» » Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас

Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас

Ўйламай дейману, ўйламай бўлмасЎйламай дейману, ўйламай бўлмас... Гапни нимадан бошлашни ҳам билмай турибман. Чунки, айтилмаган гап, ёзилмаган фикр қолмади. Биз севган, ардоқлаган севимли жамоамиз бўлмиш - "Навбаҳор"нинг ҳозирги ҳолатини кўриб, наҳотки биз шунга лойиқмидик деб ўйлаб қоламан. Юрагим куйиб кетябди. На йиғлашни биласан, на кулишни.

Жамоамизнинг ҳозирги аҳволи, таркибнинг 95% аъзолари клубдан кетишгани ҳақида эшитмаган мухлис қолмаган бўлса керак?! Ваҳоланки, ҳали мавсумнинг эндигина биринчи давраси якунланган эди, холос. Жамоани қайси футболчилар тарк этганини ёзиб ўтирмайман ва бу шарт ҳам эмас. Чунки, ҳар куни интернет сайтларида, хусусан "Lochinlar.UZ" сайтида ҳам бу хақда маълумотлар бериб борилмоқда. Хуллас, йил бошида таклиф этилган 18 та футболчининг 14 таси клуб билан хайрлашди ва жамоадан кетган 14 нафар футболчиларнинг барчаси, асосий таркиб ўйинчилари эканлиги ачинарли ҳол, албатта.

Қизиқ, нега бунча кўп? Клубнинг янги мураббийи Равшан Бозоровнинг гапларини ҳали кўп эслаб юрадиганга ўхшаймиз. 70-80% футболчиларни сақлаб қоламиз деган мураббий, 90-95% жамоа аъзоларини қўлдан бой бериб бўлди. Тўғри, балки бунда Бозоровнинг айби йўқдир, балки шунга мажбур бўлгандир. Билмадиму, лекин, жамоани мураббий тузади бу томони ҳам бор!

Ҳар куни юрак ҳовучлаб ўтираман. "Навбаҳор"дан яна ким кетди экан деб! Аммо барибир биз қўрққан нарса юз берди. Йўқотишдан қўрққанларимизни йўқотиб бўлдик. Келди-кетдилар дастури якунига етадими ўзи? Қачон биз ҳам 5-6 йиллаб битта таркибда тўп сураркинмиз? Ўйлайвериб ўйимга етолмаябман. Ўйламай дейману, ўйламай бўлмас!

Бугун бир қадрдон дўстимнинг никоҳ тўйи. Демоқчи бўлганим, мени икки хил кайфият қамраб олган. Дўстимнинг тўйи - хурсанд бўлишимга, севимли жамоамнинг кундан-кун кучсизланиб бораётгани эса - хафа бўлишимга сабаб бўлмоқда. На қувонишни биласан, на хафа бўлишни. Аввало шахсий ҳаётдаги гапларимизни бу ерга аралаштирганимиз учун узр. Аммо, нима қилайлик, мажбур бўлдик айтишга.

Ҳурматли Равшан Бозоров!

Илтимос сиздан. Тезроқ бундай нохуш анъанага чек қўйинг. Наманганлик мухлисларнинг ҳам бағрига шамол тегсин!


Barcamaniа_2016 никли сайтимиз юзери

Манба:
www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
12-тур. 23 июнь
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 Локомотив 12 24
3 Сурхон 12 21
4 Навбаҳор 12 18
5 Насаф 12 18
6 Динамо 12 18
7 Бунёдкор 12 18
8 Сўғдиёна 12 17
9 Металлург 12 13
10 Қизилқум 12 11
11 АГМК 12 11
12 Андижон 12 9
13 Қўқон-1912 12 8
14 Бухоро 12 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
11-тур. 16 июнь
1 - 1
Тақвим
«    июнь 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Логин
Пароль
Запомнить