга ҳам кўтарилди. Стадион мухлислар билан тўлиб тошди. Аммо кейинчалик молиявий муаммолар бўй кўрсата бошладими ёки бошқа сабабми жамоа ўйининида кескин пасайиш кузатилди. Биринчи давра якунланмай туриб бош мураббий ҳам жамоадан кетди.

Сўнги икки мавсумни Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўтказган наманганликлар қаторасига икки йил мавсумни турнир жадвалининг экваторида якунлашди. Кейин нима бўлганидан барчанинг хабари бор албатта. Шундай бўлсада яна бир бор ёдга олиб ўтмоқчиман.

Таркиб 90% га янгиланди. Жамоа бошқарувига бир вақтлар "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб мухлислар ёқимтойига айлана олган Рашид Ғофуров таклиф этилди. Дастлабки 6 турдан сўнг натижалар ижобий кўриниш олмагач унга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Ғофуров бунгача олий лиганинг бирон-бир клубида бош мураббий бўлиб ишламаганди, ҳали ёш мутахассис эди. Балки унга тажриба етишмагандир аммо, бир томондан 90% янгиланган жамоадан бир зумда натижа талаб қилишнинг ўзи мантиққа тшғри келмасди ҳам. Масаланинг бу томони ҳам бор эди.

Кейин клуб Александр Волковни бош мураббийликка тайинлади. Волков бунгача Ғофуровдан олдин Ашурматов билан бирга ишлаш билан бир қаторда, янг мураббийга ҳам ёрдам бериб турганди. Волков бошчилигида жамоа аста-секин ўйинини топа бошлаётгандек эди. Лекин Волковнинг фаолияти ҳам узоққа чўзилмади ва у ҳам 6 тур ўтиб ишдан бўшатилди. У билан бирга ёрдамчиларни ҳам клуб ишдан олди.

Кейин "ўт ўчирувчи" ролида ҳар доимгидек Мустафо Байрамов вақтинча бўлса-да пайдо булди. Биринчи давра якунлангач биринчи лиганинг "Норин" клуби мураббийлар штаби "Навбаҳор"га кўчиб ўтишди. Жамоа бош мураббийлиги Равшан Бозоров зиммасига юклатилди. Бозоров ҳам ҳали олий лигада ишламаган. У қандай натижа қайд этади бизга ҳозирча қоронғу. Устига-устак "лочинлар" турнир жадвалида энг пастки поғоналардан бирида (13-ўрин).

Хуллас яна янги мураббий иш бошлади. Ишқилиб унинг фаолияти ҳам қисқа бўлмасин. Яна нималар битилган экан клуб пешонасига ёлғиз Яратганга аён. Мухлислар эса ишониб яшайверишади. Табиийки, мураббий алмашавергач натижалар ижобий томонга ўзгариши қийин. Афсуски сўнгги вақтларда нафақат "Навбаҳор"да балки, олий лиганинг кўплаб жамоаларида бундай ҳоллар тез-тез учраб турибди. Нима қилсак буни олдини оламиз? Мураббийларнинг бир жамоадан бошқа жамоага тез-тез келиб кетаверишлари яхшими? Яхши эмас албатта. Бир жамоада узоқ вақт ишлаб натижа кўрсатган мураббийлар жаҳонда етарлича топилади. Бири Арсен Венгер бўлса, яна бир Алекс Фергюссон.

Хўш биздачи? Нега узоқ йиллик шартномалар тузилмайди, нега 2, 3 та ўйинга қараб ишдан бўшатаверишади? Нега? Молиявий сабабми, ёки бошқа? Саволлар кўп жавоблар эса...

Умид қилардикки, Намангандаги мураббийлар қўнимсизлиги айнан Равшан Бозоров орқали бартаф этилишини. Янги мураббийдан янгича қарашлар, янгича услуб ва узоқ йиллик режа асосида иш юритиб "Навбаҳор"нинг аввалги мавқеини тиклашларига ишонгимиз келади ва биз бунга тилакдошмиз. Омад тилаймиз! Ишонамизки ёруғ кунлар олдинда. Мухлислар бирлашиб жамоамизга мадад бўлайлик.


Barcamania_2016 никли фойдаланувчи

Манба:
www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить