» » "Норин" икки фронтда курашадими?

"Норин" икки фронтда курашадими?

"Норин" икки фронтда курашадими?Мана биринчи давра ўйинлари якунланиб, жамоалар кейинги “жанг” учун нафас ростлашмоқда ва баъзи жамоалар ўз “аскар”ларидан қониқмаганлари учун ислоҳотларни ҳам бошлашди.

Ўзи жамоа сафини 2-3 футболчи билан кучайтирса бу нормал ҳолат ҳисобланади аммо бутун жамоани янгилаш буни нима билан изоҳлаш мумкин? "Навбаҳор" жамоасидан бу йил нафақат маҳаллий мухлисларни, балки журналистларни ҳам умиди катта эди. Нега мутахассислар эмас биласизми? Чунки улар билишадида салоҳиятли жамоа тузиш учун бир-икки йил муддат у қадар етарли эмаслигини!

Майли уёғи сийқаси чиққан мавзуга айланиб бўлди. Нега жамоани янги тузган одамни ҳайдашди? Афсуски энди буни аҳамияти йўқ, сабаби Рашид Ғофуров ҳам унинг “армияси” ҳам йўқ! Ҳатто “генерал” ҳам кетди. Ҳа, Хайрулла Каримов ҳам ҳаракат қилди, ўз ёрдамини кўрсатди, аммо бу етарли бўлмади. Мен айтмоқчи бўлганларим янги мураббий таркибнинг 70-80 % ни сақлаб қоламиз деганда "Навбаҳор" ни назарда тутдими ёки "Норин" жамоасиними?

Ахир жамоада кимлар қоляпти? Легионерларни ҳаммаси кетадиган бўлиб турганда яна собиқ "Бунёдкор" футболчилари ҳам бизни тарк этиши маълум бўлиб турса унда жамоа ўзаги йўқоляптику! Собиқ "Бунёдкор" ўйинчилари ярим мавсум ўйнаб кетиб қолишяптими демак шундай номлашга ҳақлимиз. Гарчи сабаблар бисёр бўлсада.

Мухлислар жавоб кутишяпти жаноб Давронбек Каримов ва Равшан Бозоров! Агар имкони бўлса ҳаётга реал назар ташлаб мухлисларга борини айтинглар, ҳаммаси очиқчасига бўлсин. Агар янгилар эскиларни ўрнини боса олади деб ишончингиз комил бўлса нега улар ҳалигача кечикишмоқда? Буёғига яна ўша эски баҳона (Янгиларга вақт керак, жамоа янги ҳали вақт керак, ва ҳ.к. ) ўтади десангизлар, унда биламадим?!

"Норин" жамоасидан кўшилганларга эътироз йўқ, уларга ишониш қийин эмас аммо у ердаги аҳвол энди нима бўлади? Наҳот жамоа бирданига икки фронтда жанг қилмоқчими ёки Ҳаққулобод ёз-куз фасли футбол кўрмайди деган тўхтамга келиндими? Мақсад битта - бизни куттирмай очиғини айтиглар!

Жамоани Алибек Туробов, Обид Жўрабоев, Анвар Ражабов, Ҳасан Асқаров, Азиз Ғуломхўжаев, Санжар Асқаралиев, Алибобо Раҳматуллаев, Мўйдин Мамазулунов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан ва Александр Пишурлар тарк этиб бўлишди.

Айни пайтда "Навбаҳор" билан қуйидаги футболчилар шуғулланаётганлигини мухлисларга яна бир бор эслатиб ўтишни лозим топдим:

Дарвозабонлар: Акмал Ортиқов, Артур Парванов, Мирзоҳид Маматхонов;
Ҳимоячилар: Тоҳир Шамсиддинов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев;
Ярим ҳимоячилар: Ғайрат Жўраев, Алишер Маҳмудов, Акрам Баҳриддинов, Азизбек Турғунбоев, Дониёр Иномов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Билол Шарофиддинов;
Ҳужумчилар: Шоҳжаҳон Аббосов, Абдумалик Абдуллаев, Владислав Алексин.


Дониёр Абдуғофуров
Doniyor.Navbahor.pfk никли юзер


Манба:
www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
12-тур. 23 июнь
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 Локомотив 12 24
3 Сурхон 12 21
4 Навбаҳор 12 18
5 Насаф 12 18
6 Динамо 12 18
7 Бунёдкор 12 18
8 Сўғдиёна 12 17
9 Металлург 12 13
10 Қизилқум 12 11
11 АГМК 12 11
12 Андижон 12 9
13 Қўқон-1912 12 8
14 Бухоро 12 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
11-тур. 16 июнь
1 - 1
Тақвим
«    июнь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Логин
Пароль
Запомнить