» » Султонов: "Навбаҳор" жамоасидан таклиф бўлмади"

Султонов: "Навбаҳор" жамоасидан таклиф бўлмади"

Султонов: "Навбаҳор" жамоасидан таклиф бўлмади" Хабарингиз бор, қўшни Қирғизистон чемпионатида бир нечта ўзбек футболчилари ҳам тўп суради. Хусусан, "Олой" таркибида наманганлик Тимур Султонов тўп тепади. Биз тажрибали ҳимоячи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдик.

- "Олой" жамоаси билан шартномангиз қачон якунига етади?
- Мавсум охиригача "Олой" таркибида тўп сураман.

- "Навбаҳор"даги ўзгаришлардан хабарингиз бўлса керак?
- Албатта. Нафақат «Навбаҳор» жамоасидаги янгиликлар билан балки ўзбек футболидаги воқеалар билан хабардор бўлиб бормоқдаман. Бугунги кунда интернет сайтлари орқали қайси клубда қандай ўзгариш бўлаётганини билиб бориш қийин эмас.

- Рашид Ғофуров, Александр Волковлар жамоадан кетишган...
- Ҳа, уларнинг кетишгани чакки бўлди. Ўйлашимча, уларга имконият бериш керак эди. 3-4 ойда жамоани шакллантириб бўладими? Устига-устак, ҳозир жамоа оғир аҳволда. Кўрамиз, янги мураббийлар қандай натижа кўрсатишар экан.

- "Навбаҳор"дан таклиф бўлмадими?
- Мен билан ҳозирча ҳеч ким алоқага чиққани йўқ!

- "Олой"да ўйнаган Артур Парванов энди "Навбаҳор" дарвозасини қўриқлайди.
- Артур - яхши дарвозабон. "Олой" таркибида ҳам яхши ўйинлар ўтказганди. Унга омад тилайман!

- "Навбаҳор"ни соғинасизми?
- Албатта. Фаолиятимнинг ажойиб дамлари айнан "Навбаҳор"да ўтганди.


Манба: www.lochinlar.uzскачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Телеграм каналимиз
@lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
7-тур. 2 июль
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 АГМК 7 17
3 Қўқон-1912 7 15
4 Навбаҳор 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Металлург 7 13
7 Насаф 7 12
8 Локомотив 7 9
9 Сўғдиёна 7 8
10 Машъал 7 6
11 Сурхон 7 4
12 Андижон 7 4
13 Бухоро 7 2
14 Қизилқум 7 1
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
6-тур. 27 июнь
1 - 3
Тақвим
«    июль 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
Логин
Пароль
Запомнить