» » Қачон ўнгланасан "Навбаҳор"?

Қачон ўнгланасан "Навбаҳор"?

Қачон ўнгланасан "Навбаҳор"?Чемпионатимизни яқин ўтмишидаги донгдор клубларидан бири "Навбаҳор" турнир жадвалида жон сақлаб юришини бундан бир неча йиллар олдин ҳеч кимни хаёлига ҳам келмаган бўлса керак.

Афсуски, ўзининг буюк тарихига эга, ажойиб мухлислари бор жамоа шу куйга тушиб юрса. Мана бир неча йиллардан бери "Навбаҳор" ўзини ўнглолмасдан келмоқда, медаллар учун курашиш у ёқда турсин ҳатто 5-6-ўринлар ҳам армон бўлиб қолмоқда. Нима сабабдан футболни жонидан ҳам ортиқ севувчи вилоятда жамоа парокандаликка учрамоқда?

Чемпионат бошида яхши ниятлар билан катта шоу-тадбир ўтказилди. Ҳаммани нигоҳи "Навбаҳор"да эди. Ажойиб таркиб тузилди, натижа эса йўқ. Ҳозирга келиб ўтган йилги натижа энди армон бўлади. Тўғриси ҳозирги таркиби билан "Навбаҳор" элитада қолса бу ютуқ бўлади. Барча биладики, олдинлари "навбаҳорчилар" энг кўп футбол ишқибозларига эга эди. Раҳбарларни қўл учидаги эътибори ишқибозларни 4-5 гуруҳларга бўлиниб кетишларию ва энг асосийси ўзини "Навбаҳор" мухлисиман деб клуб устидан бўлар-бўлмас гапларни ёзиб жамоани расвосини чиқаришди.

Хўш, энди ким жавоб беради "Навбаҳор"ни шу кўйга келишига? Раҳбарларми ёки ёзувчи сохта ишқибозларми? Ёмони кетиб ҳеч қачон яхшиси келмайди. Биз футбол мухлисларимиз, ҳар бир мухлис ўз жамоаси ғалаба қозонишини хоҳлайди, шу қаторда наманганлик мухлислар ҳам. Нима бўлган тақдирда ҳам "Навбаҳор"ни ўз мавқеига тезроқ тиклаб олиши тарафдориман. Водий клублари ҳам чемпионатимиз пешқадамларига айланишса бу - ўзбек футболи ютуғи ҳисобланади. Ўзингни ўнгла, "Навбаҳор".

Обид РУСТАМОВ ва бир гуруҳ "Пахтакор" мухлислари.


Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить